Get Mystery Box with random crypto!

AOKA - Rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali A
Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali
Kanal manzili: @aoka_uz
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.19K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-05-18 15:23:17
Медиа макон: дунё янгиликлари

Twitter саудиялик танқидчиларнинг овозини ўчиришга ёрдам берганликда айбланиб судга тортилди;

Instagram ва Facebook блогерларни "ўзига оғдириб олиш"да TikTok тақиқланиши билан боғлиқ хавотирлардан фойдаланмоқда ;

BBC News дезинформация хавфига қарши курашиш мақсадида BBC Verifyни ишга туширади;

Twitter Туркия ҳукуматининг сўровига биноан иловадаги айрим хабарларни ўчирди;

АҚШнинг болаларни ҳимоя қилишга қаратилган ижтимоий медиа тўғрисидаги қонунлари платформалар учун муаммо туғдирмоқда;

Кутубхоналар ҳамжамиятлар ва янги маданий аҳамиятга эга бўлиш учун TikTokдан фойдаланишади;

Googleда ўз жонига қасд қилиб билан боғлиқ қидирувларда фойдаланувчиларга мурожаат қилиш учун хабар шаблонини тақдим этади;

Google камида икки йил давомида тизимга кирмаган аккаунтларни ўчиради;

Microsoft тадқиқотчиларининг март ойида чоп этган мақоласида қайд этилишича, сунъий интеллектнинг экспериментал тизими инсон тафаккурининг белгиларини кўрсатган.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.5K views12:23
Ochish/sharhlash
2023-05-18 13:51:52
Жисмоний шахсларнинг шахсига тааллуқли маълумотлар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби қонунчилик билан белгиланади.

Жисмоний шахсларнинг шахсига тааллуқли маълумотлар тўғрисидаги ахборот махфий ахборот тоифасига киради.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.2K views10:51
Ochish/sharhlash
2023-05-17 18:53:16
18 май, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:


Матбуот анжумани

Мавзу: "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш хақида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Миллий гвардия Марказий девони раҳбарияти ва мутасаддилари


Брифинг

Мавзу: 18 май - Халқаро музейлар куни муносабати билан амалга оширилган ишлар
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Моҳинур Имомова, Маданий мерос агентлиги Ахборот хизмати раҳбари


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.0K views15:53
Ochish/sharhlash
2023-05-17 18:42:41
#Samarqand_izohsiz

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар Кенгаши 32-йиллик йиғилиши ва матбуот маркази иш фаолиятидан фотолавҳалар

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
989 views15:42
Ochish/sharhlash
2023-05-17 15:09:07
АОКАда ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун Агентликда директор А.Ходжаев ва мутасаддилар Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси делегацияси вакиллари: Сайлов департаменти раҳбари Меган Фицджеральд ва ДИИҲБнинг сайлов бўйича маслаҳатчиси Ксения Дашуцина билан учрашди.

Учрашувда жорий йилда ўтказиладиган Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик масалалари, жараёнларни ёритишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва роли, шунингдек, янги таҳрирдаги Конституцияда ОАВ эркинлиги ҳамда ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари мустаҳкамлангандан сўнг мамлакатда ОАВ ва ахборот борасидаги қонунчиликларга киритиладиган ўзгаришлар муҳокама қилинди.

АОКА директори А.Ходжаев делегация вакилларига Агентлик томонидан ишлаб чиқилган, жамоатчилик муҳокамасида билдирилган таклифлар асосида тегишли давлат органлари ва идоралари иштирокида қайта тўлдирилган ҳамда ҳозирги вақтда ЮНЕСКО экспертлари ўрганиб чиқишлари учун тақдим этилган Ахборот кодекси лойиҳаси ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Ахборот кодексида ОАВ эркинлиги билан боғлиқ нормалар мустаҳкамланаётгани, шу билан бирга, шахс эркинлиги ва шахсий маълумотлар ҳимояланиши билан боғлиқ масалалар кодексда аниқ белгиланаётганини таъкидлади.

Сайловга тайёргарлик ишлари ва уни ўтказиш, сайлов кампанияларини ёритишда маҳаллий оммавий ахборот воситалари барча президентликка номзодларнинг фаолиятлари ва сайлов дастурларини бир хилликда ва тенг ёритишлари таъминланиши алоҳида қайд этилди.

Мулоқот давомида Ўзбекистондаги муҳим сиёсий воқеликлардан бири – Президент сайловини шаффоф ва холис ўтказишда сайлов кампанияларини ташкил этиш, халқаро ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари томонидан сайловга тайёргарлик ва уни ўтказиш жараёнлари кенг ёритилишида барча зарур шароитларни яратиш мақсадида ўзаро ҳамкорлик қилиш ва кўмаклашишга келишилди.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.7K views12:09
Ochish/sharhlash
2023-05-17 10:15:40
Ҳар бир фуқаронинг ахборот олиш ҳуқуқи кафолатланади.

Ҳар кимнинг ахборотни излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ва тарқатиш ҳуқуқи давлат томонидан ҳимоя қилинади.
3-модда

Ахборот олиш эркинлигининг асосий принциплари ахборотнинг ошкоралиги, ҳамма олиши мумкинлиги, очиқлиги ва ҳаққонийлигидан иборатдир.
4-модда


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.7K views07:15
Ochish/sharhlash
2023-05-16 20:03:58
17 май, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:


Брифинг

Мавзу: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг жорий йил ўтган даврдаги фаолияти
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Шерзод Маматов, марказ ахборот хизмати раҳбари


Матбуот анжумани

Мавзу: Балиқчилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда истиқболдаги режалар
Вақти: 16:00
Иштирок этади: "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси раҳбарияти ва мутасаддилари


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
8.0K views17:03
Ochish/sharhlash
2023-05-16 13:26:09
16-18 май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгашининг 32-йиллик йиғилиши бугун ўз ишини бошлади.

Боқий шаҳар мажмуасидаги Конгресс марказда фаолият кўрсатаётган матбуот маркази, шунингдек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги жамоаси хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистларни зарур ахборот билан таъминлаш мақсадида иш олиб бормоқда.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.7K viewsedited  10:26
Ochish/sharhlash
2023-05-16 12:27:52
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Ойдин Ҳожиева 1942 йил 22 апрелда Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги Бўстон қишлоғида туғилди. Ушбу тумандаги ўрта мактабни тугатганидан сўнг Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг филология факультетида таҳсил олди. “Шарқ юлдузи” журналида адабий ходим, бўлим мудири, кейинчалик “Гулхан” журналида бош муҳаррир вазифасида хизмат қилди.

Ойдин Ҳожиеванинг миллий адабиётимизни ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистон халқ шоири” фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати”, “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган эди.

Таниқли ижодкор, меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Ойдин Ҳожиеванинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.9K views09:27
Ochish/sharhlash
2023-05-04 19:57:02
5 май, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжумани:


Мавзу: “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти таҳлили ва 2023 йилги 1-очиқ стипендия танлови тафсилотлари
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Жамғарма раҳбарияти ва мутасаддилари


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
682 views16:57
Ochish/sharhlash