Get Mystery Box with random crypto!

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Kanal manzili: @a_xaitov
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.18K
Kanalning ta’rifi

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2023-02-26 05:55:25 Конституциянинг 51- моддасига солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги кераклигини назарда тутувчи қўшимча норма киритилиши таклиф этилмоқда.

Бу нима дегани? Бу — давлат солиқ ва йиғимлар жорий этаётганда аҳоли ёки тадбиркор уни тўлай олишига қурби етишини инобатга олишини англатади.

Яъни, солиқ сиёсати эса йилдан йилга соддалаштирилади, ортиқча ва мантиқсиз солиқлардан, турли йиғимлардан воз кечилади, солиқ тўловчи учун манфаатли бўлиши таъминланади.

Узоққа бормайлик, охирги йилларда тадбиркорлар тўлайдиган солиқ турлари сони қисқартирилди, аҳолига, бизнесга солиқ имтиёзлари қўлланилди, айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарималар миқдори туширилди.

Биргина мисол, автомобиль ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун йиғим тўлови 5 бараваргача камайтирилди.

Конституцияга киритилиши таклиф этилаётган юқоридаги норма эса ана шундай ижобий ўзгаришлар изчил ва тизимли давом эттирилиши учун конституциявий кафил бўлади.

@odiljon_tojiyev
139 views02:55
Ochish/sharhlash
2023-02-26 05:54:52
Yangi vazifalar ijrosi bir tanu bir jon bo‘lib ishlashga undaydi

Inson
omiliga asosiy e’tiborni qaratgan holda aholi farovonligini ta’minlash yo‘lida qayg‘urish, ta’lim sifatini oshirish borasida Prezidentimiz tomonidan yuklatilgan topshiriqlarni bekamu ko‘st ijro etish, bizning asosiy va eng muhim burchimiz bo‘lmog‘i zarur. Bu masalaga befarq qarash, keyinga qoldirish aslo mumkin emas.

BATAFSIL

Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
140 views02:54
Ochish/sharhlash
2023-02-25 16:13:43
Воҳа тараққиётининг муҳим йўналишлари белгилаб олинди

https://uzlidep.uz/news-of-party/14010

Президентимизнинг Қашқадарёга ташрифи кунида воҳадаги 6 та янги корхона ўз фаолиятини бошлади.

Сўнгги 5 йилда вилоят иқтисодий салоҳиятини юксалтириш учун 10 миллиард доллар инвестиция жалб қилинган.

Вилоятдаги 80 та маҳаллада 6 минг зиёд аҳоли касаначилик билан шуғулланади. Президентимизнинг имзолаган қарори эндиликда улар учун кенг имкониятлар эшигини очади.

Партиямизнинг асосий электорати бўлган тадбиркор ва ишбилармонлар учун шарт-шароит яратиш, янги-янги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишда ҳукумат идоралари ва ҳокимликлар фаол ҳамкорлик қилиш дастурий мақсадларимиздан ўрин олган.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
128 views13:13
Ochish/sharhlash
2023-02-25 13:50:24 Ердан самарали фойдаланиш рағбатлантирилаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида аҳоли бандлигини ошириш ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан тадбиркорлар янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари, шу жумладан 2023 йил 1 январдан кейин фойдаланишга топширилган бинолар юзасидан уларнинг мол-мулкига ҳисобланган суммани қуйидаги пасайтирувчи коэффициентни қўллаган ҳолда, бино фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тўлайди:

3 қаватли бинога – 0,9;
4 қаватли бинога – 0,8;
5 қаватли бинога – 0,7;
6 қаватли бинога – 0,6;
7 ва ундан юқори қаватли бинога – 0,5.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу қарори ердан унумли фойдаланаётган тадбиркорларни рағбатлантиради. Дунё амалиёти шундай. Бир қарич еримиз ҳам ҳисобли, ундан самарали фойдаланишни рағбатлантирувчи имтиёз жорий этилаяпти.

@a_xaitov
260 views10:50
Ochish/sharhlash
2023-02-25 13:34:55
Самарқанд вилояти Жомбой туманида 21-23 февраль кунлари "«Agropro Expo-2023» қишлоқ хўжалигини инновацион усулда ривожлантириш халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазмада Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳудудий Кенгашлари ва “Томорқа хизмати” МЧЖ корхоналари масъул ходимлари фаоли иштирок этди.

Халқаро кўргазма доирасида Кенгаш қатор ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш борасида қатор келишувларга эришди.

Жумладан,

Германиянинг мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи “KRONEN” ташкилоти билан ҳамкорликда, ўқув тадбирлари ташкил этиш орқали аграр соҳа вакилларининг малакасини доимий ошириб бориш;

Озарбажоннинг қишлоқ хўжалиги ташкилотлари билан боғдорчилик йўналишида, хусусан, анор ва цитрус мевалар етиштиришни ривожлантириш борасида тажриба алмашиш;

Мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиёт (GAEP) стандарларини фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига таништириш;

Хорижий давлатларнинг агар соҳа вакиллари билан тажриба алмашиш;

Муқобил энергияларни ҳудудлардаги фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятига жорий этишга кўмаклашиш.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
138 views10:34
Ochish/sharhlash
2023-02-25 13:17:53
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш ўқув маркази фаолияти билан танишилди

https://uzlidep.uz/news-of-party/13993

Актам Хаитов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Қарши туманида жойлашган "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш ўқув маркази”да туман фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари билан мулоқот қилди.

Бу ерда республиканинг таниқли олимлари иштирокида ташкил этиладиган ўқув-семинарларида фермер хўжаликлари ва аҳоли хонадонларида сунъий қочириш орқали зотли молларни кўпайтириш, паррандачилик, балиқчилик, қўйчилик ва асаларичиликни ривожлантириш борасидаги янгиликлар амалиётга татбиқ этиш режалаштирилган.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
135 views10:17
Ochish/sharhlash
2023-02-25 13:17:23
"Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарида Партия раҳбари А. Хаитов ва депутатларнинг мақолалари чоп этилди.

#uzlidep #PartiyaVaOAV #gazeta 

@uzlidep
129 views10:17
Ochish/sharhlash
2023-02-25 13:16:46
Актам Хаитов Қарши тумани фермерлари билан учрашди

Ўзбекистон
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ишчи гуруҳи Қарши туманидаги “Бахт” фермер хўжалиги томонидан амалга оширилаётган баҳорги дала юмушлари билан танишди. Туман фермерлари билан мулоқотда бугуннинг ҳар дақиқасидан самарали фойдаланган ҳолда, қаровсиз ётган далалар четларига тут ва ток кўчатлари экишни жадаллаштириш борасида фикрлар алмашилди.

Мулоқотда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси томонидан таклиф этилаётган қишлоқ хўжалик техникалари, интенсив боғ, токзорлар ва иссиқхоналар лойиҳаларига буюртма беришда тақдим этиладиган зарур ҳужжатлар, молиялаштириш ва мониторинг ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги турдаги маҳсулотлар етиштиришни рағбатлантириш, қишлоқ хўжалигида янги технологияларни жорий қилишга кўмаклашиш ҳақида ҳам батафсил маълумот бериб ўтилди.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
131 views10:16
Ochish/sharhlash
2023-02-25 07:17:27 Фермер хўжаликларига  қўшимча имтиёзлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида аҳоли бандлигини ошириш ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 майгача эксперимент тариқасида республика бюджетидан пахта ёки ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига уларнинг ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қуйидаги шартларга риоя қилинганда қайтариб бериш тартиби жорий этилади:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ҳар бир гектар ер учун ойига камида 1 нафар ишчининг бандлиги таъминланганда;

ҳар бир нафар ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланганда;

пахта ёки ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги ўтган йил якуни бўйича Солиқ кодексининг 57-моддаси талабларига жавоб берганда.

Фермер хўжаликларига яратилган имтиёзлар расмий банд аҳолини кўпайтиришни рағбатлантиради.

@a_xaitov
274 views04:17
Ochish/sharhlash
2023-02-25 07:13:16
Сотрудничество, сближающее континенты

Несмотря на большое расстояние между Узбекистаном и Египтом, нас объединяет историческая и культурная близость, узы искренней дружбы. Можно проследить общность проводимых реформ в рамках египетского стратегического плана «Видение-2030» и Стратегии развития нового Узбекистана.

В рамках визита был подписан ряд документов, в частности, Совместное заявление, направленное на расширение сотрудничества в политической, торгово-экономической, инвестиционной, культурной и образовательной сферах.

Отдельно обсуждены перспективы реализации совместных проектов в энергетическом секторе, а также меры по развитию транспортных маршрутов, связывающих Узбекистан и Египет. Узбекистан может выступать своеобразным мостом в экспорте египетской продукции на рынки Центральной Азии, а Египет — на рынки Африканского континента.

Из 37 номера газеты «Народное слово» от 23 февраля 2023 года.

@a_xaitov
152 views04:13
Ochish/sharhlash