Get Mystery Box with random crypto!

Advokat Abdullayev

Kanal manzili: @advokat_abdullayev
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 34.40K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.
Мурожаат учун👉 @himoyachigabot
998999899059 ёрдамчим

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 24

2023-09-18 15:56:44
«Telegram»даги ўчириб юборилган ёзишмаларни қайта тикласа бўладими?

Тасодифан ёки атайлаб «Telegram»даги барча ёзишмалар тарихини ўчириб юбордингиз, бироқ у ерда сизга керакли нарсалар борлиги бирдан ёдингизга тушди… Энди эса уни қайта тиклаш керак. Бунинг учун нима қилиш лозим? Ахир кўплаб мессенжерларда бу каби функция мавжуд-ку. Бундан ташқари улар ёзишмалар тарихидан захира тарзида нусха олиб қўйиш имконини беради. «Telegram»да ҳам шундай қилса бўладими?

Ёзишмаларни қандай тиклаш мумкин?

Фойданувчиларнинг аксарияти мессенжернинг ўзида ушбу ишни бажариш имконсиз деб ҳисоблайди. Шунда улар «Telegram» ўрнатилган папканинг ичига кириб кўришади. Бироқ у ерда ҳам ёзишмалар тарихига боғлиқ файлларни топа олишмайди. Жаҳли чиққан фойдаланувчи қўллаб-қувватлаш хизмати билан боғланади. Шунда «Telegram» маъмуриятидан якуний хулоса тақдим этилади: «Telegram»да ўчириб юборилган ёзишмаларни қайта тиклашнинг иложи йўқ. Умуман!

Батафсил

Манба: xabar.uz #телеграм #ёзишма

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
13.2K viewsedited  12:56
Ochish/sharhlash
2023-09-18 07:52:08 Видео лавҳадаги Олий суд судьялари! Чарчаб қолдингизми?

Ушбу видеони кўриб чиқиб, ундаги Олий суд судьяларига мурожаат қилмоқчимиз.

Агар чарчаган бўлсангиз, дам олинг. Уйқу тортса, ухлаб олинг. Суд мажлисига кирманг!

Агар телефон ўйнагингиз келса, мазза қилиб ўйнаб олинг, келган хабарларни бемалол ўқиб олинг, фақат суд мажлисида эмас. Суд мажлисига кирманг!

Сизларни тушунамиз, чарчагансиз. Лекин инсон тақдири Сизнинг чарчоғингизга боғлиқ бўлиб қолмаслиги керак.

Балки адвокат келтирган важларнинг лоақал биттасигагина бўлса ҳам қарши асос келтира олмаганингиз ҳам чарчоғингиздандир? Яхши гумонда бўламиз.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Судьялар олий кенгаши томонидан тегишли муносабат билдирилишини сўраймиз.

#уйқу #ухлаш

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
13.6K viewsedited  04:52
Ochish/sharhlash
2023-09-16 20:01:28 #Диққат

Сизга муаммоларингиз юзасидан сифатли маслаҳат берувчи
ва энг тезкор расмий маълумотларни биринчилардан етказишга ёрдам берадиган ТОП 6 талик ҳуқуқ йўналишидаги каналларни тавсия этамиз.

YURISTKADR – Амалиётчи юрист, адвокат Саидали Мухторалиев канали. Ушбу канал орқали юридик ва кадрлар хизмати соҳасида маслаҳат ҳамда мутахассисликларга оид барча саволларингизга жавоб топишингиз мумкин.
Каналга уланиш

ADVOKAT ABDULLAYEV - Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.
Каналга уланиш

BAHODIR AHMEDOV – Ўткир танқид эгаси, ҳам адвокат, ҳам журналистик лаҳжага эга блогер-юрист Баҳодир Аҳмедов канали. У адвокат сифатида кўплаб суд ишларида натижалар қилган. Каналида солиқ, тадбиркорлик, янги қонунлар, банк, таълим ҳуқуқи ҳақида тушунтириб боради.
Каналга уланиш

АDVOKAT QOSIMOV– Узоқ йиллик тажрибали адвокат бўлиб, ҳуқуқ соҳасида кирмаган тешиги йўқ. Лекин жиноят бўйича фирибгарлик, ўзлаштириш/растрата, коррупцион жиноятлар каби суд ишларига чуқурроқ кирган. Ҳокимлар ва солиқ органлари ноқонуний қарорларини бекор қилишгаям жуда "уста".
Каналга уланиш

GENERALISSIMUS — тажрибали юрист томонидан юритиладиган, ҳуқуққа оид инсайд хабарлар, қўпол қонун бузилишлари ҳақида маълумотлар, амалий муаммолар ва долзарб масалаларга ҳуқуқий шарҳлар, бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериб бориладиган канал.
Каналга уланиш

Адвокат Беҳзод Ғаниев — йўл ҳаракатидаги маъмурий жарималар ва қизиқ-қизиқ суд ишлари бўйича адвокат Беҳзод Ғаниевнинг каналида ўқиб чиқиш мумкин. Адвокат айни кунларда қонунлар қандай ишлаши, амалиётда қайси жиҳатларга эътибор қаратишингиз кераклиги бўйича қизиқ ва жиддий маслаҳатлар пайдар-пай бериб келмоқда.
Каналга уланиш

Бу каналларга ҳозироқ уланиб қўйинг. Эртами, кечми муаммоларга дуч келганингизда бу мутахассислар сизга жуда асқотади. Муаммога дуч келмаслик учун ҳам.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
16.2K views17:01
Ochish/sharhlash
2023-09-16 18:08:17
Хоп, масала шундай.

2023 йил 23 сентябрь куни Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига аъзо адвокатларнинг умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

Шу куни Тошкент шаҳар бўйича 2.000 дан ортиқ адвокатлар (бутун Республиканинг ярмидан кўп адвокатлари пойтахтда)ни жамлаган мухим йиғилиш бўлиб ўтади.

Бу йиғилишда яқинда Адвокатлар палатаси раиси лавозимига бўладиган сайловда иштирок этадиган 10 нафардан иборат бўлган делегат аъзолари ва 2 нафардан иборат бўлган бошқарув аъзолари сайланади.

Ҳозирги Палата раиси А.Эрназаров яна кейинги муддатга ўтишни истаса, аввал Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси делегатлигига ва ундан кейин шу ҳудуд бўйича бошқарув аъзолигига ўтиши керак бўлади.

Яъни, аввал Тошкент шаҳар адвокатлари чиғириғидан ўтишига тўғри келади.

Таклиф шуки, шу кунги йиғилишда Республика палата раиси аввал ўзининг 5 йиллик фаолияти бўйича ҳисобот берсин.

@yuristkadr
12.7K views15:08
Ochish/sharhlash
2023-09-16 18:06:59 2024 йил 1 январдан санкцияга оид янги амалиёт жорий этилиши кутилмоқда

Президент қарорига кўра, 2024 йил якунига қадар қонунда белгиланган асосларда тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатларига санкция бериш масаласини алоҳида судьялар – тергов судьялари томонидан кўриб чиқиш тартиби жорий этилиши белгиланди.

#санкция #2024_январь

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
13.7K viewsedited  15:06
Ochish/sharhlash
2023-09-15 08:34:08 Оқлов ҳукми кучида қолди

Наманган вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Дилмурод Мадаминов раислигида апелляция тартибида кўриб чиқилган жиноят иши бўйича ҳимоямиз остидаги М.Игамбердиев ва М.Абдуллаеваларга нисбатан биринчи инстанция суди томонидан эълон қилинган оқлов ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.

Ўз навбатида, прокурорнинг протести ва жабрланувчининг шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

#оқлов #наманган

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
15.3K viewsedited  05:34
Ochish/sharhlash
2023-09-15 08:09:54 Ижтимоий тармоқларда Бош вазир Абдулла Арипов иштирокида ўтказилган мажлис тафсилотлари нотўғри талқин қилинмоқда.

Гўёки Бош вазир амалдорларга қарата динни ёки давлатдаги ишини танлаши кераклигини айтгандек қилиб тарқатилаётган хабарлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди.

Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунида фуқароларнинг диний эркинлиги ва диний эътиқоди ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаб қўйилган.

Блогерлардан текширилмаган ва ёлғон ахборотларни тарқатмасликларини, тармоқ фойдаланувчиларидан эса бундай мавзудаги хабарларга умуман ишонмасликларини сўраймиз.

Бош вазир матбуот котиби

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
15.7K views05:09
Ochish/sharhlash
2023-09-15 07:43:58 Қай бири тўғри: Пленум қарорими ёки амалиёт?

Қасддан одам ўлдиришга оид бир неча суд қарорларини таҳлил қилишимиз натижасида Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "ж" бандига оид икки хил амалиётни учратдик.

Қилмишни амалдаги ЖК 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан квалификация қилинишининг шартларидан бири бу қилмиш жабрланувчининг бир нафар эмас, балки бир неча яқин кишиларининг кўз ўнгида содир этилган бўлишидир.

Бу - Олий суд Пленуми қарорининг талаби. Амалиётда эса жабрланувчининг бир нафар яқин кишиси кўз ўнгида қасддан одам ўлдирилганлиги аниқланган ҳолатда ҳам қилмишни ЖК 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан квалификация қилинмоқда.

Ё Пленум қарорининг ушбу банди матни ўзгартирилиши, яъни матндаги “яқин кишилари” сўзидаги “лар” кўплик қўшимчаси олиб ташланиши, ёки амалиётни унга мувофиқлаштирилиши керак.

Маълумот учун: Олий суд Пленумининг "Қасддан одам ўлдиришга оид суд амалиёти тўғрисида"ги қарори 12-бандида

"Жабрланувчининг яқин кишилари кўз ўнгида одам ўлдириш, агар айбдор ўз ҳаракатлари билан уларга кучли изтироб бераётганлигини англаган бўлса, айбдор томонидан ўта шафқатсизлик намоён этилганлигидан далолат берувчи ҳолат сифатида баҳоланмоғи лозим", - дейилган.

#қотиллик #пленум

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
16.2K viewsedited  04:43
Ochish/sharhlash
2023-09-13 10:56:21 Саволлар ҳануз очиқ қолмоқда

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси канал орқали эълон қилинган мақоламизга муносабат билдирибди.

Муносабатдан гўёки ижро ишини тугатишга қонуний асослар йўқ, деган маъно чиқяпти.

Биз бунга қўшилмаган ҳолда қарши муносабатимизни қуйидагича билдирмоқчимиз:

Биринчидан, мазкур ижро ҳужжати суднинг якуний қарори чиққунига қадар вақтинча тўхтатилганлиги маълум қилинган.

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонуннинг 34,35-моддаларида ижро иши юритишни суд ва давлат ижрочиси томонидан тўхтатиб туришнинг шартлари ва асослари аниқ кўрсатилган.

Шунга қарамасдан, Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси айнан қайси қонуний асосга таяниб, ижро иши тўхтатилганини ёритмаган ва бу ҳолат қўшимча савол туғдиради.

Иккинчидан,
мақоладаги 3 та саволга жавоб берилмаган. Фақатгина ижро иши доирасида амалга оширилган ҳаракатларни қайд этиш билан чекланилган.

Шу боис, Мажбурий ижро бюросидан қуйидаги масаларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда маҳкама кучи билан ижро ишини ўрганиб чиқишни сўраган бўлардик:

Бюронинг Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувида 1-1001-2102/687-05-сонли ижро варақасига асосан қўзғатилган ижро иши Қонунда назарда тутилган қайси асосга кўра тўхтатилган?

Қонуннинг 37-моддаси 2-қисми 4-бандидаги асос билан тугатиш учун Бюрога яна қандай ҳужжатлар тақдим этилиши керак эди?

Қайд этилган ижро ишини қонуний асослар билан тугатилишига қандай омиллар тўсқинлик қилмоқда?

Мажбурий ижро бюроси тизимида юқоридаги Қонун нормасини қўллашда ягона амалиёт мавжудми?

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
14.8K viewsedited  07:56
Ochish/sharhlash
2023-09-13 10:29:25 Судья ким экан?

Одил судловга эътибор кучайгани ҳақиқат. Шу тўлқинда судьяларни кучли-кучсиз, жасур-қўрқоқ, билимли-билимсиз кабиларга ажратиш ҳам йўқ эмас.

Тан олиш керакки, "Жиноят иши қайси судьяга тушди экан?" - деган гап нафақат бизни ёллаганлар, балки ўзимиз ўртамизда ҳам албатта ўзаро мулоҳазалашилмасдан қолмайди.

Ҳаттоки, шундай вазиятлар бўлганки, жиноят ишинининг ичига, моҳиятига тўлиқ кириб бора олмагани ҳолда ишни кўргандай бўлиб, ҳукм ўқийдиган, ёки тўлиқ кириб бора олган тақдирида ҳам, журъат етишмайдиган айрим судьяларга дуч келдик. Иш шу тоифа судьяларга тушиб қолса, биринчи босқичда ҳуқуқий ёрдамга киришмаган пайтларимиз ҳам бўлди.

Аслида бундай қилишимиз тўғри эмас. Қатнашиб, барча қонуний усул ва воситалар орқали таъсир қилишга уринишимиз, судьяни ўзгаришига хисса қўшишимиз керак. Кейинги пайтда ушбу форматда ишлашга астойдил киришганмиз ҳам.

Нима учун иш қонуний, асосли ва адолатли якун топиши судьянинг шахсига боғлиқ бўлиб қолиши керак? Судьянинг қўрқмаслиги, билимли, ҳар қандай вазиятда холис, одил ва мулоҳазали ёндашиши албатта ҳимоя учун ҳам жуда муҳимдир.

Яъни, бунда асосга қарши асос усули тўлақонли ишлайди. Ким хато қилса, бу асосли тарзда ёрқин юзага чиқади. Фактни билим орқали судьяга етказа оласиз, ишонтира оласиз. Барча олдига қўйилган ўз вазифасини ғирром қоидаларсиз бажара олади.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
13.5K views07:29
Ochish/sharhlash