Get Mystery Box with random crypto!

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Kanal manzili: @a_xaitov
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.18K
Kanalning ta’rifi

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-02-22 09:32:49
#Yalpi_majlis

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining navbatdagi majlisi boshlandi. Majlis Qonunchilik palatasining rasmiy veb-sayti, youtubedagi kanali orqali jonli efirga uzatilmoqda.
_______________________

Началось очередное заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан. Заседание транслируетсяв прямом эфире на официальном веб-сайте и YouTube-канале Законодательной палаты.

Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
167 views06:32
Ochish/sharhlash
2023-02-22 07:19:13
Вилоятдаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилади

https://uzlidep.uz/news-of-party/13977

Президентимиз томонидан кластерлар раҳбарилари билан ўтказилган очиқ мулоқот давомида кластерлар фаолиятида ҳам муқобил энергиядан фойдаланишни кенгайтириш, сув тежовчи технологияларни қўллаш, инновацион ечимларни жорий этиш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
168 views04:19
Ochish/sharhlash
2023-02-22 07:18:21 Ҳамкасбим, Муҳаммаджон Валиевнинг “ЎзА”да эълон қилинган “Жазо сиёсатидаги енгилликлар янги жиноятлар учун йўл очяпти(ми?)” сарлавҳали мақоласида ғоят ўринли, долзарб масалани қўтарди.

Ҳақиқатан ҳам, мамлакатимизда жавобгарлик ва жазодан озод қилиш асослари соддалаштирилди, айрим турдаги жиноятлар бўйича санкциялар енгиллаштирилди, жавобгарликдан озод этишга қаратилган рағбатлантирувчи нормалар жорий этилди.

Минг афсус, М.Валиев таъкидлаганидек, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган ва жазо енгилроғи билан алмаштирилган шахслар тузалиш йўлига ўтмасдан, содир этган жиноятидан тегишли хулоса чиқармасдан жиноят йўлига қайтмоқда.

Муқаддам судланган шахслар содир этган жиноятлар 2021 йилда 9724тани, 2022 йилда эса 11635тани ташкил қилган (19,6% ўсиш). Муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар содир этган жиноятлар 2021 йилда 168тани ташкил этган, ўтган йили 9,5%га ошиб, 184тага етган.

Хулоса шуки, судлар томонидан қўлланилаётган жазолар ахлоқ тузалиши учун етарли бўлмаяпти. Бунинг устига, муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳолатлари янги жиноятларни содир этиш учун йўл очмоқда.

Жамиятимизда одамлар онгида “ҳечқиси йўқ, бир неча йилда чиқиб келади” деган тушунча мустаҳкамланиб бораётгани кишини хавотирга солади.

Халқаро тажрибада, хусусан, Европа давлатларида жазодан шартли равишда озод қилишда маҳкум содир этган жиноятлар оғирлик даражасидан қатъи назар, тайинланган жазо муддатининг маълум бир қисми (мас., учдан икки қисми) ўталганидан сўнггина у шартли озод қилинади.

Мисол учун, Испанияда 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган шахс жазонинг 7,5 йилини ўтаганидан кейингина озодликка чиқарилиши мумкин. Ўзбекистонда эса бу муддат 5 йилни ташкил этмоқда.

Ҳамкасбимнинг фикрига қўшилган ҳолда, жазони енгилроғи билан алмаштириш ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш учун талабларни ошириш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман.

Айниқса, жамиятимиз чуқур хавотирига сабаб бўлаётган педофилия, қасддан одам ўлдириш ва шу каби оғир жиноятлар кўпайиб бораётган бир пайтда муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳамда жазони енгилроғи билан алмаштириш тизими ва шартларини қайта кўриб чиқиш вақти келди.

@odiljon_tojiyev
167 views04:18
Ochish/sharhlash
2023-02-21 13:07:51 Аграр соҳада тадбиркорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг кенгайтирилган муҳокамаси шу йил 20 феврал куни ўтказилди.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вакиллари, масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этган тадбирда аграр соҳада тадбиркорликни ривожлантириш масалалари, фермер ҳўжаликлари ва кластерлар ўртасидаги мавжуд муаммолар таҳлили, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш борасидаги ишлар ҳолати муҳокама қилинди.

Соҳа мутасаддилари, амалиётчи мутахассислар, кластерлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари таклиф ва мулоҳазалари эшитилди. Жойлардаги муаммоларни партия ва қўмита депутатлари ўрганишган, ўрганиш натижалари ва таклифлар билдирилди.

Иштирокчилар аграр соҳада туб ислоҳотлар ўтказилаётгани, асосий мезон - ишлаб чиқарувчилар манфаатдорлиги экани таъкидланди.

Кейинги йилларда қабул қилинган қонунлар, Фармон ва қарорлар ислоҳотларни амалга оширишга хуқуқий асос бўлмоқда.

Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 26 январдаги қарорида пахта хомашеси етиштирувчи фермерлар ва пахта тўқимачилик кластерлари учун ўндан ортиқ имтиёз ва имкониятлар яратилгани алоҳида қайд этилди.

Шу билан бирга:
кластерлар ва  фермерлар ўртасида топширилган пахта хомашеси учун ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш;

қонунчиликдаги ердан фойдаланиш ҳуқуқини гаровга қўйиб кредит олиш, ҳосилдорликни ошириш учун сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш;

шартнома муносабатларини такомиллаштириш, унга риоя этилиши юзасидан амалиётдаги муаммолар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 26 январдаги қарори билан яратилган имтиезларни татбиқ этишга қаратилган меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш муддатларига риоя этиш каби масалалар юзасидан мулоҳаза таклифлар билдирилди.

Фракция ва қўмитанинг тегишли қарор қарор қабул қилиниб, мутасаддиларга топшириқ ва тавсиялар берилди.

@a_xaitov
232 views10:07
Ochish/sharhlash
2023-02-21 12:27:25
Бухоролик фермерлар ва кластерлар ўртасида ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган.

Давлатимиз раҳбари шу йил 17 февраль куни Бухоро вилоятига ташрифи чоғида кластерлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари билан мулоқот қилдилар.

Бухоро туманидаги «Маданият Муҳаммад Исмат» фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муҳаммад Исматович Аҳмедов ҳам давлатимиз раҳбари билан учрашувда қатнашди ва мулоқот қилди.

Шу боисдан ўз фикрлари баён қилган. "МЕНИМЧА" кўрсатувидан лавҳа.

@a_xaitov
316 views09:27
Ochish/sharhlash
2023-02-21 05:19:42 Тадбиркорлик фаолиятига оид, сувдан фойдаланиш билан боғлиқ муҳим қонунлар такомиллашади.

Қонунчилик палатасидаги тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Ушбу қонун лойиҳаси бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳаси билан амалдаги «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги ва «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунларнинг айрим моддаларига ўзгартишлар киритилмоқда.

Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши фермер хўжаликлари бевосита уларга хизмат кўрсатувчи туман ирригация бўлими томонидан белгиланадиган сув объектларидан сув олишини таъминлашга;

фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа сув истеъмолчилари учун сув олиш лимитлари уларга хизмат кўрсатувчи туман ирригация бўлимлари томонидан белгиланишига;

сув истеъмоли режалари туман ирригация бўлимлари томонидан тузилиши ва тасдиқланишига;

жамоа боғлари, токзорлари, экинзорларини ва томорқа ер участкаларини сув билан таъминлаш, сув етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида туман ирригация бўлими томонидан белгиланган тартибда амалга оширилишига хизмат қилади.

@a_xaitov
246 views02:19
Ochish/sharhlash
2023-02-21 05:12:38
Андижонда қуёш панеллари ўрнатилган меҳмонхонада амалий семинар ташкил қилинди

https://uzlidep.uz/news-of-party/13971

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан “Энергия ресурсларини иқтисод қилиш, муқобил энергетикани ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини оммалаштириш” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Андижон шаҳрининг “Чинор” меҳмонхонасида ташкил этилган семинарда тижорат банклари томонидан 2023 йил давомида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш учун аҳолига ва юридик шахсларга ажратилиши кўзда тутилган кредит маблағлари миқдорлари, муддатлари, фоизлари, турлари ва шакллари ҳақида ахборотлар берилди.

Амалий семинарнинг иккинчи қисмида иштирокчилар қуёш панеллари билан фаолият юритаётган мазкур меҳмонхона фаолияти билан ҳам танишдилар.

#uzlidep #IshchiGuruh

O'zLiDeP расмий канали
139 views02:12
Ochish/sharhlash
2023-02-21 05:12:38
Брифинг

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси томонидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби

#uzlidep #brifing

O'zLiDeP расмий канали
100 views02:12
Ochish/sharhlash
2023-02-21 05:12:38
Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг комиссия раислари доимий асосда фаолият олиб боради

Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш бўйича доимий комиссиялар фаолиятини кучайтириш мақсад қилинмоқда.

Президент фармони лойиҳасига кўра, тажриба тариқасида халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг комиссия раисларини доимий асосда фаолият олиб боришларини ташкил этиш белгиланмоқда.

Шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда ва уни амалга оширишда халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг доимий комиссиялари иштироки таъминланади.

Президент фармони лойиҳаси муҳокамасида қатнашиш:
https://regulation.gov.uz/oz/d/76071

Муҳокамада фаол иштирок этишга чорлаймиз.

#uzlidep #DavlatDasturi

O'zLiDeP расмий канали
106 views02:12
Ochish/sharhlash
2023-02-20 12:28:05
ИСЛОҲОТЛАР ОДАМЛАРНИНГ КУНДАЛИК ҲАЁТИДА АКС ЭТМОҚДА

Бугун том маънода янгиланишлар эпкинида яшаяпмиз. Ҳар бир соҳада бўлаётган ўзгаришлар нафақат рақамларда, балки одамларнинг кундалик ҳаётида ҳам акс этмокда. Бу аҳоли даромадлари изчил ўсаётгани, одамларнинг яшаш шароити тубдан яхшиланиб, кайфияти, дунёқараши ва ҳаётга муносабати ўзгараётганида намоён бўлаётир.

Давлатимиз раҳбарининг 10 февраль куни Жиззах вилоятига ташрифи ҳам катта воқеликка айланди. Вилоят аҳлига чексиз ғурур-ифтихор бағишлаб, одамларни фаолликка чорлади.

Сафар чоғида фермерларнинг манфаатдорлигини таъминлаш, махаллаларнинг “ўсиш нуқталари”ни қўллаб-қувватлаш юзасидан фикрлар билдирилдики, бу ЎзЛиДеП ва унинг парламентдаги фракцияси, Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Бу борада биз ўз олдимизга аниқ вазифаларни белгилаб олиб, аллақачон амалий ишларга киришдик.

«Халқ сўзи» газетаси
нинг 2023 йил 18 февраль кунги 34-сонидан.

@a_xaitov
276 views09:28
Ochish/sharhlash