Get Mystery Box with random crypto!

AOKA - Rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali A
Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali
Kanal manzili: @aoka_uz
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.19K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-06-09 21:05:03
9 июня. Пятница. Итог дня АИМК

Архивный фонд № И-126 под названием «Канцелярия кушбеги эмира бухарского» включен в список программы ЮНЕСКО «Память мира»

Об этом на брифинге в АИМК сообщил руководитель информационной службы агентства «Узархив» Анваржон Алиев.

Подробно


В республике действуют 14 президентских школ, 9 школ творчества, 3 базовые специализированные школы и 166 специализированных школ

На состоявшейся в АИМК пресс-конференции с участием руководства и должностных лиц Агентства специализированных образовательных учреждений была предоставлена информация о процессах приема и подачи документов в Президентские, творческие и специализированные школы:

Подробно


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.6K views18:05
Ochish/sharhlash
2023-06-09 20:04:09
АОКАда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун АОКАда Агентлик раҳбарияти ва мутасади ходимлари ҳамда Аудиовизуал ҳамкорлик бўйича минтақавий атташе Эммануэл Фосийон, Франция элчисининг 1-маслаҳатчиси Максим Жеренже, ҳамкорлик йўналишида атташе Сиприен Лёруа билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда франциялик мутахассислар медиа соҳасида ишлаб чиқилган лойиҳа ва унинг доирасида режалаштирилган медиа форумлар: Францияда ўтказиладиган Оммавий ахборот воситалари форуми ҳамда келаси йил минтақада ўтказиладиган Форум ҳақида маълумот беришди.

Шунингдек, ушбу йирик медиа лойиҳани амалга оширишда, икки мамлакат оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар ўртасида тажриба алмашиш, ўқувлар ташкил этиш, медиа тармоқлар фаолиятини ўрганиш ва тарғиб қилишда Агентлик билан ҳамкорлик қилиш истакларини билдиришди.

АОКА раҳбарияти ва мутасаддилари Франция томонининг таклифларини мамнуният билан қабул қилишларини ва ўрганиш асносида фикр-мулоҳаза ва натижалар тақдим этилишини маълум қилишди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.5K views17:04
Ochish/sharhlash
2023-06-09 15:22:54
Медиа макон: дунё янгиликлари

Apple компаниясининг контент махфийлиги тўғрисидаги огоҳлантиришлари киберфирибгарликка қарши курашда ёрдам беради;

Луизиана штатида вояга етмаганларга ижтимоий тармоқларда аккаунт очиш, ўйинларда рўйхатдан ўтиш, ҳатто e-mail очишни тақиқловчи қонун лойиҳаси қабул қилинди;

ChatGPT телешоу учун эпизод ёзди;

Илон Маск айтишича, муаллифлар обуначилари ҳақидаги маълумотни электрон почта орқали юклаб олишлари мумкин;


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.5K viewsedited  12:22
Ochish/sharhlash
2023-06-09 14:52:53
АОКА масъул ходимлари учун ўқув семинари ўтказилди

Бугун Агентликда "E-LINE PRESS" МЧЖнинг сўровига биноан АОКА масъул ходимлари учун ихтисослаштирилган ўқув машғулоти ўтказилди.

Машғулотда "pressreader.com" платформаси орқали 2023/2024 йилларда PRESS READER даврий нашрлар маълумотлар базасидан фойдаланиш, платформанинг янгиланган имкониятлари ва афзалликлари, платформа ресурслари билан ишлаш тартиби ҳақида маълумот берилди.

Маълумот учун: PRESS READERгазета ва журналларнинг электрон киоскаси бўлиб, у ижтимоий-сиёсий мавзулардаги 7000 дан ортиқ нашрлардан кенгайтирилган қидирув имконини беради. Платформа 130 дан зиёд давлатнинг 50 дан ортиқ тилдаги нашрларини ўзида жамлаган.

Тренинг орқали нашриёт ва полиграфия, шунингдек матбаа, ахборот-кутубхоналарда илмий йўналишида фаолият юритувчи мутахассислар даврий нашрлар билан ишлашда, шунингдек, илмий мавзулар қамровини оширишда улардан фойдаланиш бўйича мавжуд имкониятлар ҳақида кенг маълумотга эга бўлишди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.5K views11:52
Ochish/sharhlash
2023-06-09 14:29:48
АОКА мутасаддилари ва медиа экспертлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди

Бугун Grand Mir меҳонхонасида
АОКА, ЎзДЖТУ ҳузуридаги Медиа ва коммуникациялар илмий-тадқиқот институти, "Янги медиа таълим маркази" ННТ билан ҳамкорликда ташкил этилган "Замонавий медиа муҳитда ахборотнинг ишончлилиги, медиа билан хавфсиз мулоқот ва медиасаводхонликни тарғиб қилиш масалалари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида медиа экспертлар, тадқиқотчилар, соҳа мутахассислари, давлат органлари ахборот хизмати раҳбарлари, журналистлар иштирок этди.

Мулоқот давомида глобал ва миллий сегментда тарқатилаётган ахборотларни фильтрлаш, нохолис, асосланмаган янгиликлар, дезинформациялар ва фейк хабарлар, тарғиботлар, сунъий хайплар, ижтимоий тармоқларда юзага келаётган инфолюциялар ҳақида хабардорликни ошириш, шу ўринда медисаводхонликни оммалаштириш орқали ушбу долзарб муаммоларга ечим излаш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Шунингдек, бугунги кунда блогерлар, инфлюенсерлар, тролл ва шу каби турли ижтимоий тартибсизликларни келтириб чиқаришга, далилларни бузиб талқин қилишга ҳамда аҳоли ўртасида норозилик ва агрессия уйғотувчи хабарларни тарқатишга уринган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгилаган чоралар ва ўзгартиш, қўшимча киритиш лозим бўлган жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўз ўрнида, Агентлик мутасадди ходими бу каби муаммоларни олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган АОКА томонидан аҳоли медиасаводхонлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар, таклиф ва тақдимотлар ҳақида маълумот берди.

Давра суҳбати қизғин ва мунозаларга бой бўлди. Унда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар соҳадаги муаммолар ечимида самарали хизмат қилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.6K views11:29
Ochish/sharhlash
2023-05-20 18:23:53
Хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари диққатига!

2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир тадбирларда қатнашиш учун хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилади.

ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги аризалар 2023 йил 28 июнь соат 18:00 га қадар қабул қилинади.

Аккредитациядан ўтиш тартиби тўғрисида батафсил.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.5K views15:23
Ochish/sharhlash
2023-05-19 15:52:53
Бу йилги халқаро конференция кўлами, мавзулар қамрови кенгайгани, иштирокчилар сони ошгани билан аҳамиятли – У.Тешабаева

Бугун Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 24–26-май кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган анъанавий “Central Asia – 2023: Фан, таълим, маданият ва бизнесда Интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” ХVI Халқаро конференцияси ва унинг доирасидаги тадбирларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Миллий кутубхона ва Тошкент шаҳридаги туман АКМлари раҳбарлари ва ходимлари, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вакиллари ҳамда "ЎзАрхив" агентлиги мутасаддилари иштирок этди.

Тадбирда ХVI Халқаро конференция, "Китоб ва мутолаа жамият тараққиётидаги стратегик ресурси" II Ҳамдўстлик форуми, ахборот-кутубхона соҳасидаги илғор мутахассисларни “Ахборот ва кутубхона аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими, 3 кун давомида ўтказиладиган шўъба йиғилишлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Қайд этилишича, жорий йилги халқаро конференцияда 9 та давлатдан 60 дан зиёд иштирокчи онлайн ва оффлайн тарзда қатнашади.

АОКА мутахассиси В.Аҳмедова нутқи давомида "Китоб ва мутолаа жамият тараққиётидаги стратегик ресурси" II Ҳамдўстлик форумида болалар мутолаасини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш орқали болалар адабиётини ривожлантириш, нашрлар сонини ошириш, бу борада ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Матбуот анжмунида кутубхоначилар ва ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Маълумот учун: 23 май куни соат 16:00да Бухоро шаҳридаги ибн Сино Ахборот-кутубхона марказида ХVI Халқаро конференция олди кенгайтирилган матбуот анжумани бўлиб ўтади.


P.S. Ушбу ҳаволада 1999 йилдан бери “Central Asia: Фан, таълим, маданият ва бизнесда Интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” халқаро конференциясининг ўтказилиши бўйича хронология келтирилган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.6K views12:52
Ochish/sharhlash
2023-05-18 20:50:25
19 май, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:


Матбуот анжумани

Мавзу: Ёз мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, ёнғинлар, аттракционлар билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларнинг олидини олиш бўйича олиб борилаётган тадбирлар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси раҳбарияти ва мутасаддилари


Брифинг

Мавзу: Фуқаролардан келган саволларга жавоблар
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Севара Закирова, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.9K views17:50
Ochish/sharhlash
2023-05-18 19:55:25
#Samarqand

16-18 май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар Кенгаши 32-йиллик йиғилиши ва унинг доирасидаги тадбирлар АОКА ҳамда мутасадди давлат органлари билан ҳамкорликда юксак даражада ташкиллаштирилди ва ўтказилди.

АОКА жамоасининг қизғин иш палласидан ёрқин кадрлар, тарихга муҳрланган тадбирлар, жараёнлар, матбуот маркази фаолияти ушбу видеолавҳада ўз аксини топган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.0K viewsedited  16:55
Ochish/sharhlash
2023-05-18 15:40:19
Ахборот-кутубхона, нашриёт-полиграфия мутахассислари, илм-фан ходимлари, ижодкорлар, китобсевар мухлислар диққатига!

Жорий йилнинг 24–26-май кунлари Бухоро шаҳрида анъанавий “Central Asia – 2023: Фан, таълим, маданият ва бизнесда Интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” ХVI Халқаро конференцияси бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар:

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги;

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси;

Бухоро шахар ҳокимлиги;

мутасадди вазирлик ва идоралар.

Конференция онлайн ва оффлайн форматда бўлиб ўтади.

Тадбирнинг ишчи тили: ўзбек, рус ва инглиз тиллари

Халқаро конференция доирасида, шунингдек, "Китоб ва мутолаа жамият тараққиётидаги стратегик ресурси" II Ҳамдўстлик форуми ўтказилади.

Бундан ташқари, ахборот-кутубхона тизимида самарали меҳнат қилаётган, китобхонлик маданияти, мутолаа тарғиботи ва оммалаштириш ишлари, шунингдек, ёш мутахассисларни тайёрлашда юқори натижаларга эришган соҳа ходимлари “Ахборот ва кутубхона аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланади.

Батафсил маълумот учун телефон рақамлари:

+998 (88) 497 65 75
+998 (94) 657 94 27

Шунингдек, http://conference.natlib.uz:8081 и https://www.natlib.uz сайти орқали билиб олишингиз мумкин.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.9K viewsedited  12:40
Ochish/sharhlash