Get Mystery Box with random crypto!

AOKA - Rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali A
Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali
Kanal manzili: @aoka_uz
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.19K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2023-06-28 06:00:01
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги жамоаси барча юртдошларимизни саховат ва меҳр-оқибат айёми – муборак Қурбон ҳайити билан чин юракдан самимий қутлайди!

Қурбон ҳайитининг маданий-маънавий ҳаётимизда, бағрикенглик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби эзгу қадриятларни мустаҳкамлашда аҳамияти беқиёсдир.

Мана шундай саодатли дамларда, ушбу улуғ айём кунларида ҳар бир оилаларга тинчлик ва хотиржамлик, хонадонларга файзу-барака ҳамда фаровонлик тилаймиз.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.5K views03:00
Ochish/sharhlash
2023-06-27 19:57:48
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам тантанаси бўлиб ўтди

Бугун "International hotel Tashkent" меҳмонхонасида маҳаллий ва хорижий ОАВ ходимлари, журналистлар, медиа-экспертлар, ахборот хизмати раҳбарлари ва қатор соҳа мутахассислари иштирокида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир бошида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари, Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлатимиз раҳбарининг соҳа ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Президент Фармонига кўра тақдирланган фидойи журналистлар, медиа, матбаа ва кутубхона тизими вакилларига мукофотларни тантанали равишда топширди.

Қувонарлиси, тақдирланган орасида АОКА тизим ташкилоти раҳбар ходимлари, нашриётлар бош муҳаррирлари, давлат органлари ахборот хизматлари раҳбарлари ҳам эътироф этилди.

АОКА жамоаси, фурсатдан фойдаланиб, барча мукофот соҳибларини самимий қутлайди ҳамда фаолиятларида самарали юксалишлар, масъулиятли меҳнатларида улкан зафарлар тилайди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
20.6K views16:57
Ochish/sharhlash
2023-06-13 18:52:54
14 июнь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:


Брифинг

Мавзу: Республикада сейсмик хавфсизликни таъминлаш бўйича олиб борилаётган тадбирлар
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Элёр Аҳмадалиев, Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи



Матбуот анжумани

Мавзу: Олий таълим муассасаларига
2023/2024 ўқув йилига қабул жараёнларини ташкил этиш: Тошкент давлат шарқшунослик университети мисолида
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори ва мутасаддилар


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.5K views15:52
Ochish/sharhlash
2023-06-13 17:52:54
13 июня. Вторник. Итог дня АИМК

На республиканском финальном этапе” 5 олимпиад инициатив " победителями и призерами станут 912 молодых людей
На республиканском финальном этапе” 5 олимпиад инициатив " победителями и призерами станут 912 молодых людей

На брифинге в АИМК руководитель информационной службы Агентства по делам молодежи Надир Абдукадыров представил информацию об итогах областного этапа Фестивалей молодежи и «Олимпиады 5 инициатив», проведенных под девизом «Молодежь Нового Узбекистана давайте объединимся!».

Подробно


При практической помощи «Узагроинспекции» вода была подана потребителям в районах с тяжелым водоснабжением в 1027 случаях

Об этом на брифинге в АИМК сообщила начальник информационной службы «Узагроинспекции» Халида Шодиева:

Подробно


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
969 views14:52
Ochish/sharhlash
2023-06-13 16:15:17
Ноширлик-матбаа маҳсулотларининг асосий ўлчов бирликлари ҳамда китоб ва расм дафтарлари картон ғилофларининг техник шартлари бўйича давлат стандарти тасдиқланди

АОКА қошида ташкил этилган “Нашриёт-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини стандартлаштириш” бўйича Техник қўмита томонидан китоб ва журналлар нашрларининг бичимларини ҳамда ноширлик ва матбаа маҳсулотларининг асосий ўлчов бирликларига қўйиладиган талаблар шунингдек, китоб нашрлари муқовалари ҳамда китоб ва расм дафтарларни шикастланишдан ҳимоялаш, сақлаш ва безаш учун мўлжалланган картон ғилофларга қўйиладиган техник шартларни белгилаш мақсадида давлат стандарти лойиҳалари ишлаб чиқилган эди.

Мазкур лойиҳалар маълум тартибда экспертизадан ўтказилиб, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг тегишли буйруғи асосида Адлия вазирлиги томонидан давлат стандартлари сифатида давлат рўйхатига олинди ва амалиётга жорий қилинди.

Ушбу давлат стандартларига қуйидагилар киритилган:

китоб ва журнал нашрларининг бичимлари ҳамда муқовалар ва юмшоқ муқовалар турлари рўйхати замонавий технологиялар талабларидан келиб чиқиб кенгайтирилди;

нашриёт-матбаа соҳасидаги асосий ўлчов бирликларининг гуруҳи, асосий ўлчов бирликларидан фойдаланиш, адабий асарларнинг ҳажмини муаллиф табоқларида ҳисоблаш ҳамда нашрлар ҳажмини ҳисоб-нашр табоғида ҳисоблаш талаблари киритилди.

китоб ва расм дафтарлар учун картон ғилофларини ишлаб чиқиш ва китоб ишлаб чиқаришда қўлланиладиган муқова материаллари ва усулларига қўйиладиган шартлар белгиланди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.2K views13:15
Ochish/sharhlash
2023-06-13 15:52:54
Медиа макон: дунё янгиликлари

Франция президенти Meta ва Google компанияларининг сунъий интеллект бўйича экспертлари билан учрашди ва мамлакатнинг технологияларни тадқиқ қилиш ва тартибга солишдаги ролини муҳокама қилди;

Twitter бош директори Линда Яккарино ходимларига илк электрон мурожаатини йўллади ва платформа "дунёдаги реал режимда ишлайдиган энг аниқ манба" бўлиши лозимлигини таъкидлади;

Ҳисоботларга кўра, 12 ёшдан кичик болалар YouTube платформасидаги видеоконтентни афзал билишар экан;

Сунъий интеллектга асосланган Google қидирув хизматидаги "қайта қуришлар" медиа саноатида хавотирларни юзага келтирмоқда;

Anthropic, Google DeepMind ва OpenAI Буюк Британия ҳукуматига тадқиқот учун сунъий интеллект моделларини тақдим этишга рози бўлишди;

Шифокорлар ChatGPT беморлар дардига малҳам бўлишда фойдали деб ҳисоблашмоқда;

Илон Маскнинг SpaceX лойиҳасида энг ёш ходим атиги 14 ёшда.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.2K views12:52
Ochish/sharhlash
2023-06-13 15:11:16
Дунё рақамли маконда нафрат ва ёлғонлар кўпайиши натижасида юзага келган "жиддий глобал зарар"ни бартараф этиши лозимА.Гутерриш

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш рақамли платформаларда ахборот яхлитлиги ҳақидаги маърузаси тақдимотида ижтимоий тармоқлар ва бошқа рақамли платформалар дунё бўйлаб тобора инсонлар билан мулоқот воситасидан қўрқув ва дезинформация манбасига айланиб бораётганини таъкидлади.

А.Гутерришга кўра таҳлилий қайдларда рақамли платформаларда ахборот яхлитлигини таъминлаш учун Ахлоқ кодекси ёрдамида келишилган глобал жавоб ҳаракатлари учун асослар таклиф этилган бўлиб, унда фикр ва ахборот эркинлигини сақлаб қолишда ушбу тўхтатиб бўлмайдиган хавфни бартараф этишдаги потенциал тўсиқлар баён этилган.

Унда қуйидаги таклифлар ўрин олган:

Ҳукуматлар, технология компаниялари ва бошқа манфаатдор томонлар дезинформация ва нафратомуз сўзларни ҳар қандай мақсадда ишлатишдан, қўллаб-қувватлашдан ёки кучайтиришдан сақланишлари лозим.

Ҳукуматлар журналистларнинг ишончли ҳимояси билан эркин, ҳаётий, мустақил ва хилма-хил медиа муҳитини кафолатлашлари зарур.

Рақамли платформалар турли мамлакатларда ва турли тилларда сиёсат ва ресурсларни изчил қўллаш билан бирга барча маҳсулотларда хавфсизлик ва махфийликни таъминлаши керак.

Батафсил


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
6.3K views12:11
Ochish/sharhlash
2023-06-12 19:59:58
13 июнь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:


Мавзу: “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида ўтказилаётган Ёшлар фестиваллари ва “5 ташаббус олимпиадаси” ҳудудий босқичи якунлари
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Нодир Абдуқодиров, Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари



Мавзу: Жорий йил суғориш мавсумида жойларда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларига амал қилиниши
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Холида Шодиева, "Ўзагроинспекция" ахборот хизмати раҳбари


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.8K viewsedited  16:59
Ochish/sharhlash
2023-06-12 15:22:54
Медиа макон: дунё янгиликлари

Нидерландия ҳукумати TikTokдан алгоритм маълумотларига кириш ҳуқуқини тақдим этишни сўради;

Meta компанияси Instagramда болалар порнографиясига қарши кураш бўйича ишчи гуруҳни ишга туширади;

Ижтимоий тармоқларда сохта аккаунтлар "армияси" иқлим бўйича саммитда БАА раислик қилишини ҳимоя қилишмоқда;

Meta кузатув кенгашига ҳар 24 сонияда модератор қарорига аппеляция келади;

Янги тадқиқотга кўра қарийб 90% истеъмолчилар инфлюенсерларга ишонмайди;

Microsoft компанияси АҚШ Мудофаа вазирлиги ва НАСА каби агентликларни қамраб олган Azure булутли ҳукумат хизматини мижозлари учун ChatGPT ва OpenAIнинг бошқа маҳсулотларидан фойдаланиш имконини бермоқда.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.9K views12:22
Ochish/sharhlash
2023-06-11 18:59:59
12 июнь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:


Матбуот анжумани

Мавзу: “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига йўл ҳаракатини тартибга солишнинг шаффофлиги ва очиқлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун лойиҳаси
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Адлия вазири ўринбосари ва мутасаддилари



Брифинг

Мавзу: Мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ масалалар
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Мавлуда Асқархўжаева, Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати раҳбари


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
774 views15:59
Ochish/sharhlash