Get Mystery Box with random crypto!

АОКА мутасаддилари ва медиа экспертлар иштирокида давра суҳбат | AOKA - Rasmiy kanali

АОКА мутасаддилари ва медиа экспертлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди

Бугун Grand Mir меҳонхонасида
АОКА, ЎзДЖТУ ҳузуридаги Медиа ва коммуникациялар илмий-тадқиқот институти, "Янги медиа таълим маркази" ННТ билан ҳамкорликда ташкил этилган "Замонавий медиа муҳитда ахборотнинг ишончлилиги, медиа билан хавфсиз мулоқот ва медиасаводхонликни тарғиб қилиш масалалари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида медиа экспертлар, тадқиқотчилар, соҳа мутахассислари, давлат органлари ахборот хизмати раҳбарлари, журналистлар иштирок этди.

Мулоқот давомида глобал ва миллий сегментда тарқатилаётган ахборотларни фильтрлаш, нохолис, асосланмаган янгиликлар, дезинформациялар ва фейк хабарлар, тарғиботлар, сунъий хайплар, ижтимоий тармоқларда юзага келаётган инфолюциялар ҳақида хабардорликни ошириш, шу ўринда медисаводхонликни оммалаштириш орқали ушбу долзарб муаммоларга ечим излаш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Шунингдек, бугунги кунда блогерлар, инфлюенсерлар, тролл ва шу каби турли ижтимоий тартибсизликларни келтириб чиқаришга, далилларни бузиб талқин қилишга ҳамда аҳоли ўртасида норозилик ва агрессия уйғотувчи хабарларни тарқатишга уринган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгилаган чоралар ва ўзгартиш, қўшимча киритиш лозим бўлган жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўз ўрнида, Агентлик мутасадди ходими бу каби муаммоларни олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган АОКА томонидан аҳоли медиасаводхонлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар, таклиф ва тақдимотлар ҳақида маълумот берди.

Давра суҳбати қизғин ва мунозаларга бой бўлди. Унда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар соҳадаги муаммолар ечимида самарали хизмат қилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт