Get Mystery Box with random crypto!

Талабалар қул эмас - ҳаққимизни беришсин Аccалому алайкум, мен | ELTUZ

Талабалар қул эмас - ҳаққимизни беришсин Аccалому алайкум, мен Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти талабаси бир мурожаат хати билан ёзяпман.

2022-йил 21-мартда бўлиб ўтган Наврўз байрами ҳақида у ерга 300тадан ортиқ ЎзДСМи талаба қизларини фон ва бошқа номерлар учун олишди.

Ёзишдан мақсадим 22 февралдан то 21 мартгача бўлиб ўтган тайёргарлик жараёнлари учун яни ҳар бир кунимизга пул таклиф қилинганди, лекин пул берилмаяпти. Узоғи байрамдан 10-15кундан кейин пул берилади дейилганди, орадан вақт бир ой ўтди, лекин ҳалиям дарак йўқ.

Бу биринчи марта эмас. Ўтган йилги Мустақиллик байрамда гонорар берилади, деб, ҳаттоки, вилоятлик талабаларни ҳам чақиришганди.

Байрам барчага ёққанлиги сабабли ҳар биримизга 100$ мукофот пули ажратилди.

Минг афсуски 100 $ пул ўз ўзидан 50$ га тушиб қолди. Сабабини сўраганимизда "тепа"да хатолик кетганини баҳона қилишди.

Тўғри, бу байрам ёпиқ жойда бўлди, лекин совуқ "Ҳумо" арена мажмуасида ҳатто обедларни совуқда тик туриб муздек овқат ейишга мажбур бўлдик.

Кечқурун ҳам шундай бўлди.

Байрамга қатнашмайман, деганларни роса мажбурлашди.

Майли қатнашамиз, деб, қатнашдик, чунки бизга шароитларни роса мақташганди, лекин ҳаммаси талабга жавоб бермасди.

7:00 дан то кечги пайтгача олиб қолишарди. Ҳумо арена мажмуаси ҳам совуқ - курткалада ўтирардик. Жуда қаттиқ шамоллаб қолган талабаларга ҳам жавоб берилмасди. Тез ёрдам бўларди, битта укол ёки дори билан бўлди эди. Уйга жавоб йўқ эди.

Биз ҳам у ерга устозлар ҳурмати, уларни илтимосини ерга қолдирмаслик учун боргандик. Энди пул сўрасак, билмаймиз қачон берилишини, дейишяпти.

Бўлди-да энди қачонгача бизни алдашади!

Вазиятни ўрганиб чиқишингизни илтимос қиламиз. ЎзДСМИ талабалари номидан.