Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти ҳокимлиги хатининг судга оид қисми қонун талаб | Advokat Abdullayev

Фарғона вилояти ҳокимлиги хатининг судга оид қисми қонун талабларига зид

"Судлар тўғрисида"ги Қонунда (37,41,52,56) ҳисобот эмас, ахборот тақдим этилиши талаби қўйилган.

Юқоридаги хатда эса вилоят ҳокимлиги томонидан суд (раис, судьялар)га ҳисобот тақдим этиш талаби қўйилибди. Ахборот бериш мажбурияти билан ҳисобдорлик мажбурияти ўртасида катта фарқ борлигини тушунилиши лозим.

Албатта, оилани мустаҳкамлаш, ажрашишларни олдини олиш борасидаги вилоят ҳокимлигининг тадбири эътиборга лойиқ, бироқ судьялар мустақиллиги масаласида эҳтиёткор бўлишлари лозим, деб ҳисоблаймиз.

Мазкур ҳолатни Судьялар олий кенгаши эътиборсиз қолдирмай, тегишли муносабат билдиришини сўраймиз.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev