Get Mystery Box with random crypto!

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Kanal manzili: @a_xaitov
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.18K
Kanalning ta’rifi

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2023-02-17 13:05:42 “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергия тежовчи технологияларни жорий этишга қаратилган қарорига мувофиқ 2023 йил 1 апрелдан республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли (умумий қуввати 50 кВт гача) қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилади.

Дастур доирасида аҳоли томонидан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига 1 000 сўмдан субсидия ажратилади.

Қарорга кўра шунингдек, ижтимоий соҳа объектлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг бино ва иншоотларида кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш бўйича масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Яшил энергия” компанияси ташкил этилди.

@a_xaitov
260 views10:05
Ochish/sharhlash
2023-02-17 13:03:55
Янгиликлар 24 | ЎзЛиДеП пресс клубининг навбатдаги сессияси
#16feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
242 views10:03
Ochish/sharhlash
2023-02-17 13:03:39
Бухоро вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши масъул ходимлари ва маҳалла фаоллари иштирокида экин майдонларидан самарали фойдаланиш ва томорқа хўжалигини ривожлантириш бўйича Пешкў туманининг “Ибн Сино” маҳалласида яшовчи деҳқончиликда юқори натижаларга эришаётган Мустақим Тошев хонадонида кўргазмали семинар ташкил этилди.

Аввалроқ, Мустақим акага Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан субсидия ажратилиши натижасида барпо этилган иссиқхонада карам ва картошка етиштириб келмоқда.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
195 views10:03
Ochish/sharhlash
2023-02-17 13:02:01
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

https://uzlidep.uz/news-of-party/13948

Пресс-клубда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, олимлар, тижорат банклари вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.

#uzlidep #PressKlub

O'zLiDeP расмий канали
179 views10:02
Ochish/sharhlash
2023-02-16 18:16:59
O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашининг ўтган йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

https://uzlidep.uz/news-of-party/13951

Унда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов иштирок этди.

Вилоятда партия аъзолари сони йил давомида 12 640 нафарга ошиб, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатида 73 228 нафарни ташкил этди.

Депутатлик гуруҳлари аъзолари томонидан 51 та масала маҳаллий Кенгаш сессиялари муҳокамасига киритилиб, ижобий ҳал этилган.

Маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан аҳолини қийнаб келаётган 1058 та масаланинг 935 таси ижобий ҳал этилган.

Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. O’zLiDeP Бухоро вилояти Кенгаши раиси вазифасига Бухоро Давлат университети ректори, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Хамидов Обиджон Хафизович бир овоздан сайланди.

#uzlidep #Buxoro

O'zLiDeP расмий канали
45 views15:16
Ochish/sharhlash
2023-02-16 18:16:39
Қутлуғ қадамларга ҳамроҳ барака

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 10 февраль куни Жиззах вилоятига ташриф буюрган эдилар.

Ишчанлик руҳидаги ҳар бир ташрифнинг мазмун-моҳиятини белгиловчи асосий мезон – халқ қандай яшаётганини билишдан, оддий одамларнинг бандлигини таъминлайдиган даромад манбаини яратишдан иборат эканини яққол англаши мумкин. Бу эса, инсонга эътибордек улуғ қадриятнинг амалдаги ифодасидир. Давлатимиз раҳбари томонидан айтилган ҳар бир фикр, илгари сурилган таклиф ва ташаббус, ҳар бир лойиҳа олдиндан ўйланган ва узоқни кўзлаган катта мақсаднинг дебочаси, десак муболаға бўлмайди.

“XXI asr” газетасининг 2023 йил 16 февралдаги 7-сонида давлатимиз раҳбарининг Жиззах вилоятига ташрифи бўйича вилоят партия фаолларининг муносабатлари, фикрлари билан танишишингиз мумкин.

@a_xaitov
51 views15:16
Ochish/sharhlash
2023-02-16 18:15:53
ЖИЗЗАХЛИК ФЕРМЕРЛАР ТАЖРИБАСИ ОММАЛАШАДИ

O‘zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши фаоллари, партиядан сайланган депутатлар ҳамда соҳа мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ Жиззах вилояти фермерлари билан учрашди.

Давлатимиз раҳбарининг Жиззах вилоятига ташрифи давомида ҳосилдорликни ошириш, қишлоқ хўжалигини саноатлаштириш, янги корхоналар очиш ва касаначилик орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича берган кўрсатма ва тавсияларини, шунингдек, дала четларидаги ерлардан самарали фойдаланиш, фермер ва ишчиларга қулайлик яратиш учун дала уйлари қуриш зарурлигини алоҳида таъкидлагани бежиз эмас.

Партия раисининг “Пахтакор элита уруғчилиги” фермер хўжалигида ўтказган семинарида вилоятдаги барча фермер хўжаликларида намунаси асосида ишларни ташкил қилиш юзасидан мулоҳазалар билдириб ўтилди. Шунингдек, асалари уялари, уруғлик билан таъминлаш ва бошқа зарурий масалаларда кўмак беришни йўлга қўйиш борасида мутасаддиларга керакли кўрсатмалар берилди.

“XXI asr” газетасининг 2023 йил 16 февралдаги 7-сонидан

@a_xaitov
51 views15:15
Ochish/sharhlash
2023-02-16 18:15:23
ИЖТИМОИЙ СОЛИҚ ТЎЛОВЛАРИ ЯНАДА КАМАЙТИРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси депутатлар томонидан уч ўқишда қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Унда “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддасига шахсий томорқа ер участкаси майдонига ёки улар томонидан парвариш қилинаётган қорамол ва паррандаларнинг сонига қўйилган талабларни чиқариб ташлаш ҳамда шахсий томорқада шуғулланиши мумкин бўлган фаолият йўналишларини янада кенгайтиришни назарда тутган ўзгартиш ва қўшимча киритилмоқда.

Яъни, томорқа майдонининг 4 сотихдан кам бўлмаслиги, мазкур майдонда шохли қорамол ёхуд камида эллик бош парранда бўлиши кераклиги ҳақидаги талаблар чиқариб ташланмоқда.

Бунинг натижасида солиқ имтиёзлари ҳисобига 2023 йилда 8,2 млрд. сўм маблағ солиқ тўловчилар ихтиёрида қолиши кутилмоқда.

“XXI asr” газетасининг 2023 йил 16 февралдаги 7-сонидан

@a_xaitov
47 views15:15
Ochish/sharhlash
2023-02-16 18:14:40
O'zLiDePда Ёшлар парламентига сайловнинг Республика босқичи бўлиб ўтмоқда

https://uzlidep.uz/news-of-party/13952

Республика босқичига тавсия этилган ушбу ёшларнинг 8 нафари тадбиркор, 66 нафари талаба, 13 нафари маъмурий бошқарув идоралари ходими, 24 нафари жамоат ташкилотлари вакили, 9 нафари эса бошқа соҳа вакилларидан ташкил топган.

Ва ниҳоят бугун O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида барча вилоятларнинг саралаш босқичидан ғолибликни қўлга киритган энг иқтидорли ёшлар Республика босқичида ўзаро беллашмоқдалар.

Сайловнинг республика босқичида партиянинг масъул вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоларидан таркиб топган Ҳакамлар хайъати номзодларни шаффоф, одилона баҳолаб боришмоқда.

Икки кун давомида республика босқичи қатнашчилари ўзларининг сайловолди дастури, унинг мақсад ва вазифаларини тақдимот орқали кўрсатишади, шунингдек номзодлар низом талабларига мувофиқ савол-жавоблар орқали синовдан ўтказилади.

#uzlidep #yoshlarparlamenti

O'zLiDeP расмий канали
41 views15:14
Ochish/sharhlash
2023-02-16 18:14:08
ЭЛ ДАРДИГА ДАРМОН

Кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган  “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” Давлат дастури лойиҳаси воҳамизнинг туман, шаҳар кенгашларида ўрганилиб, 7 та устувор йўналиш борасида амалий таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Йил бошидан буён вилоят, туман, шаҳар кенгашлари депутатлари фаолияти мониторинг қилиб борилмоқда. Ҳар чоракда уларнинг партия дастурий мақсадларини тарғиб қилиш, сайловчиларнинг муаммоларини бартараф этиш борасидаги ишларига баҳо берилади. Зиммадаги масъулиятни унутиб қўйган, партия кенгашлари билан алоқани узган, сайловчиларнинг муаммолари билан шуғулланмаётган депутатларга кескин чоралар кўрилади.

Партия ташкил этилганининг 20 йиллиги муносабати билан партия иши ривожига муносиб ҳисса қўшган ходимлар, сайловчилар ишончини қозонаётган фаол депутатларни рағбатлантиришни режалаштиряпмиз.

“XXI asr” газетасининг 2023 йил 16 февралдаги 7-сонида партия Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Шуҳрат Асланов фаолияти ва фикрлари билан танишишингиз мумкин.

@a_xaitov
57 views15:14
Ochish/sharhlash