Get Mystery Box with random crypto!

Advokat Abdullayev

Kanal manzili: @advokat_abdullayev
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.35K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.
Мурожаат учун👉 @himoyachigabot
998999899059 ёрдамчим

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 26

2023-08-17 20:50:07 Одил судлов: Судда гувоҳни сўроқ қилишда билишимиз лозим

Ҳақиқатни аниқлашда гувоҳнинг кўрсатуви алоҳида ўзига хос ўринга эга.

Амалиётимиздан келиб чиқиб, гувоҳни сўроқ қилишда қуйидагиларга эътибор қаратилишини лозим деб биламиз:

- гувоҳнинг кўрсатувлари диққат билан эшитилиши керак;

- позицияни гувоҳ орқали етказилади;

- йўналтирувчи савол берилмаслиги керак. Савол ичида жавоб бўлса, гувоҳ “ҳа” ёки “йўқ” дейиш билан чекланади. Бу тортишувчанликка тескари усул. Агар йўналтирувчи савол берилса, судья томонидан тўхтатилади;

- гувоҳни сўроқ қилинаётган пайтда ҳуқуқий атамаларни иложи борича ишлатмаслик керак. Агар ўша атаманинг муқобили бўлгани ҳолда айнан ўзини ишлатилса, гувоҳ чалғиши мумкин;

- мураккаб савол берилмаслиги керак. Саволларни оддий қилиб берилиши муҳим;

- гувоҳни қандай эшитиш керак? Гувоҳ судда ўзини яхши ҳис қилиши керак. Бунга эса имконият, шарт-шароит яратилиши керак. Чунки, у аввал судга келмаган бўлиши мумкин;

- кундалик ҳаётда қандай самимий, оддий ва табиий гаплашилса, гувоҳ билан ҳам судда шундай гаплашиш, мулоқот ўрнатиш керак.

Давоми бор.

#гувоҳ

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
18.0K views17:50
Ochish/sharhlash
2023-08-17 20:48:50 Юридик маънодаги ҳақорат

Юридик маънода ҳақоратни қуйидаги талабларга жавоб берадиган нутқ ҳаракати деб ҳисоблаш мумкин:

Муайян шахсга қарши қаратилганлигини ўз ичига олади.
Инсонга нисбатан салбий баҳо ифодаланишини ўз ичига олади.
Беҳаё сўзлар билан ифодаланишини ўз ичига олади.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
15.0K views17:48
Ochish/sharhlash
2023-08-16 18:27:22
Ҳаммаси қандай тушунишга боғлиқ...

“Андижондаги йиғилиш” билан боғлиқ шов-шувнинг ҳали ҳовури босилмай Фарғонада ҳам шунга ўхшашроқ ҳолат юз берди. Бунга сабаб тармоқларда “қўлма-қўл” бўлаётган вилоят ҳокими ўринбосарининг “Тезкор хабарномаси”. Унда вилоят раҳбарияти иштирокида оилавий низолар ва уларнинг олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилиши айтилар экан, иштирокчилар рўйхатида вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раисидан то туман ва шаҳар судлари раҳбарларигача қайд этилади.

БАТАФСИЛ

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
15.3K viewsedited  15:27
Ochish/sharhlash
2023-08-16 18:05:35 Фирибгарлик: “Пулимни тўлиқ олдим, даъвойим йўқ...”.

Бизга мурожаат қилаётганлар орасида фирибгарлик жинояти бўйича:

“Жабрланувчиман. Судда пулимни қайтариб олганлигимни айтиб, ариза ҳам ёзиб берган эдим, лекин аслида пулим қайтарилмаган. Судланувчининг яқин қариндошлари ваъда берган эди. Энди ваъдасини устидан чиқишмади. Нима қилсам бўлади? Суд ҳукми устидан шикоят билан мурожаат қилсам, ундириб бериладими?” – каби саволлар жуда кўп келмоқда.

Албатта бундай ҳолат амалиётда учраб турибди.

Олий суд Пленумининг айнан фирибгарликка оид қарорига кўра, жабрланувчи суд мажлисида ўзига етказилган моддий зарар амалда қопланганлигини билдириб, ихтиёрий равишда ёзма ариза билан мурожаат қилса ва суд моддий зарар қопланган, деб эътироф этиб, ҳукм ўқиган бўлса, бундай ҳолат суд ҳукмининг кейинчалик жабрланувчининг ушбу зарар қопланмаганлиги ҳақидаги важи асосида юқори инстанция судлари томонидан бекор қилинишига ёки ўзгартирилишига сабаб бўлмайди.

#фирибгарлик #моддий_зарар

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
14.4K views15:05
Ochish/sharhlash
2023-08-15 18:21:26
Фарғона вилояти ҳокимлиги хатининг судга оид қисми қонун талабларига зид

"Судлар тўғрисида"ги Қонунда (37,41,52,56) ҳисобот эмас, ахборот тақдим этилиши талаби қўйилган.

Юқоридаги хатда эса вилоят ҳокимлиги томонидан суд (раис, судьялар)га ҳисобот тақдим этиш талаби қўйилибди. Ахборот бериш мажбурияти билан ҳисобдорлик мажбурияти ўртасида катта фарқ борлигини тушунилиши лозим.

Албатта, оилани мустаҳкамлаш, ажрашишларни олдини олиш борасидаги вилоят ҳокимлигининг тадбири эътиборга лойиқ, бироқ судьялар мустақиллиги масаласида эҳтиёткор бўлишлари лозим, деб ҳисоблаймиз.

Мазкур ҳолатни Судьялар олий кенгаши эътиборсиз қолдирмай, тегишли муносабат билдиришини сўраймиз.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
15.0K views15:21
Ochish/sharhlash
2023-08-14 16:38:34 Жиноий таъқиб керак

Ижтимоий тармоқларда журналистга нисбатан қилинган ҳуқуққа хилоф ҳаракатларга оид видео-тасвир (+18) тарқалди.

Журналист фаолиятига қаршилик кўрсатган шахснинг ҳаракатларида безорилик жинояти аломатлари кўринади.

Бундай ҳолда албатта, унинг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо беришга қаратилган терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиши лозим, деб ҳисоблаймиз.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
14.2K viewsedited  13:38
Ochish/sharhlash
2023-08-14 10:52:17 Фуқаро Тошкент шаҳар ИИББ маъмурий биносида вафот этган

Бош прокуратура расмий баёнотига кўра, ИИБ нинг ходимларига нисбатан эмас, балки фуқаро вафот этганлиги ҳолати бўйича бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш зарурияти туғилганлиги сабабли деб жиноят иши қўзғатилди.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
14.4K viewsedited  07:52
Ochish/sharhlash
2023-08-14 07:40:27 Виждонлилик

Адвокат мижознинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида қонунчилик йўл қўйган барча воситалардан максимал даражада фойдаланишга мажбур. Бу унинг аввало ўз виждони олдидаги, қолаверса, мижознинг унга билдирган ишончи юклаётган масъулият талабидир.

Лекин бу масъулият унга ахлоқ нормалари талабларини четлаб ўтишига ҳақ-ҳуқуқ бермайди ва бундай нормалар қонун нормаларидан кўра ҳам кенгроқ қамровга эга.

Шунинг учун ҳам ҳимоя воситалари нафақат қонуний, балки ахлоқий жиҳатдан ҳам бенуқсон бўлмоғи лозим.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
13.8K views04:40
Ochish/sharhlash
2023-01-05 21:16:09
Судьяларнинг "нотариуснинг иши"ни қилаётганлиги ҳамон давом этмоқда. (03/08/2022)

Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоров ҳалигача айблов хулосаси флешкада олиб келиб берилиши ва у ҳукмга ўзгартирилишини тан олган.

2019 йил сентябрь ойида Ўзбекистонда бўлган БМТнинг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Сайян 13.07.2020 йил куни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашида ўз маърузасини тақдим этган эди.

Диего Гарсия-Сайяннинг маърузасига кўра, Ўзбекистонда прокуратура жиноят ишларида ва умуман назорат фаолиятида ҳаддан ортиқ ваколатларга эга. “Жиноят ишларини судда кўриш жараёнида якуний қарор матнини тузишда прокуратурадан судга материаллар билан бирга жўнатиладиган айблов хулосаси матнидан тез-тез фойдаланилади”.

Бироқ кўп судьялар бундан ҳалигача ўзига хулоса чиқармади, ўзини устида ишламаяпти, кўчирмакашликни давом эттирмоқда. Мисоллар орқали жамоатчиликка очиқлаб борамиз.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
1.2K viewsedited  18:16
Ochish/sharhlash
2023-01-04 08:33:40 Адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолати эътиборимизда

“Адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилинмоқда” деб 08.12.2022 йил куни Bastion каналида хабар берилган эди.

Шу куннинг ўзида мазкур хабарга Андижон вилоят прокуратураси расмий муносабат билдириб, мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод туман прокуратураси томонидан хизмат текшируви тайинлангани, текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинганлиги ҳақида маълум қилган эди.

Бироқ бу маълумотга салкам бир ой бўлган бўлсада, Андижон вилоят прокуратураси томонидан текширув қандай якунлангани, кимларга қандай чоралар кўрилгани ҳақида хабар берилмади. Агар иш ёпилиб кетган бўлса, қандай ёпилганлиги ҳақида ҳам жамоатчилик хабардор бўлиши керак.

Мазкур ҳолатга Андижон вилоят прокуратураси тегишли муносабат билдиришини сўрайман.

#Позиция

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
9.9K views05:33
Ochish/sharhlash