Get Mystery Box with random crypto!

МЧЖ тўғрисидаги қонунга мувофиқ, компания йил давомида чиқаётг | ELTUZ

МЧЖ тўғрисидаги қонунга мувофиқ, компания йил давомида чиқаётган иштирокчининг улушини соф фойдадан сотиб олиш ҳуқуқига эга. “Самарқанд дарвоза” савдо марказида (“СД Малл” МЧЖ) иштирокчи Аббосхўжаевнинг 18 % улуши компаниянинг ўзи томонидан таъсисчи Узомандан қарз маблағлари олиш йўли билан сотиб олинган.

Тўлов ўта тез, яъни 2 кун ичида амалга оширилган. Мақсад солиқ тўламаслик оқибатларидан қочишдир.

МЧЖ тўғрисидаги қонуннинг 43-моддасини бузган ҳолда, жамғарма солиқ тўлашдан бўйин товлаш мақсадида ҳар икки компаниянинг юқори органлари рухсатини олмай, шўъба корхоналарига фоизли кредитлар бериб келади.

Пудратчи “Four Front” МЧЖ билан барча объектлар бўйича шартномалар лойиҳасиз, харажатлар сметасисиз, тендер савдоларсиз, сметачи баҳосисиз тузилган. Шартномалар миқдори бошқа таклифларга нисбатан ошириб кўрсатилган.

Жамғарманинг Ўзбекистонда яшовчи хорижлик ходимлари уй-жой ижараси учун 2 та шартнома тузадилар – бири Давлат солиқ қўмитасида рўйхатдан ўтиш учун энг кам миқдорга, иккинчиси нақд пулга. Бошда айтганимиздек, мақсад солиқ тўлашдан бўйин товлаш”.

“Элтуз” келтирилган ушбу иддаолар юзасидан “O‘zbek-O‘mon investitsiya kompaniyasi”дан расман жавоб кутади.