Get Mystery Box with random crypto!

ЭЛНИНГ ИСТАГИ – ҚУВВАТ МАНБАИ Ер юзидаги етти шариф манзиллар | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

ЭЛНИНГ ИСТАГИ – ҚУВВАТ МАНБАИ

Ер юзидаги етти шариф манзиллардан бирига
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги ташрифи тафсилотлари билан танишар эканман, оташин шоирнинг ўтли сатрлари эсимга келаверди:

“Бутун кучни халқ ичидан олайлик,
Қучоқ очиб халқ ичига борайлик!”.

Диққатга сазовор томони шундаки, Чўлпон ҳаммага маълуму машҳур ўша “Халқ” шеърини айнан Бухорода – бундан юз йил аввал ёзганига тарих гувоҳлик беради.

Маҳаллалар ҳаёти ва саноат корхоналари қандай ўзгараётганини ўз кўзи билан кўриш, янги лойиҳаларни ишга тушириш, ҳудудларни ривожлантиришнинг муҳим масалаларини муҳокама қилиш мақсадида мазкур вилоятга сафари чоғида давлатимиз раҳбари ҳам халқ ичида бўлишнинг долзарб аҳамиятига мутасаддилар эътиборини қаратгани бежиз эмас, албатта.

“XXI asr” газетасининг 2023 йил 23 февралдаги 8-сонида давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифи бўйича қизиқарли мақола билан танишишингиз мумкин.

@a_xaitov