Get Mystery Box with random crypto!

AOKA - Rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali A
Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali
Kanal manzili: @aoka_uz
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.19K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-05-01 17:52:12
30 апрель куни Ўзбекистонда тарихий жараён – Конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум бўлиб ўтди.

Референдумга тайёргарлик ва ташкилий масалалар, шунингдек, референдум ўтишини 45 та давлат ва 14 нуфузли халқаро ташкилотдан жами 383 нафар халқаро кузатувчи, мингга яқин хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари республика бўйлаб бевосита кузатиб боришди ва иштирок этишди.

Шунингдек, МСК матбуот марказида сайлов участкаларидан онлайн трансляциялар намойиш этилди.

Шу билан бирга, МСК матбуот марказида 29 апрель-1май кунлари давлат органлари раҳбарлари ва мутасаддилар иштирокида ўтказилган тадбирларда хорижий ва маҳаллий журналистларга тезкор маълумотлар тақдим этилди.

Референдум доирасида маданий объектлар ва туристик зоналарга саёҳат, кўнгилочар дастурлар, турли соҳалардаги мутахассис ва экспертларнинг мулоқотлари, ишлаб чиқариш ва бошқа корхона-муассасалар, ташкилотлар фаолиятлари билан танишувлар Ўзбекистоннинг салоҳиятини дунёга янада кенг танитди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
667 viewsedited  14:52
Ochish/sharhlash
2023-05-01 09:36:33
Референдумнинг дастлабки натижалари:

Янги таҳрирдаги Конституция бўйича референдумда 16,6 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик, яъни жами овоз берувчиларнинг 84,54 фоизи иштирок этди.

Уларнинг 90,21 фоизи «ҳа» деб овоз берган, 9,35 фоизи қарши овоз берган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.2K views06:36
Ochish/sharhlash
2023-04-29 14:09:24
МСК матбуот маркази хорижий ва маҳаллий ОАВ учун фаолият кўрсатмоқда

Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида ташкил этилган МСК матбуот марказида 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдум ва унга тайёргарлик масалалари юзасидан давлат органлари раҳбарлари ҳамда мутасаддилар иштирокида брифинг ва матбуот анжуманлари ўтказилмоқда.

Тадбирлар "Ўзбекистон 24" ва "UzReport TV" телеканалларида тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Шунингдек, эфирларнинг видеоформати ва иштирокчилар фотосурати қуйидаги ҳаволада фото&видео банкда жойланмоқда.

Брифинг ва матбуот анжуманларининг матн шакли билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.

29 апрелдан 1 майга қадар давом этадиган тадбирлар дастури қуйидаги ҳаволаларда кўрсатилган.

ўзбек тилида

рус тилида

инглиз тилида


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
4.3K views11:09
Ochish/sharhlash
2023-04-28 17:54:59
Медиа макон: дунё янгиликлари

Европа Иттифоқининг сунъий интеллектни тартибга солиш тўғрисидаги янги қонун лойиҳасига эндиликда қурилма-ускуналарни ишлаб чиқарувчиларга ўз моделларини ўрганишда қўлланиладиган, муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган материалларни ошкор қилиш талаби киритилмоқда ;

Бразилия Telegram неонацистларнинг аккаунтлари ҳақидаги маълумотларни мамлакат федерал полициясига тақдим этишдан бош тортгани сабаб фаолиятини вақтинчалик тақиқлади;

Тергов маълумотларига кўра Meta компанияси Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларидан болалар жинсий савдо воситаси сифатида фойдаланилишини тўхтата олмади;

АҚШ Олий суди Энди Уорхолнинг сунъий интеллект учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган муаллифлик ҳуқуқи иши бўйича қарор қабул қилмоқчи;

Илон Маскнинг Twitterда эълон қилган маълумотига кўра ҳозирги вақтда у ҳукуматнинг контентни ўчириш ҳақидаги сўровларини деярли икки баравар қондирмоқда;

Марк Цукербергга кўра, контентлар бўйича TikTok услубидаги Reels тавсиялар жорий этилиши сабаб Instagram ижтимоий тармоғида вақт ўтказиш 24%га ошган;

Россияда GigaChat мультимодал нейротармоқлари ёрдамида яратилган илк газета чоп этилди.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.2K views14:54
Ochish/sharhlash
2023-04-27 17:50:42
Бугун II Тошкент Халқаро Форуми ўз ишини бошлади.

Форум ялпи мажлисида Ўзбекистон Президенти нутқ сўзлади. Шунингдек, форум доирасида икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди.

Куннинг иккинчи ярмида халқаро тадбир доирасида:

● "Рецессия: афсона ёки ҳақиқат";
●"Савдо молияси: келажакка назар",
● “ESG – бизнес трансформацияси";
● "Туризм ва чакана савдо: муаммолар ва имкониятлар";
● "Транспорт жиҳатдан боғлиқлик - иқтисодий муносабатларнинг драйверлари";
● "Замонавий пул-кредит сиёсати: тўлиқ бандлик, барқарор нархлар ва иқтисодий ўсиш";
● "Рақамли пул: келажаккканазар";
● "Иқтисодий ривожланиш учун ихчам ва самарали ҳукумат" мавзуларида панел сессиялари бўлиб ўтди.

II Тошкент Халқаро Форумини ёритиш учун 200дан зиёд ОАВ вакили жалб қилинган бўлиб, уларнинг 100га яқини хориждан ташриф буюрган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.3K views14:50
Ochish/sharhlash
2023-04-27 15:31:48
Медиа макон: дунё янгиликлари

Журналист Тимоти Ли сунъий интеллект сабаб келиб чиқаётган оммавий ишсизлик истиқболига қарши чиқди;

Twitterдаги қарийб 25 000 фойдаланувчи Илон Маскнинг эксклюзив твитларига обуна бўлиш учун тўлов тўлашади;

TikTokдаги контентларнинг кучсиз модерацияси ва глобал қамраб олганлик сабаб илова хитойлик фирибгарлар учун машҳур воситага айланди.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.0K views12:31
Ochish/sharhlash
2023-04-27 11:53:24 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг очилиш маросимидаги нутқидан муҳим иқтибослар:

Жорий йилда қўшилган қиймат солиғи ставкаси 12 фоизга туширилди. Шунингдек, қўшилган қиймат солиғини экспортчи корхоналарга 7 кун ичида қайтариш жорий қилинди, солиқ ва божхонада ўзаро ҳисобга олиш йўлга қўйилди;

Солиқ ва божхона қонунларига янги ёки оғирлаштирувчи жавобгарлик чоралари киритилмаслиги қатъий белгилаб қўйилди;

Ташқи савдо ва рақобат муҳитини янги босқичга олиб чиқиш, янги-янги бозорларга кириш мақсадида биз Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш борасидаги ишларимизни жадаллаштирдик;

Давлатнинг бизнесни тартибга солишга қаратилган 500 та функцияси бекор қилинди, 70 таси хусусий секторга давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг асосида ўтказилди;

Инвесторлар фаолиятига оид масалаларни тезкор ҳал этиш, уларнинг давлат раҳбари билан бевосита мулоқотини йўлга қўйиш мақсадида Президент ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгаши иш бошлади;

Чет эллик инвесторлар учун кўчмас мулк сотиб олиш, Ўзбекистонга келиб-кетиш ва яшаш шартлари кескин соддалаштирилди;

Қонунларимизда халқаро арбитраж судлари қарорларини мажбурий ижрога қаратиш механизмлари мустаҳкамлаб қўйилди;

Киритилган хорижий сармояларнинг йиллик ҳажми 10 миллиард долларга етди ёки ислоҳотлар бошланган 2017 йилга нисбатан 3 баробар ошди, 1 миллионга яқин аҳоли камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга туширилди;

Янги Конституция – биз бошлаган ислоҳотларни изчил давом эттириб, энг муҳими, уларга ортга қайтмайдиган тус бериши муқаррар;

Ўзбекистон “яшил иқтисодиёт”га ўтиш йўлини қатъий давом эттиради;

Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқарувини ҳам хусусий секторга топширилади;

Бу йил давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича “1 минг + 1 минг + 40” дастурини қабул қилинди;

Олтин, мис ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар, телекоммуникация ва суғурта компаниялари ҳамда банклар акциялари инвесторларга таклиф этилади;

Марказий Осиёда яхши қўшничилик сиёсати асосида иқтисодиётнинг “бир-бирини тўлдириши” тамойили заминида саноат ва агро кооперацияларини қатъий давом эттирилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.2K views08:53
Ochish/sharhlash
2023-04-27 09:38:01
Бугун II Тошкент Халқаро Форуми ўз ишини бошлайди. Форумнинг ялпи мажлисида Президент Ш.Мирзиёев нутқ сўзлайди.

Форум дастуридан ялпи мажлис, 28 та панел сессия ва давра суҳбатлари, қатор йирик инвестиция шартномалари ва савдо шартномаларини имзолаш маросимлари, бизнес оламининг, жумладан, инвестиция секторини ривожлантириш тенденциялари, рақамлаштириш, молия институтларини фаолияти ва замонавий пул-кредит сиёсатига оид долзарб мавзуларининг муҳокамаси ўрин олган.

Форум ва унинг доирасидаги тадбирларни ёритиш мақсадида хорижий ва маҳаллий журналистлар учун матбуот марказлари ташкил этилган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
3.4K views06:38
Ochish/sharhlash
2023-04-27 08:26:26
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади. Давлатимиз раҳбари форумнинг ялпи мажлисида нутқ сўзлайди.

Сессияда Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон ал-Жассир, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси - Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров, БМТ Бош котибининг ўринбосари Ольга Алгаерова, Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруий, Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь, "ACWA Power" компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абдулла Абунайян ҳам қатнашади. Сессияга Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг коммуникация масалалари бўйича директори Жонатан Чарльз модераторлик қилади.

Давлатимиз раҳбари форум доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Умуман, тадбирда 70 мамлакатдан келган 2,5 мингга яқин ишбилармон доиралар ва банк-молия соҳаси вакиллари иштирок этади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
3.3K views05:26
Ochish/sharhlash
2023-04-26 20:18:30
27 апрель, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинг:


Мавзу: Президент мактабларига 2023/2024 ўқув йилига қабул юзасидан
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Жўрабек Жангиров, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.1K viewsedited  17:18
Ochish/sharhlash