Get Mystery Box with random crypto!

AOKA - Rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali A
Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali
Kanal manzili: @aoka_uz
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.19K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 105

2021-02-12 16:39:10 “Расмий хабарлар” телеграм каналига келиб тушган нафақага оид фуқаро мурожаати Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ижобий ҳал этиб берилди.

Жорий йилнинг 9 февраль санасида Сурхондарё вилояти Ангор туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган С.Тўраева 2020 йилнинг декабрь ойи учун “ишсизлик нафақаси”ни ололмай келаётгани юзасидан @Rasmiy_aloqabot Телеграм ботига мурожаат қолдирди.

Мурожаат тегишли тартибда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига етказилди ҳамда вазирликнинг туман бўлими томонидан фуқаро билан учрашилиб, муаммо жойида ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида С.Тўраевага ҳақиқатдан ҳам декабрь ойининг “Ишсизлик нафақаси” берилмагани аниқланди ва жорий йилнинг 12.02.2021 йил санасида 180 минг сўм тўлаб берилди.

Фуқаро С.Тўраева масаласи ижобий ечим топгани ва керакли маблағ тўлаб берилгани ҳақида хабар бериб, миннатдорлик билдирди.

#Мурожаат
#ахборот_хизмати
#Расмий_хабарлар

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
11.9K views13:39
Ochish/sharhlash
2021-02-12 15:03:21
«Суд ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги конструктив мулоқот» — янги қўлланма чоп этилди

Қўлланмада суд ишларида очиқликни таъминлаш, ОАВ ходимлари, блогерларнинг суд органлари фаолиятига оид ахборотларни олиш, тарқатиш билан боғлиқ халқаро ва миллий қонун ҳужжатларидан зарур кўчирмалар тўпланган.

Китобнинг иккинчи бўлимида суд мажлисларини ёритишдаги процессуал тартиб-таомиллар, журналистларнинг суд биносига кириши, суд мажлисини қайд қилишига оид қоидалар, очиқ ва ёпиқ суд мажлисларида иштирок этиш талаблари, уни фото ва видео тасвирга олиш, интернетда намойиш этишдаги чеклашлар доираси, судлар фаолиятига оид маълумотларни олиш тартиби ёритилган.

Суд жараёнини ёритиш ва ОАВ вакилларининг иштирокига оид хориж тажрибаси учинчи бўлимдан жой олган бўлиб, унда АҚШ, Германия, Грузия каби давлатлар қонунчилиги таҳлил қилинган.

Қўлланманинг тўртинчи бўлимидан суд жараёнларини ОАВда ёритишга оид тавсиялар, амалиётда тез-тез учрайдиган ҳолатлар юзасидан саволлар-жавоблар ўрин олган.

@aoka_uz
23.2K views12:03
Ochish/sharhlash
2021-02-12 12:27:43
АОКАда Ёшлар ташаббус гуруҳининг лойиҳалари тақдимоти ўтказилди

➥ Батафсил

@aoka_uz
9.9K views09:27
Ochish/sharhlash
2021-02-12 07:50:57
Бугун, 12 феврал куни режалаштирилган тадбирлар:


Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси фаолияти таҳлили: янгиликлар ва муаммолар ечими
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси


Брифинг

● Мавзу:
Қиш-куз мавсумига тайёргарлик юзасидан 2020 йилнинг
4-чорагида Тошкент шаҳрида Бош прокуратура раҳбарияти томонидан олиб борилган амалий тадбирлар натижалари
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Бош прокурор ўринбосари, Ҳарбий прокурор генерал-майор Шуҳрат Узаков


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
22.9K views04:50
Ochish/sharhlash
2021-02-11 19:32:09
Италиянинг «Il Sole 24 Ore» газетасида Европа брендига айланаётган нафис ўзбек шойиси ҳақида мақола эълон қилинди.

Унда Ўзбекистон-Италия ҳамкорлигида асос солинган ва ўзбек тўқимачилиги-каштачилиги ҳамда «Made in Italy» услуби уйғунлиги рамзига айланган «Белтепа» бренди ҳақида сўз юритилади. Ушбу ўзига хос кийимларни тикишда ипак мато, «ikat», бахмал, сўзана каби анъанавий ўзбек кашталаридан фойдаланилади.

Бренд ҳар йили 200-300 га яқин маҳсулот ишлаб чиқаради, баҳоси 600-2500 евро.

@aoka_uz
11.0K views16:32
Ochish/sharhlash
2021-02-11 15:54:11
Бугун, 11 феврал куни АОКАда буюк мутафаккир боболаримиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур адабий меросини тарғиб этишга бағишланган «Миллий маънавиятимиз сарчашмалари» мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди.

➥ Батафсил

@aoka_uz
11.7K views12:54
Ochish/sharhlash
2021-02-11 11:56:21
Президент Мурожаатномаси: 2021 йилнинг устувор йўналишлари

Ҳудудларни ривожлантириш

Аҳолини ижтимоий
ҳимоя қилиш



Послание Президента: приоритетные направления 2021 года

Развитие территорий

Социальная защита населения

#infografika
@aoka_uz
11.1K views08:56
Ochish/sharhlash
2021-02-11 09:42:49
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Ёшларга 33 миллион сўмгача бўлган 6 ойлик имтиёзли давр билан гаровсиз кредит берилади

Ёшларни тадбиркорликка йўналтириш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Савдо-саноат палатаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ёшларга тадбиркорлик ҳақида назарий билимлар берилиши маълум қилинди.

"Ёшлар 1+1" дастури асосида 6 кун, яъни 48 соат давомида махсус курслар ташкил этилиб, курс тингловчиларига махсус сертификатлар берилиши режалаштирилмоқда.

Энг муҳими, курсларни тугатган ишсиз ёшлар 3 йил муддатга 33 миллион сўмгача бўлган 6 ойлик имтиёзли даври ва гаровсиз кредит олиш имкониятига эга бўлади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
10.6K views06:42
Ochish/sharhlash
2021-02-10 18:32:31
Президент Мурожаатномаси: 2021 йилнинг устувор йўналишлари

Давлат бошқарувидаги ислоҳотлар

Камбағалликни қисқартириш борасида комплекс ёндашув ва ностандарт усуллар



Послание Президента: приоритетные направления 2021 года

Реформы государственного управления

Комплексный подход и нестандартные методы сокращения бедности

#infografika
@aoka_uz
12.2K views15:32
Ochish/sharhlash
2021-02-01 19:50:28
Президент Шавкат Мирзиёев инвестиция соҳасига доир аввалги топшириқлар ижроси ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Лойиҳалар аввало иш ўринлари яратиш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган бўлиши кераклиги таъкидланди.
Маҳаллаларда банкларнинг янги бошқарув тизимини йўлга қўйиш, ҳар бир туман ва маҳалла имкониятларидан келиб чиқиб лойиҳаларни тайёрлаш, аҳолига ундан даромад топишни ўргатиш бўйича кўрсатма берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом выполнения данных ранее поручений касательно инвестиционной сферы и новыми проектами.
Отмечено, что проекты должны быть нацелены в первую очередь на создание рабочих мест и производство экспортоориентированной продукции.
Указано на необходимость организации новой системы работы банков в махаллях, чтобы они содействовали разработке проектов с учетом специфики отдельно взятого района или махалли, учили население предпринимательству.

#Mirziyoyev #taqdimot #banklar #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
6.5K views16:50
Ochish/sharhlash