Get Mystery Box with random crypto!

АОКАда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан у | AOKA - Rasmiy kanali

АОКАда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун АОКАда Агентлик раҳбарияти ва мутасади ходимлари ҳамда Аудиовизуал ҳамкорлик бўйича минтақавий атташе Эммануэл Фосийон, Франция элчисининг 1-маслаҳатчиси Максим Жеренже, ҳамкорлик йўналишида атташе Сиприен Лёруа билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда франциялик мутахассислар медиа соҳасида ишлаб чиқилган лойиҳа ва унинг доирасида режалаштирилган медиа форумлар: Францияда ўтказиладиган Оммавий ахборот воситалари форуми ҳамда келаси йил минтақада ўтказиладиган Форум ҳақида маълумот беришди.

Шунингдек, ушбу йирик медиа лойиҳани амалга оширишда, икки мамлакат оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар ўртасида тажриба алмашиш, ўқувлар ташкил этиш, медиа тармоқлар фаолиятини ўрганиш ва тарғиб қилишда Агентлик билан ҳамкорлик қилиш истакларини билдиришди.

АОКА раҳбарияти ва мутасаддилари Франция томонининг таклифларини мамнуният билан қабул қилишларини ва ўрганиш асносида фикр-мулоҳаза ва натижалар тақдим этилишини маълум қилишди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт