Get Mystery Box with random crypto!

Бу йилги халқаро конференция кўлами, мавзулар қамрови кенгайга | AOKA - Rasmiy kanali

Бу йилги халқаро конференция кўлами, мавзулар қамрови кенгайгани, иштирокчилар сони ошгани билан аҳамиятли – У.Тешабаева

Бугун Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 24–26-май кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган анъанавий “Central Asia – 2023: Фан, таълим, маданият ва бизнесда Интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” ХVI Халқаро конференцияси ва унинг доирасидаги тадбирларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Миллий кутубхона ва Тошкент шаҳридаги туман АКМлари раҳбарлари ва ходимлари, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вакиллари ҳамда "ЎзАрхив" агентлиги мутасаддилари иштирок этди.

Тадбирда ХVI Халқаро конференция, "Китоб ва мутолаа жамият тараққиётидаги стратегик ресурси" II Ҳамдўстлик форуми, ахборот-кутубхона соҳасидаги илғор мутахассисларни “Ахборот ва кутубхона аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими, 3 кун давомида ўтказиладиган шўъба йиғилишлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Қайд этилишича, жорий йилги халқаро конференцияда 9 та давлатдан 60 дан зиёд иштирокчи онлайн ва оффлайн тарзда қатнашади.

АОКА мутахассиси В.Аҳмедова нутқи давомида "Китоб ва мутолаа жамият тараққиётидаги стратегик ресурси" II Ҳамдўстлик форумида болалар мутолаасини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш орқали болалар адабиётини ривожлантириш, нашрлар сонини ошириш, бу борада ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Матбуот анжмунида кутубхоначилар ва ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Маълумот учун: 23 май куни соат 16:00да Бухоро шаҳридаги ибн Сино Ахборот-кутубхона марказида ХVI Халқаро конференция олди кенгайтирилган матбуот анжумани бўлиб ўтади.


P.S. Ушбу ҳаволада 1999 йилдан бери “Central Asia: Фан, таълим, маданият ва бизнесда Интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” халқаро конференциясининг ўтказилиши бўйича хронология келтирилган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт