Get Mystery Box with random crypto!

ПЕШҚАДАМЛИК МАҚОМИНИ САҚЛАШ ОСОНМИ? O‘zLiDeP Бухоро вилоят Ке | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

ПЕШҚАДАМЛИК МАҚОМИНИ САҚЛАШ ОСОНМИ?

O‘zLiDeP
Бухоро вилоят Кенгашининг ўтган йилдаги фаолияти сарҳисоби ва жорий йилдаги режалари муҳокамасига бағишланган танқидий йиғилишда ана шу каби саволларга ҳам жавоб изланди.

Йиғилишда сўзга чиққан O‘zLiDeP лидери А. Хаитов партиянинг Бухоро вилояти кенгаши пешқадам ҳудудий ташкилотлардан бири эканига эътибор қаратиб, бундай мақомни сақлаб туриш осон кечмаслигини таъкидлади. Кейинги пайтда сиёсий кучнинг дастурий мақсад ва ғояларини амалга оширишга қаратилган муҳим тадбирларда давлатимиз раҳбари илгари сураётган вазифалар ижросини Сайловолди платформадан келиб чиққан ҳолда бажариш кечиктириб бўлмайдиган масала эканини қайд этди.

Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Бухоро давлат университети ректори, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Обиджон Ҳамидов O‘zLiDeP Бухоро вилояти кенгаши раиси этиб сайланди.

“XXI asr” газетасининг 2023 йил 23 февралдаги 8-сонида O‘zLiDeP Бухоро вилояти Кенгашида бўлиб ўтган йиғилиш билан танишишингиз мумкин.

@a_xaitov