Get Mystery Box with random crypto!

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Kanal manzili: @a_xaitov
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.18K
Kanalning ta’rifi

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-02-25 07:11:08
Пешку: аҳоли томорқаларида “дуга”ли иссиқхона кўпаймоқда

Статистик маълумотлардан кўринишича, бугунга келиб Пешку туманидаги маҳаллаларда 31 минг 200 дан ошиқ аҳоли хонадони ўз томорқа ерига эга бўлиб, улар тасарруфида мавжуд томорқа ери 4 минг 594 гектарни ташкил қилмоқда.

Туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Жамшид Воҳидовнинг билдиришича, ҳудудда бевосита иссиқхона ташкил қилиб, қишда ҳам баракали ҳосил етиштираётган хўжалик экин ери 72 гектардан зиёд бўлиб, аксарияти 1–5 сотихдан иборат бу иссиқхоналарда 2022 йил мобайнида 3 минг 140 тоннага етказиб помидор, бодринг, картошка, карам, саримсоқпиёз, қолаверса, лимон, апельсин каби цитрус мева етиштирилган. Умуман, ўтган йилда аҳоли томорқаларида етиштирилган сабзавот маҳсулотлари хирмони 123 минг тоннадан кам эмас.

Батафсил: Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
114 views04:11
Ochish/sharhlash
2023-02-25 07:10:44
Қарақалпақстан фермер, дийқан хожалықлары ҳәм қыйтақ жер ийелери кеңесиниң 2023-жыл 13-январда өткерилген Раясатының 23/1-санлы жыйналыс баянына тийкар фермер, дийқан хожалықлары ҳәм қыйтақ жер ийелериниң Кеңеске ағзалық гуўалығының үлги формасы тастыйықланып, Хожели  районы фермер, дийқан хожалықлары ҳәм қыйтақ жер ийелери кеңеси тәрепинен районда искерлик жүритип атырған фермер, дийқан хожалықлары ҳәм қыйтақ жер ийелерине ағзалық гуўалықлары тарқатылмақта.

Мәлимлеме хызмети
каналымызға ағза болың!
https://t.me/qr_fermerlerkenesi
108 views04:10
Ochish/sharhlash
2023-02-24 19:46:31 Тадбиркорлик учун имкониятлар кенгайтирилади.

Давлатимиз раҳбари бугун - 24 феврал куни Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида вилоятни иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокамасини ўтказди.

Унда мен ҳам қатнашдим.

Тадбир бошида 6 та янги корхонани ишга тушириш маросими бўлди. Қарши туманидаги “Омад старт”, Қарши шаҳридаги “Китоб ип йигирув”, Деҳқонобод туманидаги “Бахт текстил”, Шаҳрисабз шаҳридаги “Оқсарой текстил” ва “Пит-стоп” корхоналари ҳамда мебель фабрикаси каби янги корхоналарни расман ишга тушириш маросими бўлди.

Бу ўзгаришлар замирида тадбиркорлар учун яратилаётган шароитлар ётгани алоҳида эътироф этилди.

Вилоятда энергия таъминотини яхшилаш чоралари ҳам муҳокама этилди.

Саноатни ривожлантириш, тадбиркорлик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш борасидаги имкониятларга давлатимиз раҳбари алоҳида тўхталди.

Сўнгги беш йилда Қашқадарёга 10 миллиард доллар инвестиция жалб қилинган. Тадбиркорлар сони 2,5 баравар кўпайиб, қўшимча 325 мингта доимий иш ўрни яратилган. Илгари саноати паст бўлган 8 та туманда ишлаб чиқариш 2-3 баравар ошиб, вилоятдаги улуши 36 фоизга етган.

2023 йилда вилоятга 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиб, 440 минг аҳолини даромадли иш билан таъминлаш белгиланган.

Вилоятда 80 та маҳаллада 6 минг зиёд аҳоли касаначилик билан шуғулланади. Ўзбекистон Президентининг имзоланган қарори кенг имкониятлар яратади.

Жумладан, тадбиркорларга ҳар бир жалб қилинган касаначи учун, 2 миллион сўмгача имтиёзли револьвер кредит ва 1 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади. Касаначиларга ўзини ўзи банд қилиб, солиқ тўламасдан шуғулланишга рухсат этилади. Касаначиликка жалб қилинган эҳтиёжманд фуқарога ижтимоий нафақа 6 ой давомида тўлаб берилади. Асбоб-ускуна ва хомашё сотиб олишга 9 миллион сўмгача субсидия тақдим этилади. Касаначиларни жалб қилган тадбиркор ва кластерлар учун фойда ва айланма солиғи, давлат мулки ижараси 2 баравар камаяди.

Булар орқали Қашқадарёда яна 150 та маҳаллада қўшимча 20 минг аҳолини касаначи қилиш мумкинлиги қайд этилди.

Маҳаллалардаги бандлик ва ижтимоий масалаларни ҳал қилишда кластерлар фаол бўлиши кераклиги таъкидланди.

Деҳқонобод, Яккабоғ, Шаҳрисабз ва Нишон туманларида сув таъминотини яхшилаб, 10 минг аҳолини банд қилиш, Миришкордаги 5 минг гектарли табиий кўлда балиқ етиштиришни кўпайтириш вазифалари айтиб ўтилди.

Саноат зоналарида бўш турган майдонларда 50 та лойиҳани амалга ошириб, 2 мингта иш ўрни яратиш бўйича кўрсатма берилди. Шунингдек, жойлардаги “ўсиш нуқталари”га тадбиркорларни жалб қилиб, қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди.

ЎзЛиДеП асосий электорати бўлган тадбиркорлар учун яратилган шароитлар, лойиҳалар ва режалар амалга ошиши борасида Ҳукумат идоралари ва ҳокимликлар билан фаол ҳамкорлик қилади.

@a_xaitov
283 viewsedited  16:46
Ochish/sharhlash
2023-02-24 08:54:12 Рақамли молия технологиялари маркази ташкил этилади.

Шу йилнинг 22 февраль куни рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари Олий таълим ва Рақамлаштириш вазирликларига:

хорижий тилларга ўргатиш мўлжалланган телеканалда ITга ўқитиш бўйича ўқув курслари ва камида 30 фоиз қизиқарли контентларни жойлаштиришни таъминлаш;

қурилиш, геология, машинасозлик, транспорт каби йўналишларда муҳандис-технологларни тайёрлаш учун замонавий дастурий маҳсулотларни ўрганиб, янги ўқув йилидан олийгоҳларда жорий қилиш;

IT парк ва унинг филиалларини бундай олийгоҳларга боғлаб, ўқитувчи ва талабаларни янги дастурларда ишлашга ўргатиш топширилди.

IT хизматлар экспортини янада ошириш учун IT парк резидентларига хорижий буюртмаларни жалб қилишга қўшимча шарт-шароитлар яратилиши белгиланди.

IT паркда хорижий компаниялар учун “Рақамли молия технологиялари маркази” ташкил этилади.

Мутасаддиларга топшириқлардан келиб чиқиб, ҳар бир вазирлик, тармоқ ва ҳудуд бўйича ойма-ой вазифалар, аниқ режалар ва таъсирчан назорат тизимини ўз ичига олган қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

@a_xaitov
62 views05:54
Ochish/sharhlash
2023-02-24 08:53:23
Жисмоний шахсларга қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатиш учун қачна кредит берилади? Муддати, фоизлари қандай?

Видеолавҳада қуйидаги банклар томонидан берилаётган таклифлар ҳақида батафсил маълумот берилган

- Ўзмиллийбанк;
- Ўзсаноатқурилишбанк;
- Микрокредитбанк;
- Халқ банки;
- Қишлоқ қурилиш банк;
- Туронбанк;
- Ҳамкорбанк;
- Асака банк;
- Анор банк ва бошқалар таклифлари.

Қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари*:

“SUN HIGHTECH” МЧЖ (90 322-06-03)
“ZERO ELEKTRO MAX” МЧЖ (90 969-72-52)
“GRYFFINDOR” МЧЖ (99 842-75-44)
“MIR SOLAR” МЧЖ (90 949-45-54)
“SOLAR NATURE” МЧЖ (88 830-88-88)
“MODERN POWER SYSTEMS” МЧЖ (97 756-14-37)
“BAXTIYOR SAVDO” МЧЖ (99 341-00-13)
“ALL SOLAR” МЧЖ (90 320-69-77) ва бошқалар.
* “Узэлтехсаноат” уюшмаси аъзолари ва фаол тадбиркорлар рўйхати асосида, барча ҳудудларда бу каби корхоналар кўплаб ташкил қилинмоқда.

#uzlidep #PressKlub #kredit

O'zLiDeP расмий канали
41 views05:53
Ochish/sharhlash
2023-02-24 08:52:46
Баҳорнинг ҳар дами ғанимат

https://uzlidep.uz/news-of-party/13996

Актам Хаитов Қарши туманидаги “Бахт” фермер хўжалигида амалга оширилаётган баҳорги дала юмушлари билан танишди.

Актам Хаитов фермерлар билан мулоқотда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан таклиф этилаётган қишлоқ хўжалик техникалари ва асбоб ускуналари , интенсив боғ, токзорлар ва иссиқхоналар лойиҳаларига буюртма бериш, тақдим этиладиган зарурий ҳужжатлар, молиялаштириш ва мониторинги ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги турдаги маҳсулотлар етиштиришни рағбатлантириш, қишлоқ хўжалигида янги технологияларни жорий қилишга кўмаклашиш ҳақида ҳам батафсил маълумот бериб ўтди.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
35 views05:52
Ochish/sharhlash
2023-02-24 08:52:29
“XXI asr” газетасининг 2023 йил 23 февраль сонида партия фаолиятига оид муҳим тадбирлар, партия фаоллари ва депутатларнинг муносабатлари чоп этилган.

#uzlidep #matbuot

O'zLiDeP расмий канали
40 views05:52
Ochish/sharhlash
2023-02-24 08:52:04
ФЕРМЕР ВА КЛАСТЕР:
МУАММОЛАРГА ЕЧИМ БОР, ФАҚАТ...

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда аграр соҳада тадбиркорликни ривожлантириш масалалари, фермер ҳўжаликлари ва кластерлар ўртасидаги мавжуд муаммолар таҳлили, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш борасидаги ишлар ҳолати юзасидан масъул вазирлик ва идораларнинг ахбороти эшитилди.

Шу куни бир қатор қонун лойиҳалари, жумладан, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши натижасида тадбиркорлик фаолиятига оид ва сувдан фойдаланиш билан боғлиқ муҳим қонунлар такомиллашади.

“XXI asr” газетасининг 2023 йил 23 февралдаги 8-сонида фракция йиғилишда муҳокама этилган масалалар билан батафсил танишишингиз мумкин.

@a_xaitov
46 views05:52
Ochish/sharhlash
2023-02-24 08:51:34
ИШОНЧЛИ, МУНОСИБ 53 ИЗДОШ МАЙДОНГА ЧИҚМОҚДА!

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолиги учун сайловнинг республика босқичи жуда қизғин бўлди.

Номзодлар партиянинг 2023 йил 19 январдаги йиғилиши қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоларини сайлаш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида тажрибали ва талабчан Ҳакамлар ҳайъатининг чиғириғидан ўтди.

“XXI asr” газетасининг 2023 йил 23 февралдаги 8-сонида Ёшлар парламентига бўлиб ўтган сайловлар ҳамда унда иштирок этган хайъат аъзолари ва иштирокчиларнинг фикрлари билан танишишингиз мумкин.

@a_xaitov
53 views05:51
Ochish/sharhlash
2023-02-23 17:09:43
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш ўқув маркази фаолияти билан танишилди

https://uzlidep.uz/news-of-party/13993

Актам Хаитов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Қарши туманида жойлашган "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш ўқув маркази”да туман фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари билан мулоқот қилди.

Бу ерда республиканинг таниқли олимлари иштирокида ташкил этиладиган ўқув-семинарларида фермер хўжаликлари ва аҳоли хонадонларида сунъий қочириш орқали зотли молларни кўпайтириш, паррандачилик, балиқчилик, қўйчилик ва асаларичиликни ривожлантириш борасидаги янгиликлар амалиётга татбиқ этиш режалаштирилган.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
127 views14:09
Ochish/sharhlash