Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ E
Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ
Kanal manzili: @eltuz
Toifalar: Siyosat , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 204
Kanalning ta’rifi

ELTUZ – Ўзбекистон ва ўзбекларнинг сиëсий кайфиятини акс эттирадиган эркин майдон.
Нашр либерал демократик қадриятлар¸ сўз ва ифода эркинлиги, тараққиëт тарафдорлари ва жамиятни яхши томонга ўзгартириш истагида бўлганлар минбаридир.
@EltuzBot

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 95

2022-04-26 00:18:30 Владимир Соловьевнинг машинаси портлатилишига бир баҳя қолганди - Россия Тергов қўмитаси

Журналист Владимир Соловьевни ўлдиришга тайёргарлик кўрганликда гумон қилинган олти нафар ҳибсга олинган. Улар телебошловчининг машинасини портлатиб юбормоқчи бўлганлар, деб хабар бермоқда Россия Тергов қўмитаси.

Тергов судга гумонланувчиларни ҳибсга олиш учун ариза билан мурожаат қилмоқчи, дея қўшимча қилади Буюк Британия.

Владимир Соловьевга режалаштирилган суиқасд ҳақида аввалроқ ФСБ ва Россия президенти Владимир Путин хабар берган эди.

Владимир Соловьевнинг ўзи РИА Новостига, унинг фикрича, суиқасдни режалаштиришда Украина президенти Владимир Зеленский бевосита иштирок этганини айтди.
4.1K viewsedited  21:18
Ochish/sharhlash
2022-04-26 00:09:35 Лавров: Ядро урушига йўл қўйиб бўлмайди, бу Москванинг принсипиал позицияси. @eltuz Шу Лавров бир нарса дедими дарров аксини ўйлайвераман. Россия Украинага бостириб кирмайди, деб айтганди уруш бошланишидан бир ҳафта бурун.
4.0K views21:09
Ochish/sharhlash
2022-04-26 00:00:42
Россияда "Урал" мотоциклларини ишлаб чиқариш тўхтатилди. Ишлаб чиқариш Қозоғистонга ўтказилади, деб хабар беради РБК.

Ушбу оғир мотоциклларни ишлаб чиқаришни Қозоғистонга ўтказиш қарори бир қатор таркибий қисмларнинг этишмаётгани ва Россияга ускуналар олиб киришни тақиқлаш билан боғлиқ.
4.1K views21:00
Ochish/sharhlash
2022-04-25 23:49:53 БМТ: Украинада уруш бошланганидан бери 2665 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди
4.2K views20:49
Ochish/sharhlash
2022-04-25 23:46:41 Комментлар бўлимини яна очишга қарор қилдик. Ҳақорат қилганлар, диний ва ирқий адоват қўзғатувчилар огоҳлантиришсиз блокланади! Троллар биринчи навбатда блокланади. Изоҳ ёзаркан ўзаро ҳурматга риоя қилинг!
4.3K views20:46
Ochish/sharhlash
2022-04-25 22:50:57 Латвия урушни қўллаб-қувватлаган шахсларни фуқароликдан маҳурм қилади.
5.0K views19:50
Ochish/sharhlash
2022-04-25 22:49:59 Дунёнинг энг бой одамларидан бири Илон Маск Twitter ширкатини 44 млрд долларга сотиб олди
5.0K views19:49
Ochish/sharhlash
2022-04-25 19:48:10
"Путин режими тинч аҳолини ўлдирмоқда. Буни оқлайдиганларнинг ҳаммаси қора тарафда".

Таллиндаги концертдан бир ой олдин Эстония ҳукумати россиялик қўшиқчи Филипп Киркоровнинг мамлакатга киришини тақиқлади.

Шунингдек, Таллиндаги чиқишлари 2022 йилнинг кузига мўлжалланган россиялик қўшиқчи Полина Гагаринанинг ҳам мамлакатга кириши тақиқланди.

Эстония бош вазири Кажа Каллас тақиқни изоҳлар экан, "урушда ҳамма нарса оқ-қора рангда бўлади. Бир давлат бошқасига ҳужум қилган. Айнан Путин режими бегуноҳ фуқароларни ўлдиради. Буни оқлаган ҳар бир киши қора тарафда," деди. @eltuz Бетарафмиз, деб, Путин васалларига совға салом элтадиганлар ҳам қора тарафда. Тарих ҳеч нарсани унутмайди.
8.6K viewsedited  16:48
Ochish/sharhlash
2022-04-25 19:43:28 @eltuz Ассалому алайкум. Мен бугун бир абитуриент сифатида ёзяпман. 11-синфни шу йил битираман. Ҳамма қатори мен ҳам репетиторлик курсларига қатнаяпман 2 йилдан бери. Ўтган йили 5та йўналиш танлаш мумкин экан, 5 та фан қандай бўлар экан, деган эдим. Ўтган йилги абитуриентлардан билиб олдим ва шу йўналиш бўйича тайёрланиб келяпаман, ўқитувчиларим ҳам шундай тайёрлаяпди. Ўтган йили 10тадан савол мажбурий фанлар (она-тили математика ўзб-тарих) эди ва 20 тадан асосий фанлар (мени йўналишим тарих, инглиз тили, ҳуқушунослик) бўлганди. Мажбурийлар унчалик муҳим эмас, лекин асосий фанларни бали ўзгариб тарих 1-фан, инглиз тили 2-фан бўлибдида 1-фанга 3. 1, 2-фанга 2. 1 балл бериладиган бўлибди. Хўп майли ўраганиб ҳам қолганмиз Ўзбекистонда қоидалар ўзгариб туришига, лекин нега 3 ой қолганда чиқади бу хабар? Нима ДТМдагилар мақсади абитуриентни қийнашми? Бу йўналиш баллари баланд бўлгани учун 3-4 ой олдиндан IELTS олганлар ҳам бор. Нима энди улар беҳудага олган бўладими IELTSни? Асосий фан тарих қилинибди. Шуни йил бошида, ҳеч бўлмаса, янги йилда айтса бўлади-ку, барака топгурлар. Мен ҳозир асосан инглиз тилига кўпроқ урғу бериб ўқиётган эдим. Ўқиш кириб IELTSга ҳаракат деб, тарихни 2. 3та хато чиқса ҳам инглиз тили кўтариб юборади деб. Афсус режаларни белига тепишди. Шунақа қарор чиқарар экансан, эртароқ чиқар, дейдиган одам йўқ буларга.
8.3K views16:43
Ochish/sharhlash
2022-04-25 19:32:49
Туз оға путинқулларни ҳар куни, ҳар соатда кўравериб чарчаб кетди одам.

Ўзим мактабда сентябр ойидан бери ишлайман. Тарих фанидан дарс бераман. Болаларга таҳлил қилишни ўргатишмаган. Кўпроқ таҳлил қиламиз. Ленин Сталиндақа қонхўрлар жамиятга қанча зарар келтирганини тушунтирасиз. Фактлар билан исботлайсиз. Энди болалар шуни тушунганда Ленинқул Путинқул рус тили ўқитувчилари шу ифлосларни мадҳ этиб, болаларни ўзликдан маҳрум этишни бошлайди. Инсонга алам қилади. Лекин баҳс қиламиз, десангиз, қочиб кетади. Ўқитувчилар эса жадидлар ҳақида фақат тадбир ўтказишни билишади. Лекин Ленинга Сталинга келганда оғзи кўпириб гапиришади. Ишдан кетай десам, болаларга ачинаман. Бир сафар кетмоқчи бўлсам, олдимга келиб, йиғлаб туриб олишди.
8.2K views16:32
Ochish/sharhlash