Get Mystery Box with random crypto!

AOKA - Rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali A
Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali
Kanal manzili: @aoka_uz
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.19K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 106

2021-02-01 15:47:14
«Ёшлар тарбиясига беэътибор бўлманг!»

Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати бош имом-хатиблар иштирокида тайёрланган тарғибот ролигини тақдим этди.

Ушбу видеолавҳа «Ўзбекистон 24», «УзРепорт», «Севимли», «Му5», «Маданият ва маърифат», «Маҳалла», «Ўзбекистон тарихи», «Оилавий», «Ўзбекистон» телеканаллари орқали мунтазам намойиш этилмоқда.

@aoka_uz
10.3K views12:47
Ochish/sharhlash
2021-02-01 14:27:20
«Коронавируснинг «Британча» штаммини одамлар орасига киришига йўл қўймадик» — Нурмат Отабеков

«Бутун дунёдаги кўплаб иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатларни коронавирус касаллиги карахт ҳолатга келтириб қўйган бир пайтда, республикамиздаги эпидемик барқарорлик биздаги тизим нималарга қодир эканлигини кўрсатиб турибди.

«Британча» штамм аниқланган бемор аэропортнинг ўзида алоҳидаланган, шифохонага ётқизилган ва беморда ҳеч қандай асоратлар кузатилмаган.

Ютуғимиз шуки, биз аэропорт, қўйингки шифохона шароитида касаллик манбаини жиловладик, унинг одамлар орасига кириб кетишига йўл қўймадик».

АОКАдаги брифингдан

@aoka_uz
11.3K viewsedited  11:27
Ochish/sharhlash
2021-02-01 14:02:18
«Британча» штаммни Ўзбекистонга умуман киритмаслик мумкинмиди?

«Йўқ, биз уни ҳудудимизга умуман киритмаслик имкониятига эга эмасдик. Боиси ҳозирги кунга келиб, дунёнинг 60га яқин давлатларида бу штамм аниқланди.

Коронавируснинг “Британча” штамм кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва ЖАР давлатларидан Ўзбекистонга кириш ва чиқиш бўйича тақиқ мавжуд бўлса-да, дунёда ўзбекистонликлар бориб-келиши мумкин бўлган давлатларнинг сони жуда кўп. Касаллик айнан юқорида санаб ўтилган давлатлардан эмас, балки учинчи, тўртинчи давлатдан кириб келиш эҳтимоли мавжуд эди».

Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси

@aoka_uz
11.7K views11:02
Ochish/sharhlash
2021-02-01 12:39:15
2020 йилда Халқ таълими тизимида 200 млрд сўм молиявий қонунбузарлик аниқланган

Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов маълум қилди:


«2019 йилда жами аниқланган камчиликлар 55 млрд сўм бўлган бўлса, 2020 йил якуни билан жами аниқланган камчиликлар, молиявий қонунбузарликлар 200 млрд сўмдан ошди.

2020 йилнинг ўзида 6 110 та ҳолатда 70 млрд сўмдан зиёд ўғрилик аниқланди. Юқорида қайд этилган ҳолатлар аниқланганидан сўнг, 520 та ҳолат бўйича 150 млрд сўмдан зиёд материалларни ҳуқуқ-тартибот органларига ҳам тақдим этганмиз.

Тизимда камчиликлар ҳали ҳам бор. Биз ўғриликни камайтирамиз деганимиз — статистикани камайтирамиз дегани билан бир хил эмас. Ўғриликни камайтирамиз деб киришдикми, статистика ўз-ўзидан ошиб боради».

@aoka_uz
10.2K viewsedited  09:39
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:54:40
Коронавируснинг «британча штамми» хавфи, Ўзбекистонда кўрилаётган чоралар

Бугун, 1 феврал куни соат 15:00 да АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида ўтказиладиган брифингда мавзу юзасидан маълумот берилади.

Брифинг @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм каналлари, «UzReport TV» телеканали орқали онлайн ёритилади.

@aoka_uz
13.3K views07:54
Ochish/sharhlash
2021-02-01 08:05:03
Таълим тизимида бюджет маблағларини ўзлаштиришда қонун бузилиш ҳолатлари

Педагог-ўқитувчилар томонидан ўқувчиларга нисбатан қўпол муомолада бўлиш ҳолатлари

Ўқитyвчиларнинг ойлик маошидан мажбурий ушлаб қолиш ҳолатлари

Бугун, 1 февраль соат 14:00 да куни АОКАда шу каби муҳим масалалар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтади.

● Иштирокчилар: Олий ва ўрта махсус ҳамда Халқ таълими вазирликлари


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
53.4K viewsedited  05:05
Ochish/sharhlash
2021-01-30 11:23:27
Ҳар йили 30 январь - Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кунни хотирлаш доимий анъанага айланган.

Шу муносабат билан, бугун, 30 январь куни Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вакиллари ҳам Ислом Каримов монументи пойига гуллар қўйди, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Тадбирда Ислом Каримовнинг узоқ йиллик фаолияти ёдга олинди, унинг мамлакат ривожига қўшган улкан ҳиссаси эътироф этилди.

@aoka_uz
15.3K viewsedited  08:23
Ochish/sharhlash
2021-01-29 16:47:21
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
Марказ биноси лойиҳаси, ички ва ташқи дизайни, музей экспозициялари мазмуни бўйича дунёнинг етук олимлари, исломшунос ва санъатшунослари билан фикрлашилган. Шу асосда марказнинг илмий-тарихий концепцияси ишлаб чиқилган.
Ташриф чоғида ушбу концепциянинг тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства Центра исламской цивилизации.
Проект здания, внутреннее и внешнее оформление, содержание музейных экспозиций были обсуждены с ведущими учеными, исламоведами и искусствоведами мира. На этой основе была разработана научно-историческая концепция центра.
Во время ознакомления состоялась презентация данной концепции.

#Mirziyoyev #tanishuv #markaz #konseptsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
11.6K views13:47
Ochish/sharhlash