Get Mystery Box with random crypto!

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Kanal manzili: @a_xaitov
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.18K
Kanalning ta’rifi

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-02-27 20:16:34 "Яшил энергия" компанияси ташкил этилиб, унга дастлабки 10 миллион доллар йўналтирилди.

Бу ҳақида бугун - 27 февраль куни давлатимиз раҳбари ҳузурида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари юзасидан етказилган муҳокамада маълум қилинди.

Ўзбекистон Президентининг шу йил 16 февралдаги қарори билан, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни жадаллаштириш бўйича катта дастур қабул қилинди.

Мазкур дастурга кўра, жорий йилда тадбиркорлар, ижтимоий соҳа ва аҳоли хонадонларида 1 минг 700 Мегаватт қувватли қуёш панеллари ўрнатиш кўзда тутилган.

Йиғилишда мутасаддилар шу борадаги ишларнинг ташкилий ва молиявий жиҳатлари юзасидан ахборот берди.

Хусусан, ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида 220 Мегаватт, тадбиркорлар томонидан 1 минг 300 Мегаватт ва янги қурилаётган кўп қаватли уйлар томида 15 Мегаватт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилиши айтилди. Бу борада Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона, Навоий ва Самарқандда фаол иш бошлаган.

Давлатимиз раҳбари жойларда ишларни тўғри ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

@a_xaitov
179 viewsedited  17:16
Ochish/sharhlash
2023-02-27 13:11:40
Сариштали хонадонда барака бўлади

https://uzlidep.uz/news-of-party/14015

Актам Хаитов Миришкор қишлоғидаги фахрий ўқитувчи Қурбон Намозов хонадонида бўлди.

Томорқасида 300 туп мевали дарахт, 70 туп ток парвариш қилинмоқда.

Томорқа ва боғдан олинаётган соф даромад 50 миллион сўмдан ортиқ. 50 бош парранда, 15 бош қўй, 20 бош чорва моллари бор.

5 йиллик 31,5 млн. сўм кредитга 3 КВтли қуёш панеллари ўрнатилган. Ортиқча электр энергиясининг ҳар киловатини давлатга минг сўмдан сотаяпти.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
113 views10:11
Ochish/sharhlash
2023-02-27 05:39:46 Бош қомусимизга киритилаётган ўзгаришлар инсон эркинлиги кафолатлари кучайишига хизмат қилади.

Шу йилнинг 24 февраль куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарининг қўшма йиғилишида Ҳукумат зиммасига ижро ҳокимияти органларининг ишида очиқлик ва шаффофликни, қонунийлик ва самарадорликни таъминлаш, уларнинг фаолиятидаги коррупция кўринишларига қарши курашиш, давлат хизматларининг сифатини ва очиқлигини ошириш чораларини кўриш вазифаси белгиланаётганлиги қайд этилди.

Конституциямизга киритилаётган ушбу норма мамлакатимизда сўз ва ахборот эркинлигини янада юксалишига, жамиятда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

@a_xaitov
166 views02:39
Ochish/sharhlash
2023-02-27 05:26:03
Қашқадарёда тадбиркорлар томонидан телевизор ишлаб чиқарилаяпти.

Шу йилнинг 24 февраль куни давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Қарши шаҳридаги «Буюк турон» кичик саноати зонасида бўлди.

Ўтган йили фаолият бошлаган “Алп Техно Сервис” масъулияти чекланган жамияти йилига 120 минг дона телевизор ва мониторлар ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхона JVC, TCL, Zimmer ва бошқа брендларнинг аудитидан ўтиб, шу номлар остида ташқи бозорга чиқмоқда. Ўтган йили 3 миллион доллар маҳсулот экспорт қилинган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 6 миллион долларга етказиш режа қилинган.

Бу ерда 70 та иш ўрни яратилган. Яқинда плата териш ҳамда пластик қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва яна 30 та янги иш ўрни яратилади.

Президент электротехника маҳсулотлари, уларни ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди. Корхона ишчилари билан суҳбатлашди.

@a_xaitov
166 views02:26
Ochish/sharhlash
2023-02-27 05:23:28 Янги кўп қаватли уйлар томларида қуёш панелларини ўрнатиш талаби жорий қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергия тежовчи технологияларни жорий этишга қаратилган қарорига кўра 2023 йил 1 майдан:

фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйлар томлари бўш қисмининг камида 50 фоизида қуёш панелларини ўрнатиш талаби жорий қилинади;

янги ташкил этиладиган иссиқхона хўжаликлари ҳамда цемент, ғишт ва оҳак маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга табиий газ тармоқларига уланиш учун техник шартлар берилиши тақиқланади;

республикадаги барча ёқилғи (автобензин, суюлтирилган ва сиқилган газ) қуйиш шохобчаларининг маиший-техник эҳтиёжлари ва ҳудудини ёритиш учун электр энергияси таъминотининг камида 50 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш панеллари орқали қопланиши талаб этилади.

@a_xaitov
291 views02:23
Ochish/sharhlash
2023-02-27 05:20:27
Актам Ҳайитов Қарши туманида юрибди. Фермерларга энг керакли маслаҳатларини улашяпти. Айниқса, кенгаш ҳисобидаги маблағлардан кредит олиш масаласи жуда муҳим. Кўпчилик фермерлар ҳатто бунақа имтиёзли кредит тизими борлигини ҳам билмаса керак. Мавсум бошидан шунақа кам фоизли кредитлар эвазига техникаларни янгилаб олишнинг айни вақти.

@Zafarbek_Solijonov
100 views02:20
Ochish/sharhlash
2023-02-27 05:19:14
БПТлар фаолияти танқидий сарҳисоб қилиняпти

https://uzlidep.uz/news-of-party/14004

Олиб борилган тарғибот-ташвиқот тадбирлари натижасида ўтган йил давомида 97 нафар ходимлар партия сафига қабул қилинди. Ҳисобот давомида фаоллар томонидан кўпчиликни қийнаётган турли ижтимоий муаммоларни, аҳоли томонидан тушган мурожаатларни ижобий ҳал қилишда БПТ фаоллари ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати А.Туксанов жонбозлик кўрсатмоқда.

#uzlidep #BPT

O'zLiDeP расмий канали
103 views02:19
Ochish/sharhlash
2023-02-26 06:25:56 Пилла етиштириш ва қайта ишлаш соҳасига имтиёзлар кенгайтирилди.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 24 февралда “Ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ:

2023 йил 1 мартдан хом ипакни экспорт қилиш тартиби соддалаштирилади;

2023 йил 1 мартдан 2026 йил 1 январгача пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга улар томонидан бевосита пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар қути ипак қурти уруғи учун 120 минг сўм миқдорида субсидия ажратилади;

2023 йил 1 апрелдан “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган ипак маҳсулотларини экспорт қилиш операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлишини ҳисоблашнинг ягона муддати божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан 360 кун этиб белгиланди.

Шунингдек, мазкур қарорга кўра Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида Ипакчилик ва тутчилик факультети очилди.  

Соҳа учун малакали кадрлар тайёрлашга эътибор қаратилгани ҳам катта аҳамиятга молик.

@a_xaitov
228 views03:25
Ochish/sharhlash
2023-02-26 06:09:57
Салоҳиятни лойиҳага, лойиҳани иш ўринларига айлантириш керак

Шу йилнинг 24 февраль куни давлатимиз раҳбари Қашқадарё  вилоятини иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Унда мен ҳам қатнашдим.

Тадбир бошида 6 та янги корхонани ишга тушириш маросими бўлди.

Йиғилишда, аввало, вилоятда энергия таъминотини яхшилаш чоралари кўрсатиб ўтилди. Хусусан:

Нишон ва Чироқчи туманларида 3 та қуёш электр станцияси;
Давлат идоралари, корхона ва хонадонларда 76 Мегаваттли қуёш панеллари;
Қарши магистрал каналининг насос станцияларида 6 частотали бошқариш воситаси ишга туширилади.

Йиғилишдаги асосий масала саноатни ривожлантириш, тадбиркорлик ва касаначиликни қўллаб-қувватлашга оид бўлди. 2023 йилда вилоятга 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиб, 440 минг аҳолини даромадли иш билан таъминлаш белгиланган.

Давлатимиз раҳбари бандлик масаласига алоҳида эътибор қаратиб, маҳаллалардаги бандлик ва ижтимоий масалаларни ҳал қилишда кластерлар фаол бўлиши кераклиги таъкидланди.

@a_xaitov
345 views03:09
Ochish/sharhlash
2023-02-26 06:07:51
Конституциявий ислоҳотлар доирасида аввало ҳар бир фуқаромиз, инсон ҳуқуқлари кафолатланиши ва қадр-қимматини ошириш борасидаги таклифларни қўллаб-қувватлаймиз.

Олий мажлисда муҳокамалар давом этмоқда, конституциявий қонун лойиҳаси маромига етказилмоқда.

Инсон қадри учун амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар билан Конституциявий қонун лойиҳаси ҳамоҳанг тарзда такомилига етказилаётгани қувонарли.

@a_xaitov
130 views03:07
Ochish/sharhlash