Get Mystery Box with random crypto!

AOKA - Rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali A
Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali
Kanal manzili: @aoka_uz
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.19K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-05-04 17:23:13
4 мая. Четверг. Итог дня АИМК

Дебиторская задолженность потребителей в сфере питьевого и водоотведения в республиканском масштабе составляет 1,36 трлн сумов

Об этом сообщил на брифинге в АИМК руководитель информационной службы АО "Узсувтаъминот" Акмал Мурадов.

Подробно


На что следует обратить внимание, чтобы уберечься от опасных инфекционных заболеваний?

На брифинге в АИМК руководитель информационной службы Комитета санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья Мафтуна Саидова предоставила информацию об этом.

Подробно


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.2K views14:23
Ochish/sharhlash
2023-05-04 16:26:24
Телерадиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти: давлат божи 50 фоизга камайтирилади

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида қатор қонунчилик ҳужжатлари депутатлар томонидан кўриб чиқилди.

Жумладан, “Телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) фаолияти билан шуғулланиш учун давлат божи миқдорлари мақбуллаштирилиши муносабати билан “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама ва савол-жавоблардан сўнг депутатлар томонидан қабул қилинди.

Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, телерадиоэшиттириш тизимини модернизация қилишга, миллий мазмундаги дастурларни тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга, шунингдек истеъмолчиларга замонавий миллий мазмундаги дастурларни тақдим этиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Хусусан, телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатишга доир лицензия берганлик учун давлат божининг миқдорини 50 фоизга камайтириш белгиланмоқда. Давлат божини йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилмоқда.

Шунингдек, маъмурий ислоҳотлар натижасида қайта ташкил этилган ижро этувчи ҳокимият органининг номини аниқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.2K viewsedited  13:26
Ochish/sharhlash
2023-05-04 15:23:48
Медиа макон: дунё янгиликлари

Илон Маск томонидан эскирган текширилган тасдиқ белгиларини ўчириб ташлаш Twitter Blueда янги обуначилар сонини оширишга хизмат қилмади;

Instagram ва Googleда болаларга нисбатан шафқатсиз муносабат ҳақидаги хабарлар кўпайиб бормоқда;

TikTok ноширлар учун реклама маҳсулотини ишга туширади ва уларга 50% чегирма беради;

FTC Metaга болалар билан боғлиқ барча нарсаларни монетизация қилишни тақиқламоқчи;

TikTok АҚШда барча муаллифлар учун янгиланган муаллифлар жамғармасини очади;

Twitterдаги тўланмаган ҳисоблар Илон Маск учун янада катта муаммога айланиш хавфи мавжуд;

АҚШ сенаторлари TikTok ва Хитой алоқалари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш бўйича қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.4K views12:23
Ochish/sharhlash
2023-05-03 18:53:49
4 май, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:


Мавзу: Ичимлик ва оқова сув таъминотидаги муаммо ва ечимлар. Дебитор қарздорлик ҳамда тармоққа ноқонуний уланишни бартараф этиш чоралари
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Акмал Муродов, "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати раҳбари


Мавзу: Ўта хавфли юқумли касалликларнинг
олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Мафтуна Саидова, Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.0K views15:53
Ochish/sharhlash
2023-05-03 17:03:22 РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Мустақил фаолият кўрсатувчи Nemolchi.uz лойиҳасининг асосчиси, жамоатчилик фаоли, журналист Ирина Матвиенко ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларида унга ўлим билан таҳдид қилингани туфайли Ўзбекистонни тарк этгани ҳақида маълум қилган.

«Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 10-моддасида, журналист ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилинишини таъминлаши лозимлиги, шунингдек, ушбу қонуннинг 14-моддасида журналистнинг қонунда белгиланган ҳуқуқларини бузганлик, унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига таҳдид, зўравонлик ёки тажовуз қилганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган. Бу каби ҳимоявий кафолатлар «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддасида ҳам ўз ифодасини топган.

АОКА бу каби ҳолатларни
сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, журналистларнинг эркин фаолият кўрсатиши борасидаги янгича очиқлик сиёсатига зид хатти-ҳаракатлар сифатида кескин қоралайди. Шунга кўра, АОКА воқеликни ўрганиш ҳамда вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага ушбу масалани назоратга олишни сўраб расмий хат орқали мурожаат қилди.

Айни пайтда И.Матвиенконинг шахсий саҳифасида эълон қилинган хабар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва мутасадди идоралар томонидан ўрганилмоқда.

Агентлик олиб борилаётган ўрганиш натижаларини диққат билан кузатиб боради ҳамда журналист ҳаёти хавфсизлиги таъминланишига, шунингдек, қонунчиликка зид равишда таҳдид қилган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилишига ишонади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
3.7K views14:03
Ochish/sharhlash
2023-05-03 15:23:48
Медиа макон: дунё янгиликлари

Meta компанияси фойдаланувчилар тасмаларида сунъий интеллект бўйича тавсиялар сонини икки баравар ошириш режаси ҳақида маълум қилди;

Google, Microsoft, Meta компаниялари даромадлари ҳақидаги хабарларда сунъий интеллектнинг ролини кўп бора таъкидлашган;

Twitterда қидириш функцияси эндиликда фақатгина рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар учун мавжуд;

ChatGPT қайси соҳага кўпроқ таъсир кўрсатиши таҳлили эълон қилинди,

Бразилия Telegram фаолиятини тўхтатиб туришни бекор қилди;

ChatGPT каби сунъий интеллект дастурлари ёлғон ёки чалғитувчи ахборотларни қамраб олган мақолалар ишлаб чиқарадиган қарийб 50 та йирик "контент-фермалар" яратилишига олиб келди.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.0K views12:23
Ochish/sharhlash
2023-05-03 12:00:53
Ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, очиқ ва шаффоф маълумотларни етказишда самарали хизмат кўрсатаётган ҳамда фидойи ОАВ ходимларини 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни билан самимий қутлаймиз!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
5.1K viewsedited  09:00
Ochish/sharhlash
2023-05-03 05:16:18
3 май, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинг:


Мавзу: “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналари Комплаенс хизмати томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Рустамбек Эшбеков, акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
3.5K views02:16
Ochish/sharhlash
2023-05-02 06:51:16
2 май, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:


Мавзу: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг мурожаатлар билан ишлаш бўйича фаолияти
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Фотима Мадраҳимова, Омбудсман ахборот хизмати раҳбари


Мавзу: "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси томонидан ташкил этилган "Тадбиркорлар мактаби" фаолияти
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Жамшид Шерметов, уюшма ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
10.8K views03:51
Ochish/sharhlash
2023-05-01 19:34:34
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 1 майдаги "2023 йил 30 апрелда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумининг якунлари тўғрисида"ги 1245-сонли қарори

Қарор матни билан танишиш:

Батафсил


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
3.8K views16:34
Ochish/sharhlash