Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Telegram kanalining logotibi the_bakiroo — bakiroo
Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.44K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 255

2022-01-08 21:09:45 498 минг сўм

2022 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори 498 минг сўм деб эълон қилинди.

Айни шу сумма Ўзбекистонда камбағаллик чегараси ҳисобланади.

Илк марта минимал истеъмол харажатлари ўтган йили 31 майда эълон қилинган ва бу миқдор 440 минг сўм деб белгиланган эди.

Демак, минимал истеъмол харажатларининг янги миқдори 13,2%га оширилган.

Минимал истеъмол харажатларининг оширилиши ортидан қатор пенсия ва нафақалар миқдорлари ҳам камида шу суммага етказилиши керак бўлади. Булар:
иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори;
боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори.
6.9K views18:09
Ochish/sharhlash
2022-01-08 18:05:43 Марказий банк 2021 йилда 6,7 миллиард долларлик соф интервенция амалга оширган

2021 йилда Марказий банкнинг ички валюта бозорига соф интервенциялари 6,7 млрд. долларни (71,6 трлн. сўм эквиваленти) ташкил этгани очиқланди. Солиштириш учун - 2020 йилдаги интервенциялар ҳажми 5,5 миллиард доллар (53,0 трлн.сўм) атрофида эди.

Ойлар қирқимида олинса, энг кўп интервенция ноябрда (9 трлн.сўм атрофида), энг ками эса март ойида юз бергани маълум бўлади (3 трлн.сўм атрофида).

Шунингдек, 2021 йил давомида олтин ишлаб чиқарувчиларга жами 63 трлн.сўмлик тўловлар амалга оширилгани маълум қилинди.

Ҳукуматнинг фискаль канал орқали ҳаддан зиёд фаоллиги (жами 26,5 трлн.сўм) регулятор олтин сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта интервенцияси амалга оширилиши шароитларини келтириб чиқарган.

Шунингдек ортиқча ликвидликни стериллаш учун облигациялар билан боғлиқ операциялар ҳажми оширилган. Пул-кредит сиёсати инструментлари ҳам ликвидликни рестрикция қилишга ёрдам берган.

Банк тизимига чиқарилган қўшимча ликвидликнинг деярли тўлиқ ҳажмда стерилизация қилинишини инфляцияга босим кўрсатиши мумкин бўлган монетар омиллар таъсирини минималлаштириш
имконини берган.
9.7K viewsedited  15:05
Ochish/sharhlash
2022-01-08 16:33:16 "Бошқарув сифати Ўзбекистоннинг энг ожиз нуқталаридан"

Fitch Ratings Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича навбатдаги хулосаларини очиқлади.

Ислоҳотларда давлат молиялаштирувидан бозор манбаларига ўтиш турли соҳаларда турлича кетаётгани, лекин бу борада банклар кўпроқ натижага эришаётганлиги қайд этилган.

Агентлик ўтган даврда кредит юкининг юқори эмаслиги ислоҳотларда ёрдам берганини таъкидлаган ҳолда, қарздорликларнинг тез суръатда ошиши риск омилига айланишидан огоҳлантирган.

Ислоҳотларнинг асосий мақсади ҳисобланган юқори суръатлардаги ўсишга, хусусан электр генерациясига ва бошқа муҳим соҳаларга инвестицияларни кўпайтириш орқали эришиш ҳисобланади. Мазкур ўсиш бошқа тармоқлар ривожи учун таянч бўлиши мумкин. Лекин қарзлар ҳисобига юқори ўсиш янги рискларга, масалан активлар сифатининг пасайиши ва банкларнинг ташқи қарздорликка қарамлиги кучайишига олиб келиши мумкин.

Шунингдек, ҳисоботда бошқарув сифати Ўзбекистонда энг ожиз нуқталардан бири эканлиги таъкидланилган.
10.7K views13:33
Ochish/sharhlash
2022-01-08 13:46:06 Тухум парадокси ва ўзбекча узвийлик

Ҳукумат тухум экспортини ёпиқ протокол билан тақиқлагани ортидан Ҳукуматнинг экспортни рағбатлантириш билан боғлиқ бошқа бир очиқ қарори эсга тушди.

Бундан бир ярим йил аввал, экспорт қилишда транспорт харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш бўйича механизм яратилган. Ундан аввал эса Президент қарори қабул қилинган.

Унга кўра, Транспорт харажатларини қоплаб бериш орқали экспорти рағбатлантириладиган маҳсулотлар рўйхатида, не ажабки, тухум ҳам бор.

Масалан, Афғонистонга тухум экспорт қилувчилар учун агар тухум автомобиль транспортида ташилса, килосига 260 сўм, темир йўл транспортида ташилса эса 115 сўм субсидия тарзида қоплаб берилади.

Бошқача айтганда тухум экспортини субсидия билан рағбатлантирмоқчи бўлган ҳукуматнинг ўзи тухум экспортини нотариф йўл билан чекламоқда. Мана буни ўзбекча узвийлик деб атаса бўлади.
11.7K viewsedited  10:46
Ochish/sharhlash
2022-01-07 18:53:15 Омикрон штамми Марказий осиёга кириб келди

Қозоқ ахборот агентликларига кўра, Астана ва Алмати шаҳарларида коронавируснинг омикрон штамми аниқланган.
9.5K views15:53
Ochish/sharhlash
2022-01-07 14:03:00 Ўзбекистондаги паррандалар сони ҳақида

Албатта, менинг ўзбек статистикасига, янги даврда ҳам, ўтган даврда ҳам ишончим жудаям паст бўлган. Ўзбек бизнеси ва айниқса сиёсий иқтидордагилар ўзбек статистикаси асосида қарор қабул қилсалар, фақат адашадилар. Ҳарқалай, менда шундай қараш шаклланган.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг баёнотидаги парранда сони 1 миллионга қисқаргани билан боғлиқ фикр мени бироз сергаклантирди. Албатта бу ерда қайси даврга нисбатан парранда сони қисқаргани айтилмаган.

Келинг, расмий статистикага мурожаат қилайлик.

2020 йил 1 октябрь ҳолатига паррандалар сони 82,4 миллион бўлган.

2021 йил 1 январда паррандалар сони 90,1 миллионга етган. Яъни 3 ойда парранда сони 7,7 миллионга кўпайган. Ахир парранда итбалиқмаску дейишингиз мумкин. Лекин бу ўзбек статистикаси. Давоми янаям қизиқ.

Яна уч ой ўтиб, 2021 йил 1 апрелда паррандалар сони 84,1 миллионтани ташкил этган. Яъни йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистондаги паррандалар 6 миллионга қисқариб кетган. Ўлат келганми, нима бало дейишингиз мумкин.

2021 йил 1 июлда паррандаларимиз сони 83,5 миллионта бўлган, яъни яна 600 мингтага камайган.

2021 йил 1 октябрда паррандалар умумий боши 86,2 миллионга етган. Яъни чораклик ўсиш 2,7 миллионтани ташкил этган.

2022 йил 1 январь ҳолатига маълумотлар ҳали очиқлангани йўқ.

Энди айтилган рақам - бош сони 1 миллионга қисқарган паррандаларга қайтамиз. Агар расмий статистикамизга суянсак, охирги 1 йилда парранда сони 3,8 миллионга ошган, охирги чоракни олсак, 2,7 миллионга ошган, йил бошидан олсак эса, 3,9 миллионтага камайган. Мана шунақа статистика. Жудаям ғалати, шундай эмасми.

Бу борада менинг ўзим учун қабул қилган позициям бор. Менинг хусусий фикримга кўра, парранда сони бўйича расмий статистикага умуман ишонмаслик керак. Чунки бу статистика фақат ҳисобот даврларида чиройли ЯИМ ясаш учун шакллантириладиган рақамлардан иборат. Гап фақат парранда сонида эмас, қорамоллар бўйича ҳам шундай ўта кескин қисқариб ва кескин ошадиган ҳолатларни кўриш мумкин.
14.8K views11:03
Ochish/sharhlash
2022-01-07 12:57:40 Тухум экспорти учун чеклов расман тан олинди

"Товуқ вазирлиги" ва бошқа иқтисодиётга зиён келтириш билан машғул паразит идораларнинг янги ва янги ёлғонларни тўқишига ўрин қолдирилмади.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тухум экспорти учун вақтинчалик чеклов жорий этилганини тан олди ва бунга изоҳ берди.

Вазирлик 2021 йилнинг сентябрь-декабрь ойларида республика бўйича тухум нархи 19,6 фоизга, айрим ҳудудларда эса 20-22 фоизгача қимматлашганини қайд этиб, тухум экспортига нисбатан киритилган чеклов вақтинчалик чора бўлиб ҳисобланишини таъкидлаган.

Терс ва без бўлиб ёлғон гапирилмагани, аллақачон ишга тушган зарарли директивани бунақаси йўқ, дейилмагани учун, аввало вазирликка ташаккур.

Лекин кўп такрорланганидек, ният билан натижа орасида жуда катта катта фарқ бор.

Экспортга чекловлар тухум ишлаб чиқаришни кескин қисқартиради. Тадбиркор ва фермерларда хўжаликларни кенгайтиришга бўлган стимулни ўлдиради.

Вазирлик хўжаликлардаги паррандалар сони умумий ҳисобда 1 миллиондан ортиқ миқдорга камайганига эътибор қаратган. Гап шундаки, парранда сонининг қисқариши, экспортга чекловлардан кейин янада тезлашади. Чунки энди товуқдан тухум олиш эмас, сўйиб юбориш афзаллиги юзага келади.

Катта эҳтимол, баҳор ойларига чиқиб, Ўзбекистон қўшни давлатлардан тухум импорт қилишни ҳам бошлайди.

Тепадагиларга яна ва яна Аргентинанинг "Гўшт — ҳамма учун" дастури қандай оқибатлар яратганини эслатишга тўғри келади.

Сизлар бугунги чеклов билан фермер ва тадбиркорларни жазоладингиз. Лекин энди эртага сиз гўёки ҳимоя қилмоқчи бўлган кенг аҳоли қатлами икки карра жазоланади.

@the_bakiroo
11.9K viewsedited  09:57
Ochish/sharhlash
2022-01-07 12:20:10 Пойтахт бюджети қабул қилинди: Серхаржатликда у республика бюджетини ортда қолдиради

2022 йил учун Тошкент шаҳар ва пойтахт туманлари бюджети қабул қилинди.

Серхаражатлиги бўйича пойтахт бюджети Республика бюджетидан асло қолишмайди.

Шундай қилиб, Пойтахт ва унинг туманлари биргаликдаги бюджети 6 044,7 миллиард сўм ҳажмида тасдиқланган. Пойтахтнинг туманларсиз бюджети 4 428,7 миллиард сўм. 2021 йилга нисбатан пойтахт бюджети 52 фоизга шиширилган.

Пойтахт ҳудудлар орасида Республика бюджетидан трансферт олмайдиган уч ҳудуддан бири.

Бюджет даромадларининг энг катта қисмини Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ташкил этади (728,8 миллиард сўм). Ўтган йили 313,6 миллиард сўм эди. Яъни гарчи солиқ ставкаси камайтирилди дейилганига қарамай, минимал база белгилангани учун, мулк солиғидан тушум 2,3 ошиши керак. Ҳийла-и солиқ деб шуни айтади.

Иккинчи асосий манба - Айланмадан олинадиган солиқ (586,8 миллиард сўм).

Учинчи манба юридик шахсларнинг ер солиғи 567,7 миллиард сўм). 2021 йилга нисбатан 35% ўсиш.

Жарималар доимгидек, пойтахт бюджетининг тўлдирадиган манбалигича қолмоқда. 256 миллиард сўм. Ўтган йилга нисбатан +69%.

Бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ тушумини деярли 4 баробар, 374,4 миллиард сўмгача оширишмоқчи.

Харажатлар қисми ҳам жуда қизиқ. Бечора пойтахтлик солиқ тўловчилар ўғри ва муттаҳам олигархларнинг ишрат масканига айланган "Хаятт Ридженси" меҳмонхонаси кредитлари тўлаш учун 69 миллиард сўм тўлаши керак бўлади.

Тошкент метрополитенида кундузи соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган кундузги даврда пенсионерларни бепул ташишда ва бепул юриш зарарини қоплашга 116,5 миллиард сўм йўналтиририлади (Ўтган йили 9,7 миллиард сўм эди). Иштаҳани ошганини кўрдизми? Шу пулни пенсионерларнинг ўзига пенсиясига қўшимча тўлов сифатида бериш ҳақида ўйлаб ҳам кўришмайди. Чунки бунда пуллар пенсионерлар чўнтагига тушади, чиновниклар чўнтагига эмас.

Шаҳар пассажир транспорти зарарларини қоплашга 150 миллиард сўм мўлжалланган.

«Обод қишлоқ» ва «Обод махалла» дастурларининг харажатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақсимланадиган маблағларга 500 миллиарддан жами 1 триллион сўм кўзланган. Демак пойтахт маҳаллаларида бордюр операцияси давом этади.

Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарувчиларга аҳолига кўрсатилган иссиқлик таъминоти хизмати учун пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида юзага келадиган зарарни қоплашга 732,2 миллиард.сўм ажратилади. Бу ўтган йилдан кўра 69 фоиз кўп дегани. Иссиқлик тизимиям нақ қора ўпқон. Тизим бутун мазмуни бўйича зарарларни кўпайтиришга ихтисослашган. Қанча зарар кўп бўлса, бюджет пулини шунча эмиш мумкин.

@the_bakiroo
12.7K views09:20
Ochish/sharhlash
2022-01-07 09:18:13 Ўзбекистонда ва қўшниларимизда коронавирусдан шикастланиш кескин ошмоқда

Кеча Ўзбекистонда 251 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу 4 январдаги кўрсаткичдан (90 нафар) кўра қарийб 3 баробар кўп. Деярли 10 кунлик танаффусдан сўнг ўлим ҳолати такрорланган.

Ўзбекистонда кузатилаётган салбий тенденция, афсуски, қўшниларимизда ҳам қайд этилмоқда.

Кеча Қозоғистонда 1138 та янги шикастланиш қайд этилган. 4 январь куни бу кўрсаткич 483 нафар эди. Алматида шикастланиш 2 баробар, Шимкентда эса 4,7 баробар ўсган.

Худди шундай ҳолат Қирғизистонда ҳам. Кеча 247 нафар қирғизистонлик коронавирус юқтиргани аниқланган бўлса, 4 январь куни бу кўрсаткич 52 нафар эди. Ўлим оқибатлари ҳам кўпайган.

Қайд этилаётган ёмон статистика янги омикрон штамми қайд этилгани билан боғлиқми ёки тестлар олиш кўпайгани биланми ёхуд бу бўйича Қозоғистондаги воқеаларга қандайдир алоқадорлик борми - расмийлар баёнот бергани йўқ.
12.6K viewsedited  06:18
Ochish/sharhlash
2022-01-07 08:17:22 Йил хом-ашёси - Литий

2021 йил хом-ашё ва металлар нархларининг кескин кўтарилгани билан ёдда қолди. Пандемиядан кейин таклифнинг жуда тез тикланаётган талабдан ортда қолиши, логистикадаги узилишлар хом-ашё нархларини ҳаддан зиёд ошириб юборди.

Нархларни доимий кузатиб ва ўрганиб борувчи OilPrice нашри 2021 йилда энг қимматлаган хом-ашё ўлароқ Литийни кўрсатган. Электромобиллар учун асосий таркиб металл ҳисобланган литий 2021 йилда 477%га ошган. Дарвоқе литий захираларига энг бой мамлакат бу Афғонистон ҳисобланади, лекин қайси инвестор толиблар билан ишлашга журъат эта олади?

Нарх ошишдаги кейинги ўринни этанол эгаллаган. Яшил иқтисодиётга ўтиш урф бўлган мамлакатларда биоёқилғи ҳисобланган этанол йил давомида 125%га ошган.

Ёзда ва кузда шамол энергетикаси дуч келган муаммолар, газ нархининг қимматлашуви кўмирга бўлган қизиқишни қайтарган. Кўмир 2021 йилда 111%га ошган.

Қимматлаган ТОП-10 хом-ашёлар қаторига яна маккажўхори, кофе, газолин, нафта, пропан, мазут ва нефть кирган.
12.5K viewsedited  05:17
Ochish/sharhlash