Get Mystery Box with random crypto!

Advokat Abdullayev

Kanal manzili: @advokat_abdullayev
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 34.40K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.
Мурожаат учун👉 @himoyachigabot
998999899059 ёрдамчим

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 25

2023-09-12 19:33:05 Тадбиркорлик соҳасида жавобгарлик янада либераллаштирилади

2024 йил 1 январдан бошлаб:

биринчи марта жиноят содир этган шахсни, агар у суд маслаҳатхонага киргунига қадар солиқлар ва йиғимлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилиш;

тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўзғатилган ҳар бир жиноят иши бўйича тергов ҳамда суд жараёнида тегишли мансабдор шахс жиноят иши материалларини иш юритувига қабул қилган вақтдан бошлаб тадбиркорни ҳимоя қилишга Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, шунингдек, тадбиркорлик субъекти аъзо ҳисобланган бошқа ташкилотни жамоат ҳимоячиси сифатида жалб этиши (хабар қилиш) тартиби жорий этилади.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
14.9K views16:33
Ochish/sharhlash
2023-09-12 18:28:34 Эҳтиёт бўлинг! Раддия ва шахсий фикрда туҳмат белгилари мавжуд

Аввалроқ Yuristkadr маъмури адвокат Саидали Мухторалиевнинг “Адвокатлар палатасига янги "қон" керак” деган мақоласи эълон қилинган эди.

Унинг ортидан, адвокат Усмонхон Салохиддинов телеграмдаги саҳифасида раддия ва шахсий фикрини жойлаштирибди. Ўз навбатида O’z.R. ADVOKATLAR PALATASI ҳам мазкур раддия ва шахсий фикрни улашибди.

Ушбу раддия ва шахсий фикрни юридик таҳлил қилиб кўрдик.

Матнда “Ҳуқуқим бор деб ҳамма нарсани валжирайверманг, масъулият ва жавобгарликни ҳам ёдда тутинг” деган гап этиборимизни тортди.

Аввало шуни айтиш керакки, Ўзбек тилининг изоҳли луғати (Ўзбекистон нашриёти 2020) да “валжирамоқ” деган сўзни кўрмадик. Энди, шу луғатнинг 438-бетида ВАЛДИРАМОҚ сўзига изоҳ берилган. Валдирамоқ - бўлар-бўлмас, нотайин гапларни гапирмоқ, оғзига келганини сўзламоқ маъносида ишлатилиши назарда тутилган.

Юқорида келтирилган матн муаллифи томонидан “валдирамоқ” сўзи "валжирамоқ" тарзида хато қўлланилган бўлса-да, бироқ гапнинг мазмунидан бўлар-бўлмас, нотайин гапларни гапирмоқ маъносини ифодалаб келгани учун ҳам Yuristkadr маъмури, адвокат Саидали Мухторалиевнинг ишчанлик фаолиятини паст баҳолаш, унга путур етказишга қаратилганлигини ифодаламоқда.

Бундан ташқари, "валжирамоқ" ҳукм маъносида қўлланилган, айни вақтда қўлланилган шахсга нисбатан суд томонидан ҳукм қилинмаганлиги сабабли туҳмат белгилари мавжудлигини билдиради.

Бундай холда эса туҳмат мавжуд ёки мавжуд эмаслиги терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказиш йўли билангина аниқланиши лозим.

Ҳар қандай билдирилган фикрларга нисбатан муносабатлар жамиятда ўрнатилган қонун-қоидалар доирасида бўлиш талаб этилади. Шу сабабли камситиш маъносини англатиб қўювчи сўзлар, иборалар ва ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
15.2K viewsedited  15:28
Ochish/sharhlash
2023-09-12 16:43:54 Аҳмадбой ишига доир: Суд қарорларининг ижроси нега тўртинчи бор тўхтатилди?

Олий суднинг 2022 йил 31 октябрдаги ажрими билан суд қарорларининг ижроси тўхтатилган эди.

Шундан кейин айни шу иш бўйича суд қарорлари Олий суд раиси ўринбосари Ҳ.Тўрахужаев томонидан 2023 йил 12 январь куни 2-марта, 2023 йил 3 март куни 3-бор ва ниҳоят 2023 йил 20 апрель куни тўртинчи бор тўхтатилди.

Суд қарорлари ижроси кетма-кет тўхтатилиши юзасидан тушунтириш берилиши мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
14.0K views13:43
Ochish/sharhlash
2023-09-12 16:09:20
Аҳмадбой ишида суд ҳукми ўзгарди. У фуқароларнинг мулкига дахл қилиши мумкин

Олий суд кассация инстанцияси Аҳмадбой номи билан машҳур фирибгарлик ишига оид ҳукмга қисман ўзгартириш киритди – бу Аҳмадбойдан давлат эгалигига ўтказилиб, аукционда сотилган мулк билан боғлиқ.

Манба: https://kun.uz/18160681

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
12.7K views13:09
Ochish/sharhlash
2023-09-11 19:25:18
Бош прокурор диққат марказида

Мамлакатимиз аҳолисига мурожаат билан чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори:

"Терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов фаолияти устидан қатъий назорат ўрнатиш йўли билан инсон ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсизлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратилади. Бу борада фуқароларнинг шахсий ва оилавий сири, турар жой ва мол-мулки дахлсизлигини таъминлашнинг барча чоралари кўрилади.

Бу жараёнда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя қиладиган, юксак маънавий, психологик сифатларга, таҳлилий фикрлаш қобилияти ҳамда юқори касб кўникмаларига эга бўлган терговчилар корпусини шакллантириш диққатимиз марказида бўлади" деб таъкидлади.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
15.1K views16:25
Ochish/sharhlash
2023-09-11 18:46:45 Саидали аканинг Адвокатлар палатасига янги "қон" кераклиги ҳақидаги фикрига палатанинг расмий каналида бир адвокатнинг раддияси берилибди. Раддиядаги аргументларни ўқиб менга энг қийин иш: кулгидан ўзимни аранг тутиб туриш бўлди. Нима эмиш, бизнинг палатани россияликлар, озарбайжон делегатлари мақтаган эмиш Дипломатияда ўзаро алоқалар юзасидан бир-бирини мақтаб қўйиш бор гап. Бу катта натижа дегани эмас. Мулозамат холос.

Кейин Палата номи нодавлат бўлгани билан унга ваколатлар қонун томонидан берилган ва унинг раисини Адлия вазирлиги томонидан тақдим этилади. Ислоҳотлар йилларида энг ёпиқ ва жамоатчилик билан ишламаган айнан шу ташкилот эмасми? Хорижликлар билан қилинган дабдабали Конференциялар бизга нега керак? Бизга барча журналист ва фаол адвокатларнинг аччиқ-аччиқ саволларига жавоб берадиган матбуот анжумани ўтказилдими? Мулоқот бўлдими? Палата шу 5 йилда нима ташаббуслар билан чиқди? Палатага берадиган саволларимизни Адлияга берамиз доим.

Палата бу бир ташкилий тузилма. Ҳар қандай тузилмалар доим "қони" янгиланиб туришга мухтож. Бир чеккада, ҳаммадан яшириниб оладиган ташкилот бўлганидан кейин унга мажбурий бадал тўловчи биз адвокатлар буни талаб қилмай, ким талаб қилсин?!

@bahodirahmedoff
13.6K views15:46
Ochish/sharhlash
2023-09-11 07:55:45 Одил судловда шовқин нима?

Бу фактки, баъзи жиноят ишларида шовқин бор. Шовқинли ишларда одатда янграйдиган нидолар:

"Жиноят ишини қайси тергов тармоғи тергов қилган, биласизми ўзи!? Айблов хулосасини фалончи прокурор тасдиқлаган-ку, ахир!"

"Бундай жиноят ишлари нозик ишлар! Эҳтиёт бўлиш керак!"

"Бюджетга тушум қилиш керак. Иш бўйича моддий зарар қопланмаган."
Шу тарзда яна давом этишимиз мумкин.

Ҳали ҳамон эсимда. Тошкент вилояти судида бир ўзига хос суд ишида қатнашяпмиз. Иш бўйича раислик этувчи судья унга нисбатан асосли раддия берадиган гап айтиб юборди. Ҳимоямиз остидаги очиқдаги судланувчининг кўрсатувлари эшитилаётган эди. "Етказилган моддий зарарнинг қопланмаган қисмини қачон тўлайсиз?", - деган саволи ортидан "Акс ҳолда эҳтиёт чорасини ўзгартириб қўйишим ҳам мумкин." - деб юборди. Бу ерда судья хатоликка йўл қўйдими?

Бунинг устига, раислик этувчи бир кун олдин давлат бюжетига тушум масаласи Ҳукумат даражасида муҳокама бўлганлигини ҳам бирровга эслатиб ўтди.

Бу қанчалик тўғри? Нима учун бюджет муҳокамасига оид шовқин суд ишига таъсир қилиши керак? Ёки саволни бошқачароқ қўйсак, шовқинга судьядаги таъсирчанлик, ёҳуд мойиллик қаердан пайдо бўлди?

Албатта судья холис эмас, беғаразлигига шубҳамиз бор эди. Ушбу асос билан судьяга қарши раддия ҳам бердик.

Ҳа, айтганча, ушбу эсланган жиноят иши кейинчалик Олий суд даражасида кўриб чиқилганда айблов қамровидаги жуда кўп миқдордаги моддий зарар масаласи айбловдан бутунлай олиб ташланишига эришилди.

Оғриқли саволлар...
Уларга биргаликда жавоблар ахтарамиз.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
14.0K viewsedited  04:55
Ochish/sharhlash
2023-09-11 06:17:19 Судьянинг кайфияти қанақайкин?

Юридик институт талабасиман. Аудиторияда ҳуқуқий фанларнинг биридан якуний имтиҳон натижалари эълон қилинмоқда. Курсдошларимиздан бирининг бали етмаганлиги туфайли имтиҳондан ўта олмагани айтилди. Ўша куни устознинг кайфияти яхши эди. Имтиҳондан йиқилган курсдошимизни хафа қилгиси келмаганини, уни якуний имтиҳондан ўтказишни хоҳлаётганини сездириб қўйди. Яъни, ҳаёлига келган ғалати бир фикрни масалани ҳал қилиш шарти сифатида ўша талаба қаршисида ўртага ташлади. "Ҳозир аёлимга қўнғироқ қиламан. Агар қўйиб беришимни айтса, ўтиш балингизни қўйиб бераман", - деди устоз ва ўша заҳоти барчанинг кўз ўнгида у ҳақиқатдан ҳам ўз турмуш ўртоғига қўнғироқ қилди.

- Якуний назорат имтиҳонидан бир талаба қиз ўта олмади. Мен унга шарт қўйдим: Ҳозир аёлимга қўнғироқ қиламан, аёлим агар қўйиб беринг, деса қўйиб бераман, деб айтдим. Нима дейсан?
- Дадажониси, баҳосини қўйиб беринг!
- Хўп, майли.

Хонада қарсаклар янграб кетди. Устоз якуний назорат имтиҳонидан ўта олмаган талабага ўтиш балини қўйиб бериб, уни шу тарзда имтиҳондан ўтказиб юборди. Чунки ўша куни устознинг кайфияти яхши эди-да.

Мен ушбу ажойиб ва айни пайтда ғалати воқеликни касбий фаолиятим давомида ўтган бир нечта суд ишларини кўрилиши жараёнларида беихтиёр эсга оламан. Ва афсуски, баъзан суд чиқарган қарорлар ишни кўриб чиқаётган судьянинг ўша кунги кайфиятига истар-истамас боғлиқ бўлиб қолаётгандек туюлади.

Тўғри, талабанинг балини ҳал қилувчи устоз ҳам, суд залида тақдири муҳокама қилинаётган судланувчининг тақдирини ҳал қилувчи судья ҳам кайфиятлар ва туйғулардан ҳоли бўлмаган инсонлар.

Лекин бу ерда гап кайфиятлар ҳақида ҳам эмас, аслида. Гап ўша воқеликда устоз олдида турган масалани ҳал қилишни шунчаки кимнингдир раъйи билан боғлаб қўйганлигида кетмоқда.

Инсон тақдиридаги жиддий масалаларни ҳал қилишга қаратилган айрим суд ишларида судьяларимиз ўша устознинг "ажойиб" методикасини қўллаб қўймаяптилармикин?...

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
14.5K views03:17
Ochish/sharhlash
2023-09-08 08:08:11 Иқрорлик кўрсатуви олишга эришиш методи

Амалиётда гўёки қонуний, лекин аслида замирида қонунсизлик яширинган ишларга гувоҳ бўляпмиз. Ўткир, тажрибали айрим терговчилар жиноят иши бўйича илгари сурилган айбловни гўёки тасдиқлатиб олиш илинжида бир метод ўйлаб топишган. Яъни судлар қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллашига асос бўлиб хизмат қиладиган қўшимча сунъий айблов(лар)ни илгари суриб, қамоққа олишга эришиб, сўнгра "ичкари"да иқрорлик кўрсатуви олиш методидан фойдаланишмоқда.

Бу факт-ки, судлар қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллашда айбловни муҳокама қила олмасликларини терговчи жуда яхши билади. Шунинг учун ҳам қамоққа олишга эришиш учун қўшимча сунъий айблов топиш муаммо эмас. Олдиндан тузган режаси иш бериб, шахсни қамоққа олишга эришади.

Бундай тарз ва услубда қамоққа олишга эришиш гумон қилинувчи ёки айбланувчига нисбатан руҳий босим ҳамдир. Албатта унга нисбатан бўлган жиноят иши сунъий айблов суд текшируви натижасига кўра ўз исботини топмайди, ё тўлиқ, ёки қисман оқловга сабаб бўлади.

Шундай экан, иш бўйича далилларни тўплашда бу каби қонунга хилоф методлар қўлланилганлиги аниқланган ҳар бир ҳолда судлар тегишли мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф хатти-ҳаракатларига нисбатан хусусий ажрим чиқариш йўли билан муносабат билдиришлари лозим бўлади.

Бу Олий суд Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори талабидир.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
12.9K views05:08
Ochish/sharhlash
2023-09-08 07:35:48 335 нафар шахсга нисбатан асоссиз қамоқ эҳтиёт чораси қўлланишининг олди олинган

Олий судга кўра, 2022 йилда тергов органларидан судларга қамоқ эҳтиёт чораси қўллаш билан боғлиқ 24 118 та илтимоснома келиб тушган. Шундан 485 таси рад этилган.

2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида эса 10 714 та илтимосномадан, 335 таси рад қилинган.

Аввалроқ пойтахт судьялари бир иш доирасида бир инсонни икки маротаба қамоққа олишга рухсат бермагани ҳақида ёзган эдик.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
13.1K views04:35
Ochish/sharhlash