Get Mystery Box with random crypto!

Advokat Abdullayev

Kanal manzili: @advokat_abdullayev
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 34.88K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.
Мурожаат учун👉 @himoyachigabot
998999899059 ёрдамчим

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 23

2023-10-04 13:03:42 Енгилтак аёл ҳақиқати

Адвокат Фёдор Плевако фоҳиша тарафидан зўравонликда айбланаётган эркакни ҳимоя қилади. Енгилтак аёл эркакни айблаб, ундан катта миқдорда маънавий зарар талаб қилаётганди. Фёдор Плевакога суд сўнгида берилган нутқида ҳар доимгидек, оғир босиқлик , аммо юқори ишонч билан суд ҳакамларига қарата гапира бошлайди:
— Ҳурматли суд ҳакамлари, агар ҳимоямдаги кишидан маънавий зарар ундирсангиз, аёл пойабзали билан кир қилган чойшабларни ювишга кетган пулни айиришингизни сўрайман", дейди.

Аёл ўрнидан бир зумда сакраб туриб, "Ёлғон! Мен пойабзалимни ечган эдим!", деб эътироз билдиради.

Залда баланд кулги овозлари эшитилади. Эркак оқланади.

Zarnigorbegim

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
13.9K views10:03
Ochish/sharhlash
2023-10-03 19:51:34
#Диққат

Эндиликда камералар ҳаракат вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаган ҳайдовчиларни
қайд этади

Маълумот ўрнида, қоидаларга кўра конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
19.4K views16:51
Ochish/sharhlash
2023-10-03 10:31:58 Ҳурматли суд ҳакамлари!

Адвокат Фёдор Никифорович гуруҳдошини аффект ҳолатда ўлдириб қўйган талабани ҳимоя қилиши керак эди. Талаба унинг устидан мунтазам равишда кулиб, мазаҳ қилиб келадиган, таҳқир қиладиган гуруҳдошини ўлдирган бўлган.

Машҳур бўлган адвокат бўлгани учун унинг иштирокидаги ишларга томошабинлар қуйилиб келарди. Адвокатга сўз берилганида у судья ва суд ҳакамларига қараб "Ҳурматли суд ҳакамлари", деб мурожаат қилади. Шовқин ярим овозга тинчийди. "Ҳурматли суд ҳакамлари", дейди иккинчи марта. Шовқин бутунлай тинчийди. "Ҳурматли суд ҳакамлари", дейди унга жим қараб турган суд ҳакамларига. Тўртинчи марта яна "Ҳурматли суд ҳакамлари", деганида суд ҳакамида ўтирган одамлар бир-бирига қараб минғирлай бошлайди. 5, 6, 7 марта қайта-қайта "Ҳурматли судья, деб мурожаат қилаверганидан залда ғазабли шовқин кўтарила бошлайди. Охири судьянинг ўзи ҳам ғазабдан Фёдор Плевакога ўшқириб кетади.

Шунда адвокат:
— Мен бор йўғи 37 марта Сизларга мурожаат қилганимдаёқ сабр косангиз тўлди. Қолаверса мурожаатим ҳурмат асосида бўлди. Бу йигит эса (қотилликда айбланаётган ҳимоясидаги талабани кўрсатиб) анча йиллардан буён гуруҳдошининг тун-у кун қиладиган мазаҳларига чидаб туролмади, дейди. Талаба йигит оқланади.

Zarnigorbegim

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
17.5K views07:31
Ochish/sharhlash
2023-10-02 11:57:39
Бу шунчаки даҳшат

Адвокат Абдумаликович
ёзмоқда: Бундан 9 ой муқаддам Тошкент телеканалида ўлим билан тугаётган йўл транспорт ҳодисаларига бағишланган дастурда "қонли статистика"га тўхталган эканман.

Ўшанда кунига 7 та одам ўлаётгани ҳақида гапирган эканман. Мана орадан 9 ой ўтди. Хўш, нима ўзгарди?

2023 йилнинг 9 ойи бўйича шакллантирилган сўнгги статистик маълумотларга кўра, ҳозирги пайтда кунига 10 та одам ўлаётган экан.

Бу шунчаки даҳшат

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
13.4K views08:57
Ochish/sharhlash
2023-10-01 12:03:43
Судья

Ушбу кино бундан бир ой олдин YouTube га жойланган. Шу кунгача 2,5 миллиондан ортиқ инсон уни томоша қилибди. Уч мингдан ортиқ изоҳ қолдирилганидан билиниб турибдики, кино оммага таъсир эта олган.

Айрим процессуал хатоларни инобатга олмаганда, профессионалликка анча яқин келинган. Ҳам касбий, ҳам маънавий, ҳаётий озуқа манбаи бўлаоладиган ушбу асарни томоша қилиш пайтида унинг бошқа айрим "тижорат" фильмларидан жиддий фарқи бор эканлиги сезилиб туради.

Кинони томоша қилиб, бир ўзингиз билан ўзингиз мулоҳазалашинг. Кўриш учун Sudya

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
14.7K viewsedited  09:03
Ochish/sharhlash
2023-10-01 09:32:24
Устоз – муаллимсиз қолганда замон,
Нодонликдан қаро бўларди замон.

Абдураҳмон ЖОМИЙ
18.3K views06:32
Ochish/sharhlash
2023-09-29 06:32:50 Маъмурий қамоққа олишга эришиб кўрсатувларни "ичкари"да олиш методи

Амалиётимиздан келиб чиқиб, очиқ айта оламизки, иқрорлик кўрсатувини олишга эришишга қаратилган ғирром ва айни пайти ноқонуний методлардан бири бу шахсга нисбатан сунъий тарзда маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ҳужжатлар расмийлаштириб, суд томонидан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилишига эришиш орқали "ичкари" га олиб кириб олишдир.

Ичкарида эса у билан бошқа асосий "мишень" даги жиноят иши бўйича қонунга зид тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилади. Масалан, *алибисини ўрганиш-текшириш, у билан бир камерага махсус ёлланган "маҳбус" ни жойлаш, тезкор-қидирув хизмати ходимларини киритган ҳолда яна айрим "тезкор" тадбирларни олиб бориш ва ҳоказо.

Бунда сунъий уюштирилган, фақатгина ҳужжатларда акс эттирилган, лекин объектив ҳақиқатга зид бўлган маъмурий иш ҳужжатларини гўёки қонуний расмийлаштирилгандек кўрсатиш учун албатта маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликдаги айб илгари сурилаётган шахснинг имзоси талаб этилади. Амалиётда асосан бунга шахсни алдов йўллари билан ишонтириш орқали эришиб келинади. Яъни, у эртага иқрор бўлмаслиги, тан олмаслиги кутилаётган ижтимоий хавфли қилмишдан кўра енгилроқ, аҳамияти камроқ кўринадиган маъмурий ҳуқуқбузарликни (одатда ҳозирда амалиётда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 194-моддаси "тренд" га чиққан) содир этганликка иқрорлик кўрсатувига ўз розилиги билан имзо қўйдириб олган ҳолда эришилади.

Шахсда сунъий тарзда пайдо қилинган оғирроқ айбни бўйнига илиниши хавфидан қўрқиш ҳисси табиий-ки унинг назаридаги арзимас, майда-чуйдадек кўринган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликни тан олиб, имзо қўйиб беришга ҳайриҳоҳ ҳолатга келтириб қўяди.

Судлар эса гўёки айбига ўз ихтиёри билан иқрор бўлиб турган ва суддан кечирим сўраб турган, олдиндан ўргатилган шахсга осонгина маъмурий қамоқ жазосини тайинлаб қўя қолади. Негадир бундай тоифа ишларда судлар шахснинг айбига иқрор эканлиги ва қилмишидан пушаймонлик кўрсатувини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида инобатга олмай, фақат маъмурий қамоқ жазо турини тайинлаб бераверишади.

*АЛИБИ (лот. alibi — бошқа ерда) — бирор жиноятда иштироки бор деб гумон қилинган ёки айбланаётган шахснинг жиноят содир бўлган жойда бўлмаганидан ва унинг айбсизлигидан далолат берувчи далолат.

#метод #услуб

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
18.9K viewsedited  03:32
Ochish/sharhlash
2023-09-27 17:11:30 Ҳукм устидан апелляция шикоятини бериш муддати қисқартирилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–869, 27.09.2023 й.) билан Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Унга кўра, Кодекс қуйидаги боблар билан тўлдирилди:

Ҳукмларнинг, ажримларнинг, қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишнинг умумий шартлари (55-боб);

Суднинг ҳукми, ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш (56-2-боб).

Шунга мувофиқ:

Суд ҳукмлари, ажримлари, қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги апелляция, кассация ва тафтиш тартибида текширилиши мумкин.

Жиноят ишини апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўришда прокурор иштирок этади.

Суд жиноят ишини апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўришда шикоят ёки протест важлари билан чегараланмайди ва ишни барча маҳкумларга, шу жумладан тегишли шикоятни бермаган шахсларга ёки ўзига нисбатан шикоят (протест) берилмаган маҳкумларга нисбатан ҳам тўла ҳажмда текширади.

Маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, жабрланувчи, унинг вакили
биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ҳукмлари, ажримлари устидан тафтиш тартибида шикоят беришга ҳақлидир.

Агар шикоятда ёки протестда оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллаш зарурлиги ҳақидаги, жазони кучайтириш тўғрисидаги ёки маҳкумнинг аҳволи ёмонлашишига олиб келадиган бошқа ўзгаришлар ҳақидаги масала қўйилган бўлса, суднинг айблов ҳукмини ёхуд ажримини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишга, шунингдек суднинг оқлов ҳукмини ёки ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишга фақат у қонуний кучга кирганидан кейин 1 йил ичида йўл қўйилади.

Ҳукм чиқарган суд жиноят иши тафтиш инстанцияси судига юборилганлиги тўғрисида тегишли шахсларни 3 сутка ичида хабардор қилади.

Қонун билан шунингдек, ҳукм устидан апелляция шикоятларини (протестларини) бериш муддатлари 20 суткадан 10 суткага қисқартирилди.

Шунингдек, суд ҳукми, ажримини ва қарорини ижро этиш чоғида юзага келган масалаларни ҳал қилиш тўғрисидаги ажрим устидан хусусий шикоят бериш ва хусусий протест билдириш тартиби белгиланди.

Қонун 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Манба: Huquqiy axborot

#тафтиш

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
19.7K viewsedited  14:11
Ochish/sharhlash
2023-09-27 16:45:48 Конституциявий суднинг адвокатни жавобгарликка тортиш мумкин эмаслиги ҳақидаги қарори

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1, 25, 26, 27-моддаларига амал қилган ҳолда Конституциявий суд қарор қилади:

1. «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг тўртинчи қисмига ва «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасининг бешинчи қисмига қуйидаги шарҳ берилсин:

«Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг тўртинчи қисмидаги ва «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасининг бешинчи қисмидаги «бошқа жавобгарликка» сўзларини мазмунан фуқаролик, маъмурий ва интизомий жавобгарликка деб тушуниш лозим;

«Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг тўртинчи қисмидаги ва «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасининг бешинчи қисмидаги норма адвокатни қонунга мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатаётганлиги муносабати билан уни жиноий, фуқаролик, маъмурий, интизомий ва моддий жавобгарликка тортиш ёки бундай жавобгарликни қўллаш билан қўрқитиш мумкин эмаслигини назарда тутади.

2. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ушбу қарори «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарида эълон қилинсин.

Конституциявий суднинг 2006 йил 7 февралдаги қарори

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
15.1K views13:45
Ochish/sharhlash
2023-09-27 15:44:08 Адвокатни жавобгарликка тортиш мумкин эмас

Адвокатни юридик ва жисмоний шахсларга қонунга мувофиқ юридик ёрдам кўрсатганлиги муносабати билан жиноий, моддий ва бошқа жавобгарликка тортиш ёки унга шундай жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилиш мумкин эмас.

Қонуннинг 6-моддаси 6-қисми.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
13.6K views12:44
Ochish/sharhlash