Get Mystery Box with random crypto!

Адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолати эът | Advokat Abdullayev

Адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолати эътиборимизда

“Адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилинмоқда” деб 08.12.2022 йил куни Bastion каналида хабар берилган эди.

Шу куннинг ўзида мазкур хабарга Андижон вилоят прокуратураси расмий муносабат билдириб, мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод туман прокуратураси томонидан хизмат текшируви тайинлангани, текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинганлиги ҳақида маълум қилган эди.

Бироқ бу маълумотга салкам бир ой бўлган бўлсада, Андижон вилоят прокуратураси томонидан текширув қандай якунлангани, кимларга қандай чоралар кўрилгани ҳақида хабар берилмади. Агар иш ёпилиб кетган бўлса, қандай ёпилганлиги ҳақида ҳам жамоатчилик хабардор бўлиши керак.

Мазкур ҳолатга Андижон вилоят прокуратураси тегишли муносабат билдиришини сўрайман.

#Позиция

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev