Get Mystery Box with random crypto!

АОКА масъул ходимлари учун ўқув семинари ўтказилди Бугун Аген | AOKA - Rasmiy kanali

АОКА масъул ходимлари учун ўқув семинари ўтказилди

Бугун Агентликда "E-LINE PRESS" МЧЖнинг сўровига биноан АОКА масъул ходимлари учун ихтисослаштирилган ўқув машғулоти ўтказилди.

Машғулотда "pressreader.com" платформаси орқали 2023/2024 йилларда PRESS READER даврий нашрлар маълумотлар базасидан фойдаланиш, платформанинг янгиланган имкониятлари ва афзалликлари, платформа ресурслари билан ишлаш тартиби ҳақида маълумот берилди.

Маълумот учун: PRESS READERгазета ва журналларнинг электрон киоскаси бўлиб, у ижтимоий-сиёсий мавзулардаги 7000 дан ортиқ нашрлардан кенгайтирилган қидирув имконини беради. Платформа 130 дан зиёд давлатнинг 50 дан ортиқ тилдаги нашрларини ўзида жамлаган.

Тренинг орқали нашриёт ва полиграфия, шунингдек матбаа, ахборот-кутубхоналарда илмий йўналишида фаолият юритувчи мутахассислар даврий нашрлар билан ишлашда, шунингдек, илмий мавзулар қамровини оширишда улардан фойдаланиш бўйича мавжуд имкониятлар ҳақида кенг маълумотга эга бўлишди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт