Get Mystery Box with random crypto!

Судьяларнинг 'нотариуснинг иши'ни қилаётганлиги ҳамон давом эт | Advokat Abdullayev

Судьяларнинг "нотариуснинг иши"ни қилаётганлиги ҳамон давом этмоқда. (03/08/2022)

Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоров ҳалигача айблов хулосаси флешкада олиб келиб берилиши ва у ҳукмга ўзгартирилишини тан олган.

2019 йил сентябрь ойида Ўзбекистонда бўлган БМТнинг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Сайян 13.07.2020 йил куни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашида ўз маърузасини тақдим этган эди.

Диего Гарсия-Сайяннинг маърузасига кўра, Ўзбекистонда прокуратура жиноят ишларида ва умуман назорат фаолиятида ҳаддан ортиқ ваколатларга эга. “Жиноят ишларини судда кўриш жараёнида якуний қарор матнини тузишда прокуратурадан судга материаллар билан бирга жўнатиладиган айблов хулосаси матнидан тез-тез фойдаланилади”.

Бироқ кўп судьялар бундан ҳалигача ўзига хулоса чиқармади, ўзини устида ишламаяпти, кўчирмакашликни давом эттирмоқда. Мисоллар орқали жамоатчиликка очиқлаб борамиз.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev