Get Mystery Box with random crypto!

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Kanal manzili: @a_xaitov
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.18K
Kanalning ta’rifi

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2023-02-16 15:08:55
2016 yilgacha viloyatning yalpi hududiy mahsuloti 7,7 trillion so‘mni tashkil etgan bo‘lsa, 2022 yilda bu ko‘rsatkich 27,1 trillion so‘mga yetdi. Shu davrda 2 mingga yaqin yangi korxona foydalanishga topshirilib, ishlab chiqarish hajmi qariyb ikki barobarga oshdi.

BATAFSIL

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| Twitter| ParlamentTV
159 views12:08
Ochish/sharhlash
2023-02-16 09:30:44 Электр энергияси, газ ҳамда водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш орқали талон-тарож қилиш ҳолатларини ўғрилик жинояти сифатида белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган, Ҳукуматга тегишли топшириқлар берилган.

Шунингдек, мазкур қарор билан Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятининг устувор йўналишлари белгиланган.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан Ўзэнергоинспекция ходимлари зиммасига уларнинг ваколатига кирмайдиган вазифаларнинг юкланиши тақиқланган.

2023 йил 1 июлдан
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан электр энергияси ҳамда табиий газни етказиб бериш бўйича шартномалар электр ва газ таъминоти корхоналарининг дастурий таъминоти ёхуд “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими орқали тузилади.

2023 йил 1 июнгача
ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, инсон омилисиз қайта ҳисоб-китоб қилиш, етказилган зарар миқдорини аниқлаш ва Солиқ қўмитаси базасида параллел равишда ҳисобга олишни назарда тутувчи дастур жорий этилади.

@a_xaitov
213 views06:30
Ochish/sharhlash
2023-02-16 07:17:12
Партия аъзолик бадалини тўлаш жуда осон ва қулай. Энди тўловни Payme, UzumBank (Apelsin) ва Click орқали амалга оширишингиз мумкин.

Батафсил видеолавҳада


O'zLiDeP расмий канали
184 views04:17
Ochish/sharhlash
2023-02-16 06:14:29 Энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати кучаяди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Бош прокурорнинг ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган ўринбосари лавозими жорий этилди.

Бош прокурор ўринбосари:

Ўзенергоинспексия зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни бажаришга амалий ёрдам кўрсатади;

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолиятини мувофиқлаштиради.

2023 йил 1 мартдан:

Ўзэнергоинспекция электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларидаги ёқилғи-энергия ресурслари истеъмоли тўғрисидаги маълумотларни мониторинг қилади;

электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича тузилган далолатномаларни электрон расмийлаштириш ва тегишли маълумотларни “E-ma‘muriy ish” тизимига киритиш тартиби жорий этилади.

@a_xaitov
483 views03:14
Ochish/sharhlash
2023-02-16 06:14:13
«Бу ерда ёки «Озодлик» томонидан хато ўтяпти, ёки...» — сиёсатшунос Камолиддин Раббимов

Таниқли сиёсатшунос Камолиддин Раббимов «Озодлик» радиосига интервью бериб, яқинда эълон қилинган суриштирув фикрларини билдирди.

«Одамлар «Озодлик»нинг эфиридан 35 йилга бутун Ўзбекистоннинг газ ва нефть ресурслари қўлдан кетди, деган хулосага келади. 294 та кондан икки эмас, уч эмас, фақат биттаси ҳақида гап кетяпти, холос. Агар мен ҳозир нотўғри гапирсам, бунга вазирлар жавоб бериши керак, халқни алдаган...

БАТАФСИЛ
https://fb.watch/iIMGGrIl0S/
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
163 views03:14
Ochish/sharhlash
2023-02-16 06:11:10
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги жамғарма орқали имтиёзли шартлар асосида томорқа хизмати корхоналарига, кўп тармоқли фермер хўжаликлари, деҳқонлар ва томорқа ер эгаларига кредит маблағлари ажратиб келинмоқда, янги инновацион лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашилмоқда.

Махсус репортаж | Иссиқхона хўжаликлари фаолияти қўллаб-қувватланмоқда
#15feb #uzbekiston24

@a_xaitov
223 views03:11
Ochish/sharhlash
2023-02-16 06:10:40
Сув таъминоти оғир ҳудудларда аҳоли томорқаларини суғориш мақсадида Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали субсидия маблағлари ажратилаяпти.

Давлатимиз раҳбари ва Ҳукумат қарорлари билан субсидия ажратиш тартиби белгиланган.

Сув таъминоти оғир қишлоқ ва маҳаллаларда тасдиқланган манзилли дастурлар асосида камида 30 хонадонни (томорқани) суғориш учун қазилган артезиан қудуқ ва сув чиқариш харажатлари 150 млн сўмгача миқдорда субсидия маблағлари орқали қоплаб берилади.

Лавҳа Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани “Машьал” маҳалласида 3 та тик артезиан қудуқлар қазилиб, фойдаланишга топширилгани ҳақида.

@a_xaitov
411 views03:10
Ochish/sharhlash
2023-02-16 06:08:52
#podkast

Oliy Majlis Qonunchilik palatasining majlisida “Raqobat to‘g‘risida”gi qonun loyihasi deputatlar tomonidan uchinchi o‘qishda qabul qilindi. Mazkur hujjat mamlakatimizda raqobatbardoshlikni oshirish, iqtisodiyotda davlat ishtirokini yanada qisqartirish, eng zarur iqtisodiyot tarmoqlari va ijtimoiy sohalarda (sanoat, transport, energetika va boshqalar) sog‘lom raqobat muhitini rivojlantirish hamda korxonalar mahsulotlarining sifatini oshirishga imkon yaratadi.

Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
123 views03:08
Ochish/sharhlash
2023-02-14 08:52:33
Бугун ватанимизда буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 540 йиллиги кенг нишонланаяпти.

Улуғ ўзбек шоири, мутафаккир, тарихчи ва давлат арбоби, марказлашган давлат ва бобурийлар салтанати асосчиси. Амир Темурнинг бешинчи авлоди, Фарғона ҳукмдори Умаршайхнинг фарзанди.

Лирик мероси “Қобул девони”, “Ҳинд девони”га жамланган. Бобур рубоий жанрини турк адабиётида дунёга олиб чиққан шоирдир.

Унинг улуғ асари “Бобурнома” бўлиб, унда 1494-1529 йиллар Марказий ва Кичик Осиёда, Яқин ва Ўрта шарқ мамлакатларида кечган воқеалар баён этилган.

Бобур гўзал хулқ-атвор эгаси, тақво, шижоат, ҳалоллик, вафодорлик, сабр-тоқат, ҳиммат, адолат, раҳм-шафқат каби хислатларни мужассамлаган. Бу хислатлар унинг ижодида ҳам ўз ифодасини топган.

Бобур лирик шоир ва ижтимоий масалалар ечимига ўз ҳиссасини қўшган олим сифатида халқимиз маънавий маданияти тарихида муносиб ўрин эгаллайди. Унинг асарларидаги ахлоқий қарашлар, бағрикенглик, инсонпарварлик тамойиллари инсонларни доимо эзгуликка чорлаб туради.

@a_xaitov
235 views05:52
Ochish/sharhlash
2023-02-14 07:53:55 Тадбиркорларга қўшимча имконият ва имтиёзлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 2023 йил 1 апрелдан:

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан 1 йилда бир маротаба ўрта тадбиркорлик субъектларига мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50%, бироқ БҲМнинг 20 бараваридан (6 миллион сўмдан) ошмаган қисми қоплаб берилади;

даромади 10 миллиард сўмдан кам бўлмаган тадбиркорлар учун давлат харидларида 20 фоизлик квота жорий этилади. Ушбу харидлар доирасида тузиладиган шартномаларда олдиндан тўлов миқдори 50 % этиб белгиланади;

давлат харидларида энг яхши таклифларни танлаш ва тендер савдоларида иштирокчилар таклифларини баҳолашда ҚҚС суммаси инобатга олинмайди;

юқори қўшилган қийматли мис маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарнинг маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни ташқи бозорга сотиш билан боғлиқ харажатларини экспорт қийматининг 6%гача қоплаш тартиби бекор қилинади;

“Навоий кон-металлургия комибанати” АЖ ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасига 10 млрд сўмдан ажратишади.

ЎзЛиДеПнинг асосий электорати бўлган тадбиркорлар манфаатига хизмат қилувчи бу янгиликлар партиямиз депутатлари ва фаоллари томонидан кенг тушунтирилади ва тарғибот қилинади.

@a_xaitov
278 views04:53
Ochish/sharhlash