Get Mystery Box with random crypto!

Ахборот-кутубхона, нашриёт-полиграфия мутахассислари, илм-фан | AOKA - Rasmiy kanali

Ахборот-кутубхона, нашриёт-полиграфия мутахассислари, илм-фан ходимлари, ижодкорлар, китобсевар мухлислар диққатига!

Жорий йилнинг 24–26-май кунлари Бухоро шаҳрида анъанавий “Central Asia – 2023: Фан, таълим, маданият ва бизнесда Интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” ХVI Халқаро конференцияси бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар:

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги;

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси;

Бухоро шахар ҳокимлиги;

мутасадди вазирлик ва идоралар.

Конференция онлайн ва оффлайн форматда бўлиб ўтади.

Тадбирнинг ишчи тили: ўзбек, рус ва инглиз тиллари

Халқаро конференция доирасида, шунингдек, "Китоб ва мутолаа жамият тараққиётидаги стратегик ресурси" II Ҳамдўстлик форуми ўтказилади.

Бундан ташқари, ахборот-кутубхона тизимида самарали меҳнат қилаётган, китобхонлик маданияти, мутолаа тарғиботи ва оммалаштириш ишлари, шунингдек, ёш мутахассисларни тайёрлашда юқори натижаларга эришган соҳа ходимлари “Ахборот ва кутубхона аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланади.

Батафсил маълумот учун телефон рақамлари:

+998 (88) 497 65 75
+998 (94) 657 94 27

Шунингдек, http://conference.natlib.uz:8081 и https://www.natlib.uz сайти орқали билиб олишингиз мумкин.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт