Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ E
Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ
Kanal manzili: @eltuz
Toifalar: Siyosat , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 204
Kanalning ta’rifi

ELTUZ – Ўзбекистон ва ўзбекларнинг сиëсий кайфиятини акс эттирадиган эркин майдон.
Нашр либерал демократик қадриятлар¸ сўз ва ифода эркинлиги, тараққиëт тарафдорлари ва жамиятни яхши томонга ўзгартириш истагида бўлганлар минбаридир.
@EltuzBot

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 98

2022-04-24 13:35:27 Жадидларнинг энг катта ғояси болаларни ҳужра қуллигидан олиб чиқиб, замонавий мактабларда ўқитиш эди.

Шу кунларда Ўзбекистондаги мажбурий умум таълим ҳақидаги қонунга қарши чиқиб, "болалар мактабдаги ўқишни ташлаб, масжидга бориб, номоз ўқисин¸ ҳужрада таълим олсин", деган чақириқлар янграмоқда. Бу чақириқларга ҳукумат қонуниий баҳосини бериши керак.

Ўзбекистонда ҳеч бир мафкура ëки дин ҳукмрон мавқеда бўла олмайди.

Конституцияда шундай ëзилган.

Қодирий ва Айний асарларида ҳужралардаги баччабозлик ўта тафсилотли тасвирланган. Шу кунларда қамағда жазо ўтаëтган наманганлик мулла 2003 йилдан 2018 йилга қадар ноқонуний ҳужра ташкил қилиб, ëш гўдакларни орқа тешигига жинсий алоқа қилиб келган.

Бу баччабоз мулла 2018 йилги Қуръон мусобақасида Наманган шаҳрида биринчи ўринни, Наманган вилоятида эса иккинчи ўринни эгаллаган.

Унинг бу "шўҳратини" кўрган наманганнинг "лох" ота-оналари болаларини етаклаб, бу баччабозни қўлига топширишган.

2018 йил Қуръон мусобақасида қатнашганидан кейин бу баччабознинг камида беш норасида ўғил бола билан секс қилгани терговда ўз тасдиғини топган.

Бу баччабознинг Kun.uz мухбирига айтишича, ëшлигида уни Намангандаги масжид ëнида диний китоб сотадиган "дўмла почча" камида 5 марта зўрлаган экан. @eltuz

Бу мантиқдан келиб чиқса, бу "қуръон хофизи" зўрлаган боллар ҳам катта бўлиб бошқаларнинг боласини зўрлаб педофилга айланадими, эй мардум? Европани гейропа, деб, Путинни мақтагунча эсингизни йиғиб олинг.

Болаларни ноқонуний қоронғу ҳужраларга беришга ҳақингиз йўқ.

Ўзбекистонда бола ҳуқуқлари кафолатланган.
9.9K views10:35
Ochish/sharhlash
2022-04-24 13:28:52
Ўзбекистондаги энг машҳур тиббиёт марказларидан бири бўлган «Guangzhou»да Ички ишлар органи ходимлари текширув ўтказгани ва марказнинг фаолияти фирибгарликдан иборатлиги фош қилингани айтилмоқда. @eltuz Заводдан кепак нархига аспирин таблеткасини оласиз. Уни ҳовончада майдалаб, устига хитойча ëзиқ ëзилган ўймоқдай кичик йилтироқ шишага солиб, донасини 30 доллардан сотасиз. Аспирин шарофати билан иссиғи тушган¸ қони суюлган¸ тумови ариган мардумнинг "бузуқ телефон" услубидаги рекламасидан кейин бир шиша аспирин кукунини 50 долларга ҳам сотса бўлади. Бундай авом халқни алдамасликнинг ўзи гуноҳ. Афанди шаҳарга бориб: "Буларнинг тирикчилиги нимадан?" деб сўраганида жавоб мана бундай бўлган: "Булар тушгача сенга ўхшаган қишлоқдан келган соддаларни, тушдан кейин эса бир бирини алдаб кун кўради". Ашнақа гаплар, биратларим. Виват Гуанжун. Мошоллоҳ алҳадия ва туя сийдиги. Курва кокаин.
10.2K viewsedited  10:28
Ochish/sharhlash
2022-04-24 13:00:54
«Путинчи» Ле Пен Макронга қарши: Францияда сайлов финали бошланмоқда

Марин Ле Пен Путин Россияни донолик билан бошқармоқда ва Қрим эса Россиянинг бир қисми деб билади. Макрон Россияни «Ле Пеннинг банкири» деб атади. Ҳал қилувчи дебатларда Ле Пен аёлларга ҳижобда юришни тақиқлашни назарда тутувчи мусулмонларга қарши агрессив позициясини ўзгартирмади, Макрон эса рақибининг қарашлари фуқаролик урушига сабаб бўлишини таъкидлади.
10.0K views10:00
Ochish/sharhlash
2022-04-24 07:30:31
Туз оға, aссалому алейкум. Бизнинг мурожатмиз шундан иборатки, Сирдарё туманида ҳудудгаз МЧЖ Сирдарё тумангаз ходимларини тинч қўйишмайди. Ўша мажбурий меҳнат: дарахт экиш, ер чопиш, ахлат тозалаш ва ҳакозалар. Пастдан юқоригача мафия, яъни таниш-билишчилик. Катталар ҳудудгазни ўзини шахсий уйидай кўришади - билганини қилишиябди. Қачондир оддий ходимларга қуёш нури тегармикан? Ҳаттоки, ойлик маошимиз ҳам вақтида берилмайди. Ҳар ойда металолом 40 кг ёки 80.000 сўм пул бериш керак. Хуллас, айтаверса, гап кўп. Оллоҳнинг ўзи бас келмаса, бандаси бас келолмайди уруғ аймоқчиликдаги бу катталарга. Илтимос, исмимиз сир сақланиб қолсин. Олдиндан раҳмат ҳақиқатни юзага чиқарувчи Туз оға. @eltuz Ўзингиз пиширган шўрвани айланибам, ўлгирибам ичаверинглар энди тумангазчилар. Гапимга ҳайронам бўлманг, хафаям бўлманг. Токи, ўз ҳаққингизни ўзингиз талаб қилмас экансиз, сизга на Шавкат Мирзиёев ёрдам бера олади ва на Элтуз. Меҳнатга мажбурлашса, нега эътироз билдирмайсиз. Қўрманг, ишдан бўшатишмайди.
11.2K views04:30
Ochish/sharhlash
2022-04-24 06:20:35 Бу кўҳна оламда ҳеч нарса янги эмас, дейдилар. Қадим юнон ва румо адабиётидан то шу кунгача адабиёт не-не изланишларни, уммондек не-не кўтарилиш ва қайтишларни кўрмади. Неча-неча “изм”лар келиб кетди. Аммо от айланиб қозиғини топганидек, адабиёт, шеърият ҳар сафар яна ўша аслига – ҳаётий ҳаққониятига, баркамол соддалигига қайтди. Замон элагидан ўтиб бизгача ана шундай – ўз даври учун ҳам, биз учун ҳам тушунарли бўлган, мангу мустаҳкам реалистик заминга таянган асарлар етиб келди. Бу бизларга, шеърият майдонида янгилик излаб от сураётган ёшу қари шоирларга сабоқдир. Буни Муҳаммад Солиҳ ҳам, унинг истеъдодли шоир дўстлари ҳам яхши тушунадилар. Чунки юракдаги истеъдод шами ижодкорни мушкул изланишлар сўнгида ниҳоят илҳомнинг катта ва ойдин йўлига олиб чиқади.
Мен бунга қатъий ишонаман.
10.2K views03:20
Ochish/sharhlash
2022-04-22 22:36:51
Бир нарсага ҳеч тушуна олмайман. Нега фақат ҳоким ёрдамчилари таъмагирлик қилишади? Нима ҳокимлар ойликка яшашадими?
6.8K viewsedited  19:36
Ochish/sharhlash
2022-04-22 20:00:53 Президентимизнинг бугунги кунда тиббиёт учун жон куйдираётгани А.Ёқубовга қизиқарсиз.

Бундай ҳолат Президентга ва унинг сиёсатига қарши чиқишмасми?

Коронавирус пандемияси пайтида қўлида ишлайдиган ходимларининг 6% ойлигини олишгача борди.

Юқорида айтиб ўтилган ҳолатлар тўгрисидаги маълумотлардан деярли 100 фоиз Хоразм ИИБ раҳбар ходимлари хабардордир.

Даврон Обидович, бундай ҳолатга виждонингиз билан ёндошишингизни сўраб қоламиз.

Раҳмингиз келсин Тиббиёт ходимларига. Улар ҳам инсон, Хоразм ИИБ Тиббиётнинг муҳитини бузилишига бугунги кунда айнан СИЗ сабабчисиз.

Чунки А.Ёқубовнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан ўтказган аноним сўровномангиз, унинг изидан хизмат текшируви фақат кўзбўямачилик эканини кўрсатиб, Алишер Ёқубовга бундай нопок ишларни янада кўпроқ қилишга стимул бўлдингиз.

Қўлингиздан унга чора кўриш келмаса, нима қилардингиз шунча гап сўзларни чиқартириб?

Яқин кунларда А.Ёқубовнинг қилган ҳамма нопок видеоларини мана шундай тармоқларда кўришади!

Бу мурожжатимиз Тиббиёт бўлими ходимларидан.

ИИВ раҳбарияти тўғри хулосага келиб тегишли чоралар кўришларини кутиб қоламиз.
9.8K views17:00
Ochish/sharhlash
2022-04-22 20:00:52 Ушбу мурожаатимиз шундан иборатки, бугунги кунда Президентимиз томонидан тиббиёт соҳаси ривожи учун қўйилаётган талаблар асосида, соҳада коррупцияга қарши курашиш, ички ишлар хизматида маданиятни юксалтириш, тиббиёт соҳасини ривожлантириш, ИИО ходимларининг шаънига путур етказадиган хатти-ҳаракатларни олдини олиш, ИИО ходимларининг соғлиғи ва ижтимоий аҳволидан бохабар бўлиш, ёрдам бериш каби топшириқларини бажаралиши ИИО тизимининг асосий мезонларидандир.

Бугунги кунда Хоразм вилоятидаги ИИБнинг раҳбар ходими, Тиббиёт хизматининг бошлиғи, Ёқубов Алишер Бакпўлотовичга нисбатан ИИВнинг катта раҳбарларидан чора кўришларини сўраб қоламиз.

Бунга бир қанча асосли фактлар бор. Алишер Ёқубов ИИОда хизмат бошлаганидан бугунги кунга қадар ходимларга нисбатан қўполлик, касб этикасига зид муомала, бахиллик билан бирга руҳий зиён етказиб келмоқда.

Ушбу раҳбар ичкиликка мойил. Тез-тез маст бўлиб, хизмат вақтида ҳам спиртли ичимлик ичиб юриши ёки давраларда маст бўлиб, ошхона анжомларини микрофон қилиб, бировларнинг кулгусига қолиб, қўшиқ айтиб юриши, қўл остида ишлайдиган ишчиларини меҳнат шароитларини оғирлаштириб, ҳатто аёл ходимларни жинсий алоқада бўлишигача мажбур қилиши ачинарли ҳолдир.

Яқинда ИИВ Хоразм вилоят тиббиёт муассасида жамоадан аноним тарзда сўровномалар олинди.

Ўтказилган ушбу сўровномада Алишер Ёқубовнинг раҳбарлик лавозимига, ҳатто шифокорлик касбига нолойиқлиги, эгаллаб турган лавозимидан фойдаланиб, жамоада носоғлом муҳит шакллантиргани, ишхонадаги хотин-қизларга нисбатан "озобоченный"лигини, иккинчи рўзғор орттиргани ва ушбу хатти ҳаракатлари орқали ИИО ходимлари ва тизим шаънига путур етказадиган ишларга қўл ургани айтилиб ўтилган.

Ушбу сўровномадан кейин А.Ёқубовга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиб, 80-90 фоиз ишчи ва хизматчилар шифокор ва медсестралар буни тушунтириш хатларида исботлаб берган.

Иккинчи рўзғорга келадиган бўлсак, А.Ёқубов Р.Д. исмли аёлни ўзига иккинчи хотин қилиб олиб, ундан М. исмли фарзанд кўрди. Бу қизга ўз фамилияси ва исмини берди.

Бу ҳолатнинг аниқ исботи УВДнинг инспекциясида мавжуд, гувоҳномалари, расмлари ва видеолари билан бирга.

Бу ҳолатга нисбатан Хоразм вилояти ИИБ раҳбариятида мутлақо бефарқ бўлиб, ўтказилган хизмат текшируви хулосасига кўра, атиги "ТАНБЕҲ" берилгани айтилган.

А.Ёқубов қаттиқ хафаям бўлгандир, унга нисбатан адолатсиз қарор чиқарилганига.

Хоразм вилоят ИИБ бошлиғи томонидан адолат қарор топмади, бундай салбий хатти-ҳаракатлар эгаллаб турган лавозимдан озод қилишмас, умуман тизимдан бўшатилиши шарт ва зарур эди.

Бундай ҳолатлар ИИО ТИЗИМИ ШАЪНИГА ПУТУР ЕТКАЗИШДИР, ИИВнинг тегишли буйруқларига зиддир.

Адолат сўзи бу тизимда йўқ. Хоразмда ҳаром қилинган бу сўз.

Нимамиш, бўлимда 4-5 та қари ходимлар яъни чириб кетган "козер"лар бормиш, шулар муҳитга таъсир кўрсатармиш.

А.Ёқубовга ҳам иккинчи хотинни улар топиб берганмикан?!

Сал олдинроқ Канцелярия ишчиларини котиба сифатида ишлатиши, чой дамлатиб, сигарета ташлайдиган пепельницаларини тозалатиши, энг кулгилиси кабулига келган шахсни оёғи остига кўйилган звонок кнопкаси оркали чақириши.

Янги ишга кабул қилинган канцелярия ходимаси Ё.М. га ҳам шилқимлик қилиб, А.Ёқубов Ё.М.ни хизмат пайтида хонасига чақириб, "бошим оғрияпти, бошимни уқалаб қўй, сен жуда гўзалсан," дея ҳар-хил гап сўзлар билан иффатини, орини яксон килгани тўғрисида гаплар таркалди.

Хоразм вилоят ИИБ биносида А.Ёқубов чақиртирилиб ушбу ҳолат юзасидан фақатгина расман огоҳлантирилди.

Унинг ўрнида бошқа мутассадди бўлганида онасини Учқўрғондан кўрарди. Ҳодисадан раҳбарлар хабар топиб, чора кўрмасдан ўз ҳолига ташлаб кўйгани нима деган гап?

Охирги 4-5 йиллар мобайнида Тиббиёт хизматидан аноним равишда хатлар олиниб, натижаси бўйича ҳеч қанақа чоралар кўрилмаётганини мана шу ҳолатлар акс эттирмокда.

Чунки чўчка терисини одамнинг тиши кесолмайди.

Ички ишлар идораси инспекцияси қаерга қараб ўтирибди, наҳотки, бу инспекция идораси ходимлари қўп ҳолатларга кўз юмсалар?

Кўзингизни очинг!

Бу давлат идораси-ку, бу ишхона унинг ота-боболаридан мерос эмас-ку.

Тиббиётни ривожлантириш ўрнига чўктириб юбориш-ку бу.
9.4K views17:00
Ochish/sharhlash
2022-04-22 20:00:43
Хоразм вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими ходимларидан МУРОЖААТНОМА
8.8K views17:00
Ochish/sharhlash
2022-04-22 19:09:45 1999 йилдан 2008 йилгача Хоразм ҳокими бўлиб ишлаган Ислом Бобожонов қадимий от эгарини Гулнора Каримовага уч уринишда совға қилганди. Бу одам Хива хонининг от эгарини қаердан олган? Ота-бовоси хонқалик қашшоқлар бўлса. Албатта, унга музейдан ўмариб олиб келиб беришган. 1999 йили Хоразм вилоят ҳоким ўринбосари бўлиб ишлаган Ботир деган тошовузлик аферист саводсиз тип бор эди. Эртадан кечгача қаердан нима ўмарсам, деб ўйларди. У ветеранларга байрам куни бериладиган президент совғаси ичидаги чашкаларни ҳам ўмаргани билан тарихга кирганди. Бугун Туризм ва Маданий Мерос агентлиги Хива Ичон Қалъа музейидаги ўнлаб экспонатларнинг сохта эканлигини аниқлаган. Фақат ўғирлик ҳақида ўйлайдиган мулозимлару музей ходимлардан иборат Хоразмда нимадир оригинал экспонат қолганини ўзи мен учун янгилик. Урганч суратлар галереясида директор бўлган проходимец Бекпўлат Боғибеков бутун расмларни зарҳал ромларини ечиб олиб, сотворган эди. (Боғибеков даврида камида икки сурат ва бир ҳайкал йўқ бўлган. Ўғирлаб сотворган бўса керак) Музей ходимлари билан суҳбатлашсангиз "нима қилайлик, ойлигимиз сариқ чақа" дейишади. Мирфайз Усмонов деган нусха бўларди. Тошкентдаги санъат музейида гл. хранитель бўлиб ишларди. Духоба дўппи кийиб, қўлини кўкисга қўйиб турадиган илмилиқ нусха эди. 2014 йили Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани суди Ўзбекистон давлат санъат музейи бош муҳофизи Мирфайз Усмоновни 9 йилу 3 ойга озодликдан маҳрум қилувди. Балки бу тиррақи қамағдаги срўкини мотат қибўлиб, уйига ҳам қайтгандир. Музей бош мухофизи қамалишидан олдин Ўзбекистон Давлат санъат музейи ҳазинасидаги ўнга яқин картина ўғирланиб¸ ўрнига қалбаки нусхаларини қўйиб чиққан. Олдин ҳам айтганимдек, қўрқоқ ва мутеълардан иборат бу тўдага қиммат нарсани ишониб топшириб бўлмайди. Дарров сотворади. Нега десангиз, "бола чақам бор" дея чувринди авлодини олдингизга қатор қилиб қўяди. Бомба сабаб ўғирлик қилиш учун. Узоқ йиллар давомида сақлаб келинган Усмон мусҳафини Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф тўқсонларда музейдан олиб, диний идорага олиб кетди. Диндорлар, ҳеч бўлмаса, ўзлари муқаддас деб билган китобни сотмас, деб ўйлаганди баъзилар. Ундай эмас. Юз йиллар сақланган бу китобнинг тўққиз варағини йиртиб сотворишди имомбердилар.
9.9K views16:09
Ochish/sharhlash