Get Mystery Box with random crypto!

Шу йилнинг 22 февраль куни давлатимиз раҳбари тармоқ ва соҳала | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Шу йилнинг 22 февраль куни давлатимиз раҳбари тармоқ ва соҳаларда ҳамда ҳудудларда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди.
Унда мен ҳам қатнашдим.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари соҳада амалга оширилган ишлар етарли эмаслигини, IT хизматлар экспортини келгусида 1 миллиард долларгача ошириш режа қилинганини қайд этди.

Бунинг учун:

камида 100 минг нафар малакали дастурчи, IT архитекторлари, операторлари ва муҳандислари кераклиги;

ҳудудларда юқори тезликдаги интернет ва мутахассислар учун шарт-шароитларни кенгайтириш лозимлиги;

хорижий IT компаниялар кўпайиши учун янада қулай муҳит яратиш зарурлиги;

замонавий IT касбларга ўқитиш тизимини яратиш кераклиги;

аҳоли ва тадбиркорлар учун энг зарур бўлган камида 200 та янги электрон хизматларни ишга тушириш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

@a_xaitov