Get Mystery Box with random crypto!

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Kanal manzili: @a_xaitov
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.18K
Kanalning ta’rifi

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-02-23 17:02:19
ПЕШҚАДАМЛИК МАҚОМИНИ САҚЛАШ ОСОНМИ?

O‘zLiDeP
Бухоро вилоят Кенгашининг ўтган йилдаги фаолияти сарҳисоби ва жорий йилдаги режалари муҳокамасига бағишланган танқидий йиғилишда ана шу каби саволларга ҳам жавоб изланди.

Йиғилишда сўзга чиққан O‘zLiDeP лидери А. Хаитов партиянинг Бухоро вилояти кенгаши пешқадам ҳудудий ташкилотлардан бири эканига эътибор қаратиб, бундай мақомни сақлаб туриш осон кечмаслигини таъкидлади. Кейинги пайтда сиёсий кучнинг дастурий мақсад ва ғояларини амалга оширишга қаратилган муҳим тадбирларда давлатимиз раҳбари илгари сураётган вазифалар ижросини Сайловолди платформадан келиб чиққан ҳолда бажариш кечиктириб бўлмайдиган масала эканини қайд этди.

Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Бухоро давлат университети ректори, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Обиджон Ҳамидов O‘zLiDeP Бухоро вилояти кенгаши раиси этиб сайланди.

“XXI asr” газетасининг 2023 йил 23 февралдаги 8-сонида O‘zLiDeP Бухоро вилояти Кенгашида бўлиб ўтган йиғилиш билан танишишингиз мумкин.

@a_xaitov
159 views14:02
Ochish/sharhlash
2023-02-23 17:01:37
ЭЛНИНГ ИСТАГИ – ҚУВВАТ МАНБАИ

Ер юзидаги етти шариф манзиллардан бирига
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги ташрифи тафсилотлари билан танишар эканман, оташин шоирнинг ўтли сатрлари эсимга келаверди:

“Бутун кучни халқ ичидан олайлик,
Қучоқ очиб халқ ичига борайлик!”.

Диққатга сазовор томони шундаки, Чўлпон ҳаммага маълуму машҳур ўша “Халқ” шеърини айнан Бухорода – бундан юз йил аввал ёзганига тарих гувоҳлик беради.

Маҳаллалар ҳаёти ва саноат корхоналари қандай ўзгараётганини ўз кўзи билан кўриш, янги лойиҳаларни ишга тушириш, ҳудудларни ривожлантиришнинг муҳим масалаларини муҳокама қилиш мақсадида мазкур вилоятга сафари чоғида давлатимиз раҳбари ҳам халқ ичида бўлишнинг долзарб аҳамиятига мутасаддилар эътиборини қаратгани бежиз эмас, албатта.

“XXI asr” газетасининг 2023 йил 23 февралдаги 8-сонида давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифи бўйича қизиқарли мақола билан танишишингиз мумкин.

@a_xaitov
109 views14:01
Ochish/sharhlash
2023-02-23 17:00:10
Манфаатли ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади

Маълумки, шу йил 20-21 февралдаги ташриф жараёнида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ўртасида Қоҳирада Олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида давлат раҳбарлари икки мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар – Янги Ўзбекистон стратегияси ва Мисрнинг “Янги Республика” дастури бир-бирига ҳамоҳанг экани, янги иш ўринларини яратиш ва камбағалликни қисқартириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги ишлар уйғунлиги тўғрисида фикр билдирдилар.

Батафсил...
115 views14:00
Ochish/sharhlash
2023-02-23 16:59:49
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда “Аграр соҳада тадбиркорликни ривожлантириш масалалари, фермер ҳўжаликлари ва кластерлар ўртасидаги мавжуд муаммолар таҳлили, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш борасидаги ишлар ҳолати” юзасидан масъул вазирлик ва идораларнинг ахбороти эшитилди.

Батафсил видеолавҳада

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
84 views13:59
Ochish/sharhlash
2023-02-23 16:59:49
Юксак жанговар руҳ

Аскарнинг енгилмас кучи, армиянинг қудратидир!

https://uzlidep.uz/news-of-party/13987

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи (Термиз полигони)да Мудофаа вазирлиги қўшинларида тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи мутахассисларнинг ўқув-услубий йиғинида ҳам бу бот-бот таъкидланди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Эркин Салихов ва шу қўмита аъзоларидан парламент депутатлари Ҳазратқул Хўжамқулов, Таваккал Чориев ҳам иштирок этди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
85 views13:59
Ochish/sharhlash
2023-02-23 06:45:14 Шу йилнинг 22 февраль куни давлатимиз раҳбари тармоқ ва соҳаларда ҳамда ҳудудларда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди.
Унда мен ҳам қатнашдим.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари соҳада амалга оширилган ишлар етарли эмаслигини, IT хизматлар экспортини келгусида 1 миллиард долларгача ошириш режа қилинганини қайд этди.

Бунинг учун:

камида 100 минг нафар малакали дастурчи, IT архитекторлари, операторлари ва муҳандислари кераклиги;

ҳудудларда юқори тезликдаги интернет ва мутахассислар учун шарт-шароитларни кенгайтириш лозимлиги;

хорижий IT компаниялар кўпайиши учун янада қулай муҳит яратиш зарурлиги;

замонавий IT касбларга ўқитиш тизимини яратиш кераклиги;

аҳоли ва тадбиркорлар учун энг зарур бўлган камида 200 та янги электрон хизматларни ишга тушириш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

@a_xaitov
249 views03:45
Ochish/sharhlash
2023-02-23 06:44:53 https://upl.uz/policy/31723-news.html
169 views03:44
Ochish/sharhlash
2023-02-23 06:44:22
Мамлакатлар ҳамда минтақалар орасида ҳамкорлик кўприги

https://uzlidep.uz/news-of-party/13986

Ҳар икки давлат халқаро майдонда фаол ҳамкорлик қилиб, бир-бирини қўллаб-қувватламоқда. Миср – араб давлатлари орасида биринчилардан бўлиб, мамлакатимиз мустақиллигини тан олган давлат сифатида тарихга кирган.

Мост сотрудничества как между странами, так и регионами

https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/13986

Обе наши страны активно взаимодействуют и поддерживают друг друга на международной арене. Подчеркнем, что Египет вошел в историю как одна из первых арабских стран, признавших независимость нашей страны.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
103 views03:44
Ochish/sharhlash
2023-02-23 06:43:31
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига ташрифидан сўнг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов “Пахтакор элита уруғчилик” фермер хўжалиги дала майдонида - Жиззах вилоятида дала четларидан самарали фойдаланиш орқали қўшимча даромад олиш юзасидан туман кенгаши раислари, Марказ рахбарлари, аграномлар, ҳуқуқшунослар, ФХҲУ раислари, фермер хўжалик раҳбарлари, Асаларичилари уюшмаси масъуллари иштирокида мулоқот ўтказди.

Кенгаш раиси А.Хаитов: дала четларидан самарали фойдаланиш мақсадида бўш турган майдонларда асаларичилик, паррандачилик йўналишларини йўлга қўйиш, дала уйларини қуришнинг афзалликлари ва уларга берилаётган имтиёларни бошқа фермерларга етказишда, тарғибот ташвиқот ишларини олиб бориш кераклигини таъкидлади.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
135 views03:43
Ochish/sharhlash
2023-02-22 09:33:58 Ўзаро манфаатли ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади

Давлатимиз раҳбарининг Миср Араб Республикасига ташрифи мамлакатимизнинг икки томонлама алоқаларини ривожлантиришни янги босқичга кўтаради. Шунингдек, Африка давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтиришга ижобий таъсир қилади.

Маълумки, шу йил 20-21февралдаги ташриф жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ўртасида Қоҳирада Олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида давлат раҳбарлари икки мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар - Янги Ўзбекистон стратегияси ва Мисрнинг “Янги Республика” дастури бир-бирига ҳамоҳанг экани, янги иш ўринларини яратиш ва камбағалликни қисқартириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги ишлар уйғунлиги тўғрисида якдил фикр билдирдилар.

- Биз биргаликда нафақат икки мамлакат ўртасида, балки стратегик жиҳатдан жуда муҳим бўлган минтақаларимиз орасида ҳам мустаҳкам ҳамкорлик кўпригини бунёд этишни мақсад қилганмиз, - деди давлатимиз раҳбари.

Давлат раҳбарлари сиёсий маслаҳатлашувларни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар ва хавфсизлик соҳаларидаги кўп қиррали алоқаларни кенгайтириш масалаларини атрофлича кўриб чиқдилар.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликда мавжуд улкан имкониятлар ва салоҳият тўлиқ ишга солиш мақсадида савдони кўпайтириш учун амалий механизмлар ва самарали чораларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Биргаликда “яшил” энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, икки давлатни боғловчи мақбул транспорт йўналишларини ишлаб чиқиш, эркин иқтисодий зоналар имкониятларидан фойдаланиш, тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Давлатимиз раҳбари яна бир бор Миср компаниялари мамлакатимизда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириши учун барча шароитлар яратилишини билдирди.

Халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида фаол ўзаро қўллаб-қувватлаш амалиётини давом эттиришга аҳдлашиб олинди.

Етакчилар Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш ва ушбу мамлакат халқига кўмаклашиш бўйича саъй-ҳаракатларни сусайтирмаслик зарурлигини таъкидладилар.

Халқларимизни умумий дин, ўхшаш анъана ва урф-одатларга асосланган азалий дўстлик ришталари боғлаб туради. Шу муносабат билан илм-фан ва таълим алмашинувлари, умумий тарихий ва маданий меросимизни биргаликда ўрганиш, ёшлар ўртасидаги ва ижодий алоқаларни кучайтириш масалалари икки томонлама маданий-гуманитар ҳамкорлик кун тартибида алоҳида ўрин эгаллаши таъкидланди.

Президентимиз буюк аллома бобомиз Аҳмад Фарғонийнинг ибратли ҳаёт йўли ва илмий меросини чуқур ўрганиш ва ёшлар орасида тарғиб қилиш мақсадида икки мамлакат олимларининг дўстлик илмий жамиятини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.

Давлатимиз раҳбарининг ташрифи ва амалга оширилган келишувлар икки томонлама муносабатларни халқларимиз фаровонлиги йўлида сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқади.

@a_xaitov
237 views06:33
Ochish/sharhlash