Get Mystery Box with random crypto!

Диний таъқиб: Судьянинг ёндашуви таҳсинга сазовор Эътиборимиз | Advokat Abdullayev

Диний таъқиб: Судьянинг ёндашуви таҳсинга сазовор

Эътиборимизни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг судьяси З.Латиповнинг 2023 йил 30 ноябрдаги қарори тортди.

Ш.А. га нисбатан Юнусобод туман ИИО ФМБ ҲПБ томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомага кўра, у диний мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида қонунга хилоф равишда сақлаб келган. Маъмурий материал судга уни ЎзРМЖтКнинг 184-2-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортиш учун юборилган.

Ушбу маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун 6 млн. 800 минг сўмдан 34 млн. сўмгача жарима жазоси назарда тутилган.

Суд қарорига кўра эса, Ш.А.нинг ҳаракатларида ушбу моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқ, деб топилган ва маъмурий иш тугатилган.

Асос сифатида, тақиқланган диний материаллар интернет жаҳон ахборот тармоғида ҳар қандай фойдаланувчи томонидан юклаб олиниши, сақланиши ёки эшитиб турилиши мумкинлиги, ушбу ҳолат аудио материаллар айнан тарқатиш мақсадида сақланганлигини англатмаслиги келтирилган. Ўз навбатида, тарқатиш учун сақлаб келганлиги билан боғлиқ бирор бир далил аниқланмаганлиги урғуланган.

Албатта, бизнингча ҳам суднинг бундай ёндашуви мантиқли ва қонуний асосга эга. Бундай қарорларни олқишлаймиз.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev