2022-04-22 12:17:13
Мустақилликнинг дастлабки йиллари оддий аҳоли вакиллари "Боламни динга ўқитяпман. Ҳужрада Қуръон ўрганяпти", дер эди. Ўша йиллар
"Боламни динга ўқитяпман", дегувчилар ростдан кўпайганди.
Кейин-кейин оломоннинг қизиқиши ўзгарди "Болам инглиз тили ва компютер ўрганяпти", деб ғурурланадиган бўлди.
Энди эса ким билан гаплашсанг "Болам Расияга ишлагани боради", "Ҳўжайиним Расияда", деб гапиради.
Шу даражада иқтисодимиз чатоқми?
Журналист ва шоир, Раҳимжон Раҳмат ёзади: Арзимаган 35 милёнлик халқмиз, Китай ёки Ҳиндистонга ўхшаб милярд эмасмиз, лекин мигратлар сони бўйича етакчимиз.
Илмга қизиқмадик. Бундан кейин ҳам қизиқмасак керак.
Ким билан гаплашсанг Расияга ишга бораман дейди.
Русча биласанми?- деб сўрасангиз: Йўқ, дейди.Ўн йил мактабда ўқиб рус тилини ўрганмагани қизиқ. Ахир ўн йил илгари келажакда Расияга ишга боришини билар эди-ку. Ҳатто туғилмасидан, отасининг майишган белида суюқ ҳолатда бўлган пайти ҳам Расияга ишга бориши аниқ эди-ку.
Кун кўриш, пул топиш деганда фақат беқадр қора меҳнатни тушинамиз.
Халқ ўзгармади. Ўзгаролмаяпти.
12.0K views09:17