Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Жиззах вилоя | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига ташрифидан сўнг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов “Пахтакор элита уруғчилик” фермер хўжалиги дала майдонида - Жиззах вилоятида дала четларидан самарали фойдаланиш орқали қўшимча даромад олиш юзасидан туман кенгаши раислари, Марказ рахбарлари, аграномлар, ҳуқуқшунослар, ФХҲУ раислари, фермер хўжалик раҳбарлари, Асаларичилари уюшмаси масъуллари иштирокида мулоқот ўтказди.

Кенгаш раиси А.Хаитов: дала четларидан самарали фойдаланиш мақсадида бўш турган майдонларда асаларичилик, паррандачилик йўналишларини йўлга қўйиш, дала уйларини қуришнинг афзалликлари ва уларга берилаётган имтиёларни бошқа фермерларга етказишда, тарғибот ташвиқот ишларини олиб бориш кераклигини таъкидлади.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube