Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум, биз сизга Қашқадарё вилояти Ғузор туманидан, | ELTUZ

Ассалому алайкум, биз сизга Қашқадарё вилояти Ғузор туманидан, халқ тили билан айтганда, "Эски бозор", яъни озиқ-овқат бозоридан 9 нафар тадбиркорлар мурожаат қиляпмиз.

Биз шу бозорда анча йиллардан буён кийим-кечак савдоси билан шуғулланамиз. Буюмларни Тoшкентдан олиб келиб сотамиз.

Бизнинг бозорда жуда ҳам қизиқ ишлар бўляпти. Тадбирколар ўртасида бир-бирига сеҳр қилиш, савдо йўлини боғлаш, иссиқ-совуқ қилиш каби ишлар кўпайиб кетди.

Бозорга яқин "Мартепа" маҳалласидан "Учқун полчи" деган бир полчи чиққан.

Ҳамма унга бориб, бир-бирига афсун қилиш билан овора.

Аслида бу иш шариатдаям, қонунчиликда ҳам тақиқланган.

Биз бу бўйича Ғузор тумани Прократурасига мурожаат қилиб бордик.

Бизни эшикни олдида турадиган қўриқлаш хизмати ходимлари киргизишмади.

Бизни мақоламизни ёритиб беринг. Рўза ойида анча тадбиркорларга яхшилик қилган бўласиз. @eltuz Ғузор тумани орган ходимлари муаммога жиддий ёндашади деб умид қиламиз! Албатта, агар уларни "Учқун полчи" ўзига ром қилиб олмаган бўлса ёки "доля" бериб турмаса...