Get Mystery Box with random crypto!

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Kanal manzili: @a_xaitov
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.18K
Kanalning ta’rifi

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2023-02-14 07:47:30
ТАФСИЛОТ | Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 2018-2022 йиллар давомида жами 1 289,8 млрд сўм маблағ ажратилган

Шундан,
2018 йил - 155 млрд сўм,
2019 йил – 150,9 млрд сўм,
2020 йил – 203,5 млрд сўм,
2021 йил – 255,9 мрд сўм,
2022 йил – 618,7 млрд сўм

Жамғарма маблағлари ҳисобидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш йўналишида томорқа ер эгаларига бериладиган микрокредитлар миқдори 3 миллион сўмгача оширилади ҳамда ушбу микрокредитлар - оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали ажратилади.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
167 views04:47
Ochish/sharhlash
2023-02-14 07:47:30
"МЕНИМЧА" телекўрсатувининг Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан танишиш мақсадида 10 февраль куни Жиззах вилоятига ташрифидаги қишлоқ хўжалигига оид қисми.

Сафар дастуридаги биринчи манзил Пахтакор туманидаги «Пахтакор элита уруғчилиги» фермер хўжалиги бўлди. Хўжалик майдони 100 гектар бўлиб, шундан 80 гектарида пахта ва ғалла, қолган қисмида соя, саримсоқпиёз, беда экилган.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ва пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари билан мулоқотда ҳосилдорликни ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

- Биз нимага бойлигимиз бўлган ерни кластерларга бердик? Халққа нафи тегиши учун. Энди кластерлар ислоҳотларга муносиб бўлиб, давлат сиёсатини амалга ошириши керак. Қишлоқ хўжалигини саноатлаштириш, корхоналар очиш ва касаначилик орқали ўз ҳудудида ишсизликни камайтириши зарур, - деди Шавкат Мирзиёев.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
155 views04:47
Ochish/sharhlash
2023-02-13 12:27:35
Муқобил энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Батафсил

Давлатимиз раҳбари шу йил 10 феврал куни Жиззах вилоятида фаоллар билан ўтказилган йиғилишда энергетика таъминотини яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Ижтимоий соҳа ва давлат идоралари биноларида 5 Мегаваттли,
саноат зонаси ва тадбиркорлар биноларида 15 Мегаваттли қуёш панеллари ўрнатиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. Бундан ташқари аҳоли хонадонларига 8 Мегаваттли қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш учун жозибадор шароитлар яратилади.

Тадбиркорларнинг ўз эҳтиёжлари учун 5, 10, 15 Мегаваттли қуёш станциялари қуриш ташаббуслари қўллаб-қувватланади.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
160 views09:27
Ochish/sharhlash
2023-02-13 12:27:19
Ёшлар парламентига O'zLiDePдан аъзолик учун сайлов ва дастлабки саралаш босқичи юзасидан брифинг

#uzlidep #brifing

O'zLiDeP расмий канали
141 views09:27
Ochish/sharhlash
2023-02-13 12:26:33
Хорижий тилларни нолдан бошлаб ўрганиш учун бепул платформа!

Ташаббускор ёшлар томонидан хорижий тилларни нолдан бошлаб ўрганиш учун YouTube платформа ишга туширилди. Унда Турк, Араб, Япон, Корейс, Хитой, Испан, Немис, Рус тиллари ва хорижликлар учун Ўзбек тили бўйича бепул дарслар йўлга қўйилган.

Қуйидаги ҳавола орқали платформага ўтиб, аъзо бўлишингиз мумкин

https://www.youtube.com/@ibratfarzandlari/featured
137 views09:26
Ochish/sharhlash
2023-02-12 12:07:51 Муқобил энергетика лойиҳалари амалга оширилади.

Давлатимиз раҳбари шу йил 10 феврал куни Жиззах вилоятида фаоллар билан ўтказилган йиғилишда энергетика таъминотини яхшилаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Мажлисда мен ҳам қатнашдим.

Жиззах вилоятида камида 2 минг Мегаватт қайта тикланувчи энергия манбалари учун салоҳият борлиги таъкидланди.

Бундан фойдаланиб 270 Мегаватт қуёш энергияси қувватлари ишга туширилиши ва вилоятдаги танқислик ортиғи билан қопланиши, 71 миллион куб метр газ тежалиши маълум қилинди.

ЎзДиДеП Ҳукумат идоралари билан биргаликда асосий электоратимиз ва аъзоларимиз бўлган тадбиркорларни муқобил энергетика лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги ташаббусларни  қўллаб қувватлашга алоҳида эътибор қаратади.

Мажлисда қайд этилганидек, Ғаллаоролда БААнинг “Масдар” компанияси 200 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестицияси ҳисобидан, 220 Мегаваттли йирик қуёш станцияси ишга туширилади.

Келгуси йилда бу станция тўлиқ қувватга чиқиб, 500 миллион киловатт соат электр олинади ва вилоят эҳтиёжининг 20 фоизини қоплайди.

Шунингдек;

ижтимоий соҳа ва давлат идоралари биноларида 5 Мегаваттли;
Саноат зонаси ва тадбиркорлар биноларида 15 Мегаваттли қуёш панеллари ўрнатиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди;
аҳоли хонадонларига 8 Мегаваттли қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш учун жозибадор шароитлар яратилади.

Тадбиркорларнинг ўз эҳтиёжлари учун 5, 10, 15 Мегаваттли қуёш станциялари қуриш ташаббуслари қўллаб-қувватланади.

Зафарободда бу йил жами 2 Мегаваттли 2 та кичик ГЭС қурилади ва бу йил 2,4 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқаради. Осиё тараққиёт банки билан бирга, Форишда 150 Мегаваттли йирик қуёш станцияси лойиҳаси бошланади. Бу станция тўлиқ қувватга чиққанда, 370 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқаради. Жиззах шаҳрида ҳам иссиқлик, ҳам электр энергияси ишлаб чиқарувчи когенерация маркази қурилади.

Давлатимиз раҳбари Жиззах электр тармоқларидаги йўқотишлар кўп эканини қайд этиб, буни камайтириш, вилоятда 4 мингдан зиёд корхонанинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича ҳам аниқ топшириқлар берди.

Бу борада партиямиз томонидан назорат таҳлил фаолияти амалга оширилади.

@a_xaitov
194 views09:07
Ochish/sharhlash
2023-02-12 10:53:37
Музработ туманида 20 382 нафардан зиёд аҳоли ўз томорқасига эга бўлиб, унинг майдони 4400 гектардан иборат шундан 1588 гектарига эрта пишар экинлар экилади, 2267 гектарга тўқсонбости усулида экиладиган майдонлар ҳисобланади

Шеробод туманида 42 920 нафардан зиёд аҳоли 4 650 гектар томорқа ерларига эга бўлиб, шундан 2 798 гектарига эрта пишар экинлар экилади, 2 924 гектарига такрорий, 2 216 гектарига тўқсонбости усулида экиладиган майдонлар ҳисобланади

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
158 views07:53
Ochish/sharhlash
2023-02-12 10:53:02
Партия фаоллари ва депутатларнинг муносабат ҳамда мақолалари "XXI asr", "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарида чоп этилди.

#uzlidep #PartiyaVaOAV #gazeta

O'zLiDeP расмий канали
123 views07:53
Ochish/sharhlash
2023-02-12 10:51:33
O‘zLiDePнинг ҳафта давомидаги энг муҳим янгиликлар дайжести

#uzlidep #dayjest

@uzlidep
132 views07:51
Ochish/sharhlash
2023-02-11 13:26:01
Пахтакорда жиззахлик фермерлар билан учрашув ташкил этилди

Батафсил

Учрашувда Давлатимиз раҳбарининг Жиззах вилоятига қилган ташрифи давомида фермерлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ва пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари билан қилган мулоқоти чоғида ҳосилдорликни ошириш, қишлоқ хўжалигини саноатлаштириш, янги корхонлар очиш ва касаначилик орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича берган кўрсатмалари ва тавсияларини кенг жорий қилиш борасида фикр-мулоҳазалар алмашилди.

#uzlidep #fermerlik

O'zLiDeP расмий канали
94 views10:26
Ochish/sharhlash