Get Mystery Box with random crypto!

Конституциявий суд жонланмоқда Ўзбекисторн Республикаси Конст | Advokat Abdullayev

Конституциявий суд жонланмоқда

Ўзбекисторн Республикаси Конституциявий суди Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва бошқа ваколатли давлат органларини фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотларга мурожаат қилишга оид конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш механизмларининг мазмун-моҳиятини очиб беришга қаратилган зарур чораларни биргаликда кўришга чақирди.

Шу билан бирга, Конституциявий суд барча давлат органларини Конституцияни амалга ошириш ва мамлакатда конституциявий қонунийликни таъминлашда масъулиятни тўлақонли ҳис қилишга, шу жумладан, ўз фаолиятида Конституцияда кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликларнинг чекланишига йўл қўймасликка, конституциявий ҳуқуқлар бузилишининг ҳар қандай ҳолатлари бўйича тезкор ва қатъий чораларни кўриб боришга чақирди.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev