Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ E
Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ
Kanal manzili: @eltuz
Toifalar: Siyosat , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 204
Kanalning ta’rifi

ELTUZ – Ўзбекистон ва ўзбекларнинг сиëсий кайфиятини акс эттирадиган эркин майдон.
Нашр либерал демократик қадриятлар¸ сўз ва ифода эркинлиги, тараққиëт тарафдорлари ва жамиятни яхши томонга ўзгартириш истагида бўлганлар минбаридир.
@EltuzBot

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 92

2022-04-27 13:41:39 Бунақа суръатда @eltuz га ариза ва шикоят ёзаверсангиз, бора-бора "Элтуз қабулхонаси"ни очиша мажбур бўламизов! Балки, президент виртуал қабулхонаси ўз ваколатларини Элтузга ўтказиб берар. Кунига камида 50та хат келяпти. Халқ ўзининг "Муқбил тошотари"ни кутаётган эканда а?
9.8K views10:41
Ochish/sharhlash
2022-04-27 13:28:38
9.9K views10:28
Ochish/sharhlash
2022-04-27 13:28:37 Ёшлар агентлиги раҳбари бизни каналига 100 та одам топишга мажбурламоқда. Салом. Биз етакчиларни Қашқадарё ёшлар агентлиги раҳбари Темур Поёнов гуруҳига уланишга мажбур қилиш ҳолати бўлмоқда. Ҳамма етакчиларни 100тадан одам қошишга мажбур қилишмоқда. Биз 100та одамни қўшамиз, деб, спамга тушмоқдамиз.
9.6K viewsedited  10:28
Ochish/sharhlash
2022-04-27 13:16:05 Мошенник мулла бизни чув туширди Ассаломалайкум Туз оға, биз Қашқадарё вилояти Китоб шаҳридан ёзяпмиз.

Китоб туманининг тоғли Наримон қишлоғида яшовчи Ражаб (мулло бўлгани учун уни ҳамма Мулло Ражаб дейишади) исмли киши Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ва Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи тахминан 70га яқин кишидан энг камида 5000$ АҚШ долларидан олиб, 2010 йилдан буён Кореяга юбораман, деб, алдаб келди.

Мулло Ражаб давлатдан ҳам тадбиркорлик қилиш баҳонасида катта миқдорда 10 миллиард сўм пулни олиб, ўз вақтида қайтармагани учун яқинда қамоққа олинди ва унинг мол-мулки ўша кредитларни қоплаш учун хатланди.

Энди бизга ўхшаб Кореяга бориш учун пул берганлар эса, қандай қилиб пулимизни олишни билмасдан, куйиб ўтирибмиз.

Яқинда билдикки, Мулло Ражаб бундан 20 йил олдин ҳам жуда катта миқдорда наркотик моддалар савдоси билан шуғуллангани учун анча йил қамоқ жазосини ўтаб чиққан экан, яъни унинг ўтмиши ҳам жиноятга ботган экан.

У соқол қўйиб, тор доирада диний илми бўгани учун ҳаммани ишончига фирибгарлик йўли билан кирадиган қобилияти бор экан.

Бир сўз билан айтганда аслида фирибгар машенник бўлган экан.

Туз оға, сиздан илтимос, бизинг мурожаатимизни эълон қилинг, балки бизнинг муаммойимизга Қашқадарё вилояти ИИБ ва Прокуротураси ҳам этибор қаратса ва пулларимизни ундириб берса. @eltuz Сизга маслаҳатим иккитта: 1. Дин тужжорларига асло ишонманг. Соқол қўйган билан фозилу оқил бўлиб қолмайди. 2. Пулларингизни уйда сақланг.
10.5K views10:16
Ochish/sharhlash
2022-04-27 12:08:10 Бугун 100 йиллигини нишонлаëтган Андижон полкасининг ватани Ўш эканлигини биласизми? Рақс муаллифи ва ижрочиси Ўш санъаткорлари эканини биласизми? Мусиқа муаллифи ўшлик хореограф Ибраим Фозилов, рақс режиссёри эса унинг хотини Розияхон Мўминовадир.
Қирғизистон ССР Халқ артисти Розияхон Мўминова биринчи марта бу хореографик композицияни Андижон шаҳрида ижро этганида ритм ва ҳаяжон кучлилигидан одамлар ëқаларини йиртиб, ерларга думалаб қолишган. Рам-рам-рарам. рарарам- рарам. У вақтда анжанда рақс гуноҳ дейдиган апрс ҳожакалар йўқ эди. Ҳали раққоса Нурхонга Марғилонда тикилган ҳайкални зомби муллалар онтармаганди. Деворларда "Санъатсиз ҳаëт - вахшийлик" деган шиорлар осилган замон эди. Санъатсеварлар эса рақсни "Андижон полкаси" деб аташди. Анча олдин ашлачи Азиза билан Ўшга борганимда раҳматли Розияхон Мўминованинг қизи билан гаплашувдим. Қизининг сўзларига кўра, Розияхон Мўминова ўз рақсини "Ўш полкаси" деб атамаганидан умрининг охиригача афсусланган. Бу унинг Ўш театри саҳнасида сўнгги кунларигача рақсга тушган севимли рақси эди. 70 ëшида Розияхон ая бу рақсни охирги марта ўзининг юбилей концертида ижро этганди.
Дарвоқе, Ўшда 2018 йилда юз йиллигини нишонлаган Бобур номидаги театр - Туркистондаги энг қадимий театрлардан бири. Бугун бурқа ва ниқоб кийган хотунлар ва кўзларидан закийлик пишқираëтган тужжор ҳожакалар билан тўла Ўш бир пайтлар санъат ва маданият гуллаб яшнаган ўлка эди.
Розияхон Мўминова 16 феврал 1918 йилда Ўш шаҳрида туғилган. Ёшлигидан ҳаваскор рассомлик ва рақс санъати билан шуғулланган. Ёш, истеъдодли раққоса 14 ëшида саҳнага чиқди (фаолиятини 1932 йилда бошлаган) Қизиғи шундаки, у Ўш ўзбек мусиқали театрининг рассоми сифатида ишга қабул қилинади.
Розияхон ая ярим асрдан кўпроқ вақт давомида театрда ишлаб, 100 дан ортиқ рақслар тайёрлади. Жамоатчилик томонидан юқори баҳоланган.
"Андижон полкаси", "Муножот", "Тановар", "тожик рақси", "Дилбар", "Занг", "Феруза", "Данача", "қирғиз бийи", "Киздарай", "Аичурак", Ҳинд, Араб, Tотор ва Уйғур рақсларининг мукаммал ижрочиси эди раҳмалли.
"Қиличбозлар" рақси бастакор Хачатурянни қанчалик машхур қилган бўлса, "Андижон полкаси" Розияхон аяни шунча машҳур қилди.
"Андижон полкаси" дунë рақс санъатининг олтин фондига киритилди. Ҳатто Сўмалида ҳам "Андижон полкаси" ижро қилинган
Розияхон ая театрда рассом¸ раққоса ва драматик актёр ўлароқ тиним билмай ишлади. 40-70 йилларда "Рустам", "Киммат", "Бўрон", "Кумушой" образларини яратди. "Бой ила хизматчи"да Жамила, "Ишкалчиларга ўлим" асарида Оксана каби ролларни етакчи актриса сифатида ижро этган эди. 1939 йилда Москвадаги қирғиз санъати ва адабиёти ўн йиллигида "Ганжи", "хум"каби рақслари билан иштирок етди. 1939 йилда театр санъати ривожига қўшган ҳиссаси учун у биринчилардан бўлиб Қирғизистон ССРда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлди, Меҳнат қизил байроғи ордени билан тақдирланди. 1940 йилда ижодий гуруҳ Фрунзе (ҳозир Бишкек) шаҳрини айланиб чиқиб ҳали санъат нималигини билмаган қирғизлар олдида таниқли раққоса ўлароқ ўз маҳоратини намойиш этди, ўша йили у Қирғизистон ССР Халқ артисти фахрий унвонига сазовор бўлди. Рақс санъатидаги бой тажрибасини ёш санъаткорларга ўргатди.
1982 йилдан театрнинг бош хореографи бўлиб ишлади. Республика ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, ўзбекларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилган фаол эди. Раққоса бир неча марта Ўш вилоят ва шаҳар Кенгашларига сайланган.
У 1988 йилнинг сентябрда Ўшда вафот етди.
Ўшнинг Марказий кўчаларидан бирига Розия Мўминова номи берилган.
Мана сизга рақс тарихи мўҳтарам Шўҳрат Қўшоқбоевич. Балки Анжан марказидаги кўчалардан бирига Розия ая номини қўярсиз. Мендан айтиш.
Рассом ТУЗ
10.4K views09:08
Ochish/sharhlash
2022-04-27 12:07:54
Аслида "Ўш полкаси" эди. Бир рақс тарихи
9.6K views09:07
Ochish/sharhlash
2022-04-27 12:04:36

9.4K views09:04
Ochish/sharhlash
2022-04-27 11:51:42 Таги намонгонлик ва шу кунда санкцияга йўлиққан кремл олигархи Алишер Усмонов Путин "илтимосига кўра" Россиянинг Белгород шаҳрига васий ота бўпти. @eltuz
9.5K views08:51
Ochish/sharhlash
2022-04-27 11:29:04
Элтуз оға, биз 20 киши номидан ёзяпмиз.

Бухоро вилояти Ғиждувон Туманида яшаймиз.

Бизнинг уйларимиз 1987-1988 йилларда туман ҳокимлиги томондан ажратилган.

Ҳаммада кадастр бор, ҳамма ҳужжатлари жойида.

Бугунги кунга келиб, уйимизни бузиш бўйича туман ҳокимлиги ва Тумангаз идоралари хат беришмоқда.

Нега энди бугунга келиб?

Ёки аҳолини давлатга қарши намойиш бошлаш учун бошланғич қадамми бу?

Бизга ёрдам беришларини сураймиз. @eltuz Бу ҳокимбува учун пул қилишнинг янги усули бўлса керак-да!
9.7K views08:29
Ochish/sharhlash