Get Mystery Box with random crypto!

Advokat Abdullayev

Kanal manzili: @advokat_abdullayev
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 34.40K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.
Мурожаат учун👉 @himoyachigabot
998999899059 ёрдамчим

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 22

2023-09-27 15:44:08 Адвокатни жавобгарликка тортиш мумкин эмас

Адвокатни юридик ва жисмоний шахсларга қонунга мувофиқ юридик ёрдам кўрсатганлиги муносабати билан жиноий, моддий ва бошқа жавобгарликка тортиш ёки унга шундай жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилиш мумкин эмас.

Қонуннинг 6-моддаси 6-қисми.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
13.6K views12:44
Ochish/sharhlash
2023-09-27 15:00:46 Кенгаш муносабат билдирди

Мазкур видео лаҳва ҳақида аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Судьялар олий кенгаши муносабат билдиришини сўраган эдик. Бугун кенгаш муносабат билдирди.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
15.3K viewsedited  12:00
Ochish/sharhlash
2023-09-27 14:48:27
Ҳурматли адвокатлар!

Бу видео ролик МЖтКнинг 197-1-моддаси - Адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилишга оид.

Унда адвокатнинг касбий фаолиятига ҳар қандай тўсқинликлар юзасидан судга электрон мурожаат қилиш тартиби тушунтирилган.

Ҳар биримиз адвокатлик сўровини, шунингдек, адвокатнинг ишда иштирокини тўлақонли кафолатловчи нормалар амалда ишлашини талаб қилишимиз, МЖтКнинг 197-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳар бир ҳолатга қонуний муносабат билдирилишига эришишимиз ва айбдор шахсларнинг судда жавобгарлиги масаласини қатъий қўйишимиз лозим, деб ҳисоблаймиз.

Адвокат иштироки ва унинг сўрови замирида инсон ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини таъминлаш, шунингдек одил судлов фаолиятида қонуний, асосли ва адолатли қарорлар чиқарилишида судьяларга кўмаклашиш ётади.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
20.1K viewsedited  11:48
Ochish/sharhlash
2023-09-27 07:01:20 Жиноят ҳуқуқи фани фақат айблаш ёндашувида ўқитилмоқдами?

Кейинги пайтда адвокатурага эътибор кучайгани сабабли адвокат бўлиш истагидаги талабалар сони ҳам ортиб бормоқда.

Уларнинг бизга мурожаат қилганлари билан ўтказган суҳбатларимизда шу маълум бўлдики, талабалар қилмишни жиноят деб баҳолашга уста, яъни “қоралаш” нуқтаи назаридан ёндашишга мойиллик кучли. Бу яхши-ку, лекин биз муҳокама қилинаётган қилмишда жиноят таркибининг қайсидир бир элементи кўринмаётганини таъкидласак, фикрларини ўзгартиришга қарор қилишади.

Бундай тез ва осон фикр ўзгартиришлар биз билан ҳамсуҳбат бўлган деярли барча талабаларда кузатилди.

Шу ўринда, юридик олийгоҳларда жиноят ҳуқуқи фанини ўқитилишида фақат қилмишни жиноят деб топилиши нуқтаи назаридангина ёндашиб қолинмоқда экан, деган фикрга келдик. Бу, талабанинг жиноят деб топилмайдиган ҳолатларни ҳуқуқий жиҳатдан тўғри баҳолашига имкон бермай қўяётганини, воқеликка ижодий ёндашишдан узоқлаштириб қўяётганини эса ўтказган суҳбатларимиздан кўриб турибмиз.

Бу билан, юридик олийгоҳ талабаларига фанни фақат ва фақат шахсни айблаш нуқтаи назаридан эмас, балки оқлаш ёндашуви бўйича ҳам ижодий фикрлашига эътибор қаратилиши лозим эканлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
14.3K viewsedited  04:01
Ochish/sharhlash
2023-09-26 15:38:43 Журналистика ва блогерлик фаолиятига оид шов-шувли суд иши

Бугун Kompromatuzb Telegram-канали билан боғлиқ жиноят иши юзасидан суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақида Олий суднинг матбуот хизмати раҳбари хабар берди.

Мазкур жиноят иши бўйича журналист ва блогерлар тегишлича Жиноят кодексининг:
139-моддаси 2-қисми (туҳмат);
165-моддаси 3-қисми “а” банди (товламачилик);
184-моддаси (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) 3-қисми;
243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

Ҳукм тури: айблов (айрим эпизодлар бўйича оқланган).

Асосий жазо: озодликдан маҳрум қилиш, озодликни чеклаш.

Қўшимча жазо:
оммавий ахборот воситаларида ишлаш;
журналистика ва блогерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш (3 йил).

Колония тури: умумий.

Эҳтиёт чораси: бир нафар журналист (аёл) суд мажлиси залининг ўзида дарҳол озод қилинди.

Моддий зарар: судланувчилардан солидар тартибда ундириш белгиланди.

#блогер #журналист #kompromat

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
12.6K viewsedited  12:38
Ochish/sharhlash
2023-09-26 07:05:38 Адвокат: Кам гапиринг - кўпроқ тингланг

Бир куни онам ёнимга ўтирди ва "Робин, сенга иккита қулоқ ва фақат битта оғиз бекорга берилмаган - гапирганингдан икки баравар кўпроқ тинглаш учун берилган", - деди. Ажойиб насиҳат!

Диққат билан тинглаш - кимгадир ҳурмат кўрсатиш ва у билан мустаҳкам муносабатлар ўрнатишнинг энг яхши усулларидан бири. Инсонни нафақат ақлингиз, балки борлиғингизнинг барча толалари билан тингласангиз, унга: "Мен сиз айтмоқчи бўлган ҳамма нарсани қадрлайман ва сўзларингизни эътибор билан тинглашга тайёрман" - деётганга ўхшайсиз.

Бизда жуда кам одам тинглаш қобилиятига эга. Самолётга чиқишим билан ёнимда ўтирган шеригим исм-шарифимни, қаердан келганимни, нима билан шуғулланганимни ва қайси китобларни тугатишга улгурганимни билишга уринмай, олти соатлик парвоз давомида тинмай вайсай бошлади. Менимча, бундай одамларда олимлар "идрок этиш ўткирлиги" (ташқи дунёдан келаётган сигналларга эътибор бериш қобилияти) деб атайдиган нарса нафақат ривожланмаган, балки улар болалигида ҳам камдан кам ҳолларда диққат билан тинглаган. Аксарият одамлар орасида диққат билан тинглаш бошқа одамнинг сўзини тугатишини кутиш ва шундан кейингина унга жавоб беришни англатади. Лекин жуда ачинарлиси шуки, бир киши гаплашаётганда кўпчилигимиз имкони борича унга қарши жавобларни тайёрлаш билан машғул бўламиз.

Нью-Йорк штати прокурори Элиот Спицернинг жуда яхши кўрадиган ажойиб гапи бор: "Агар бош қимирлатиш билан ўз фикрингизни етказа олсангиз, ҳеч қачон гапирманг". Тадбиркор, оила аъзоси ёки, умуман олганда, инсон сифатидаги ушбу тамойилга амал қилиб, уни яхши йўлга қўйсангиз, обрўйингиз осмон қадар кўтарилади. Бир марта гапиринг ва икки марта кўпроқ эшитинг. Тинглашни ўрганар экансиз, бу борада ҳам энг яхшиси бўлишга интилинг. Бошқалар сизга айтаётган нарсага иштиёқ билан муносабатда бўлинг. Уларнинг ўзингизга бўлган муносабатини шунчаки кузатинг. Улар сизни шунчаки ёқтириб қолишади. Бунинг тезда юз беришига, албатта, ишонаман.

Адвокат Робин Шарма, Буюклик сари 101 қадам.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
12.6K views04:05
Ochish/sharhlash
2023-09-23 15:07:03
Палата “қон алмашиши”га жуда якин.

Бугунги Тошкент шаҳар адвокатларининг умумий йиғилиши шунчаки ажойиб ўтди.

Йиғилишда иштирок этган 1.600 дан ортиқ адвокатлар 10 нафар делегатни сайлади. Сайлов шаффоф ва очиқ тарзда ўтди. Иштирокчилар делегатга кўзга кўринган, тизим учун жонкуяр бўлган ва адвокатлар ҳамжамиятида ўз ўрнига эга бўлган адвокатларни сайлади.

Улар орасида дўстим Абдумалик Абдуллаев, палата Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Мухиддин Рахимов, кўпчилик билган тажрибали адвокат Сергей Майоров ва устозимиз Севара Мариповалар ҳам бор. Ваколати тугаб бораётган Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров делегатга сайланиш учун етарли овоз йиға олмади. Палатага раис шу делегатлар орасидан танланиши ҳисобга олинса, энди Алим ака 2023 йил 18 ноябрдан бошлаб Палата раиси бўла олмайди.

Бугун сайланган делегатларнинг хар бирини ўз ишининг усталари ва фидоий инсонлар деб биламан.

Палатада “янги қон алмашиши”га яқин турибмиз.

@yuristkadr
12.8K views12:07
Ochish/sharhlash
2023-09-22 17:08:06
Адвокатлар палатасига янги “қон” керак...ми?

Батафсил

https://qalampir.uz/n/90449

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:
RASMIY | LIVE | SPORT | FM | ENGLISH
14.1K views14:08
Ochish/sharhlash
2023-09-22 09:06:50 Тошкент шаҳар адвокатларига мурожаат.

Ҳурматли устозлар, азиз ҳамкасабалар!

2023 йил 23 сентябрь куни соат 10.00 да Тошкент шаҳар адвокатларининг катта йиғилиши бўлиб ўтади.

Ушбу йиғилиш Алишер Навоий номидаги киносаройи (собиқ “Панорама” киносаройи)да бўлади. Рўйҳатга олиш соат 9.15 да бошланади.

Йиғилишдаги асосий масала Адвокатлар палатасининг Тошкент шаҳар худудий бошқармасидан 10 нафардан иборат делегат ва 2 нафардан иборат бошқарув аъзоларини сайлашдир. Ушбу делегатлар ва бошқарув аъзолари 2023 йил 18 ноябрь кунги Конференция йиғилишида Республика Адвокатлар палатаси раисини сайлашда сиз ва биз адвокатлар номимиздан иштирок этади.

Мана шу делегатга, делегатдан эса бошқарувга сайланган адвокатларда Адвокатлар палатаси раиси бўлиш имкони ҳам, Палата раисини сайлаш ҳуқуқи ҳам бор. Ҳозир Ўзбекистон адвокатураси тақдирига бефарқ бўлмаган ҳамма Тошкент шаҳар адвокатлари овозига кўз тикиб турибди.

Айнан мана шу йиғилиш кейинги 5 йилликдаги адвокатура фаолиятини қандай бўлишини белгилаб бериши мумкин, “янги қон” масаласи ҳам, “эски қон” масаласи ҳам шу йиғилишда ҳал бўлади.

Шундай экан, биз Тошкент шаҳар адвокатларидан фаоллик сўраб қоламиз.

Келаётган шанба кунги йиғилишга албатта боринг, унда ўзингиз учун энг маъқул бўлган ва Ўзбекистон адвокатура тизимини ҳақиқатдан ҳам ривожлантира оладиган фидоий ва ташаббускор номзодларга овоз беринг.

@yuristkadr
18.6K viewsedited  06:06
Ochish/sharhlash
2023-09-22 09:01:31 Жума билан табриклаганлиги учун ҳуқуқбузар деб судга чиқарилган шахс айбсиз деб топилди

Фуқаро Т.ни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 184-2-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги 3-1501-2303/4772-сонли маъмурий иш жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига юборилган.

Судья А.Шералиев ишни кўриб чиқиб, Т. нинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломати йўқлиги ҳақида хулосага келиб, ишни тугатиш ҳақида қарор қабул қилган.

Судья, ушбу хулосага келишида Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасида Т. томонидан телеграм ижтимоий тармоғи орқали юборилган жума табригига қўшилган видеофайл Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтилган салавот кўринишидаги нашида эканлиги, ушбу материал тақиқланган диний мазмундаги материаллари сирасига кирмаслиги кўрсатилганлигини асос қилиб олган.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
14.1K views06:01
Ochish/sharhlash