Get Mystery Box with random crypto!

AOKA - Rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali A
Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali
Kanal manzili: @aoka_uz
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.19K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-07-05 15:29:59
Медиа макон: дунё янгиликлари

Twitterда "Ҳамжамият қайдлари" функцияси аксарият ҳолларда дезинформацияларга қарши кураша олмаяпти;

Франция Президенти Эммануэль Макронга кўра TikTok иловаси зўравонликни авж олдиради;

Европа Иттифоқида Threads иловаси DPC махфийлик қоидалари туфайли мавжуд бўлмаслиги мумкин;

Экспертларнинг таъкидлашича, Metaнинг ота-оналар учун янги воситаси "қарам" болаларни ҳимоя қилмайди;

Сунъий интеллект борасида устунлик учун рақобат истеъмолчиларга янада сифатли маҳсулот яратишга асос бўлади;

TikTok фойдаланувчилари илованинг қидириш тизими имкониятларига қизиқиш билдиришмаяпти.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.6K views12:29
Ochish/sharhlash
2023-07-04 18:51:08
5 июль, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:


Мавзу: Кадастр агентлиги томонидан ўтган 6 ой давомида ер ва кадастр назорати йўналишида амалга оширилган ишлар таҳлили
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Неъматжон Атамуратов, Агентлик ахборот хизмати раҳбари


Мавзу: Қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунанда ҳашаротлардан асраш йўналишидаги ишлар
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Сабина Садинова, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари



Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.9K views15:51
Ochish/sharhlash
2023-07-04 15:30:00
Медиа макон: дунё янгиликлари

Twitter платформаси Ҳиндиндистон ҳукуматининг контентни блоклаш тўғрисидаги буйруғини бажариши лозим;

Аксарият журналистлар венчур капиталист бўлиш истагини билдиришмоқда;

АҚШ сенаторлари Meta компаниясидан болаларнинг жинсий зўравонлиги ҳақидаги материалларни тарқатишни олдини олиш бўйича саъй-ҳаракатлар тўғрисида батафсил маълумот беришни сўради;

Twitter рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчиларни блоклагандан сўнг Google қидирув тизими Twitter URL-манзилларни 50 фоизга камроқ кўрсатмоқда;

Буюк Британия Интернет хавфсизлиги тўғрисидаги қонунни яна кучайтирмоқда.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.9K views12:30
Ochish/sharhlash
2023-07-03 19:23:30
4 июль, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:


Матбуот анжумани

Мавзу: Статистика ишлари дастури ижроси сарҳисоби ва бошқа долзарб масалалар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Статистика агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари



Брифинг

Мавзу: "Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармон мазмун-моҳияти
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Жамшид Тиляков, Республика "Ҳунарманд" уюшмаси бошқарма бошлиғи


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.6K views16:23
Ochish/sharhlash
2023-07-02 19:04:23
3 июль, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинг:


Мавзу: Сайлов қонунчилигини бузганлик учун белгиланган жавобгарлик
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.1K views16:04
Ochish/sharhlash
2023-07-01 11:06:16
Медиа макон: дунё янгиликлари

Луизиана штатида ижтимоий тармоқлардаги кўп сонли фойдаланувчилари бўлган онлайн-ўйинлар ҳамда видео дастурларда рўйхатдан ўтиш учун 18 ёшдан кичикларга ота-оналарнинг розилигини талаб қилувчи радикал қонун қабул қилинди;

Тадқиқотларга кўра Z авлодлари ва миллениаллар кекса ёшлиларга нисбатан кўпроқ фейк янгиликларга "тўқнашади";

Блогерларга кўра Walmart ва Adobe платформалари ижтимоий тармоқлардаги нашрлар учун энг кўп ҳақ тўлашади;

Сунъий интеллект томонидан яратилган твитлар ҳақиқий инсонлар яратган твитга қараганда ишончлироқ бўлиши мумкин;

Pinterest фойдаланувчиларнинг электрон почта маълумотлари асосида "шахсийлаштирилган контентни яратиш" усулини патентлашни мақсад қилган;

Meta Facebook ва Instagramда сунъий интеллектдан қандай фойдаланиш ҳақида маълумотларни чоп этади.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.5K views08:06
Ochish/sharhlash
2023-06-30 09:52:35
30 июнь – Ёшлар кунида ўзининг юксак салоҳияти, истеъдод ва қобилияти, самарали меҳнат фаолияти, шунингдек, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан мамлакатимиз тараққиётига, унинг ҳалқаро нуфузини янада оширишга муносиб ҳисса қўшаётган қатор ёшлар Президент Ш.Мирзиёевнинг тегишли Фармонига мувофиқ давлат мукофотига лойиқ топилди.

Жумладан, Тошкент вилояти Паркент туманидаги «Кумушкон» кутубхонаси раҳбари Қиёмова Маржона Муродхўжа қизиКелажак бунёдкори медали билан тақдирланди.

Шунингдек, юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларда алоҳида фаоллик кўрсатиб, интилувчанлиги, ташаббускорлиги, кенг дунёқарашга эгалиги, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард йигитлар ҳам муносиб рағбатлантирилди.

Шу жумладан, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Yoshlar» радиоканали муҳарририяти бош муҳаррири (Тошкент шаҳри) Мирзаахмедов Миразиз Мирвохид ўғлиМард ўғлон давлат мукофоти билан тақдирланди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги давлат мукофотига сазовор бўлган барча Ёшларни самимий муборакбод этади. Юрт равнақи йўлидаги азму-шижоатингиз асло сўнмасин!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.0K viewsedited  06:52
Ochish/sharhlash
2023-06-30 09:11:11
Президент Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшларига байрам табриги



Ишончим комил, жонажон Ватанимизга меҳр ва садоқат билан яшаётган, илм-фан ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаб, ҳозирги мураккаб замондаги кескин рақобатга тайёр бўлиб вояга етаётган ёшларимиз ҳар қандай баланд маррани эгаллашга қодир.

Сиз, азизларни бугунги ёшлик, бахт ва нафосат айёми билан яна бир бор чин дилдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, улкан ютуқ ва омадлар тилайман.

Ҳеч қачон унутманг, ғалаба ва бахт – астойдил интилганники!

Сизларнинг ютуғингиз – бу бутун эл-юртимизнинг ютуғи.

Халқимиз сизларга ишонади, сизларга таянади сизлардан куч-ғайрат, руҳ ва илҳом олади.

Ўз олдингизга улуғ мақсадлар қўйиб яшашдан асло чарчаманг!

Янги Ўзбекистонни албатта сизлар билан, бутун мамлакатимиз ёшлари билан бирга барпо этамиз.

Барчангизга байрам муборак бўлсин, қадрли ўғил-қизларим!

Батафсил

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.3K views06:11
Ochish/sharhlash
2023-06-30 06:12:05
30 июнь — «Ёшлар куни»

Бугун Янги Ўзбекистон истиқболида юқори чўққиларни кўзлаган, унга қатъияти, илм-салоҳияти, буюк мақсадлари билан дадил қадам ташлаб бораётган келажак ворислари – Ёшлар куни мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланади.

Сўнги йилларда амалга оширилаётган кенг ислоҳотларда ёшлар билан ишлаш, уларнинг муносиб касб ёки ҳунар эгаси бўлишлари учун имконият ва шароитлар яратиш устувор йўналишга айланмоқда. Ҳар бир соҳа ва тармоқда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим асосида ишлар олиб борилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, АОКА жамоаси юртимиздаги барча ёшларни ушбу сана билан муборакбод этади! Мақсад ва орзуларингиз сари ишонч билан фақат олға қадам ташлашингизга тилакдошмиз !

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
3.0K views03:12
Ochish/sharhlash
2023-06-29 09:34:25
Медиа макон: дунё янгиликлари

Twitterда TikTok иловасидан кўчирилган видеолар намойиши функцияси зўравонлик ҳамда дезинформациялар туфайли кўплаб мунозараларга сабаб бўлди;

Статистикага кўра сунъий интеллект ёрдамида телефон орқали фирибгарликлар сони ортиб бормоқда;

Meta июль ойи ўрталарида Twitter иловасининг рақобатчисини ишга туширади;

Австралияда ижтимоий тармоқларда сохта янгиликлар тарқатувчи компанияларни жаримага тортиш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланмоқда;

Британиялик қонун ишлаб чиқарувчилар дипфейкларни тарқатиш ёки яратиш учун 6 ойлик қамоқ жазосини таклиф қилишмоқда;

АҚШда сайлов экспертлари сиёсий кампаниялар рекламасида сунъий интеллектдан фойдаланишни чеклашга даъват этишмоқда

Европа Иттифоқининг "Европада ОАВ тўғрисида"ги қонун лойиҳасида миллий хавфсизлик учун зарурат туғилса журналистларнинг телефонларида жосуслик дастурини ўрнатиш белгиланмоқда.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.0K views06:34
Ochish/sharhlash