Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.93K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 253

2022-01-27 18:06:48 Уй-жой нархининг ўсиши тезлашган

2021 йилнинг 4- чорагида Ўзбекистон бўйича, хусусан Тошкент шаҳрида уй-жой нархининг ўсиши тезлашган.

Марказий банк аналитикасига кўра, йилнинг охирги уч ойида уй-жой нархлари Республика бўйича 5,1%га, Тошкент шаҳри бўйича эса 4,2%га ўсган.

Айрим ҳудудларда уй-жой нархининг чораклик ўсиши 2 хонали даражагача етган. Бухоро вилоятида 14,5%, Андижон ва Сирдарё вилоятларида 12,1%, Самарқанд вилоятида эса 10,7%га қимматлашиш кузатилган. Мазкур ҳудудлардаги ўсишни қисман тикланиш ва йил охиридаги мавсумий ўсиш деб ҳам аташ мумкин. Айтиш керакки, гарчи нархларнинг юқори ўсиш суръатларига қарамай, Сирдарё вилояти мамлакатимизда энг арзон уй-жой олиш мумкин бўлган ҳудуд бўлиб қолмоқда.

Марказий банк экспертлари уй-жой нархларидаги юқори суръатли ўзгаришларни инфляция кўрсаткичи, пул ўтказмалари ҳажмидаги ўсиш ва айирбошлаш курсининг барқарорлигига боғламоқдалар. Тадқиқотларда инфляциянинг 1%лик ўсиши кўчмас мулкнинг 0,66%га ўсишига, пул ўтказмаларининг кўчмас мулк нархларига эластик таъсири 0,6-0,7% экани ва сўмнинг 1%га қадрсизланиши уй-жой нархларининг 0,58%га қимматлашишига сабабчи бўлиши мумкинлиги қайд этилган.

Ушбу омилларга таъсири муҳимлигига қўшилган ҳолда кўчмас мулк бозорининг қизиши ва совишининг бош ингредиенти аҳоли даромадлари ҳисобланишини қайд этиб ўтган жоиз.

2021 йил августдан бошлаб Ўзбекистонда, айниқса Тошкент шаҳрида уй-жой нархларига ҳаддан зиёд таъсир ўтказувчи яна бир омил пайдо бўлди. Бу ернинг бозор нархи. Ернинг легал бозор нархи ва обороти қонунчиликда легитимлашгандан кейинги ўтган ойларда ер нархи жуда юқори суръатда ошиб бормоқда. Бу ҳозирча Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудларда кузатилаяпти. Лекин яқин ойларда қолган марказларда ҳам буни сезиш мумкин бўлади.

Назаримизда, Ўзбекистонда 2022 йилда қимматлашадиган энг асосий актив ер бўлади.
8.7K views15:06
Ochish/sharhlash
2022-01-27 12:41:35 Жон бошига ЯИМ 1983 долларга етган. Бу 30 йилдаги энг юқори кўрсаткич

2021 йил якунлари бўйича ЯИМ ҳажми 734,6 трлн.сўмни ёки 69 млрд.долларни ташкил этган. Жон бошига ЯИМ 21 млн.сўмни ёки 1983 доллардан иборат бўлган (ҳисобларда долларнинг ўртача йиллик курси олинган).

Ҳар икки рақам 30 йиллик мустақил давлатчилик тарихимидаги энг юқори кўрсаткичдир.

Номиналда ЯИМ қарийб 22%га ўсган, ЯИМнинг реал ўсиши 7,4%дан иборат бўлган.

2021 йилда ЯИМнинг 7,4%лик ўсишига энг катта улушни Хизматлар (3,3%) ва Саноат (2,2%) қўшган.

Қизиқ тарафи, расмий инфляция 9,98%ни ташкил этган ҳолда ЯИМ дефлятори 13,6%дан иборат бўлган. 2020 йилда расмий инфляция 11,1% ташкил этган ҳолда ЯИМ дефлятори 11,6% атрофида бўлган (Инфляция ва ЯИМ дефлятори, қоида тариқасида, маълум бир лаг билан бир-бирига яқинроқ даражаларда акс этади).

Энг юқори дефлятор индекси қурилишда кузатилган - 14,2% (6-9 ойлик фарқ билан бу уй-жойлар ва бизнес мулклар нархида акс этади). Энг паст индекс Ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа соҳасида - 6,5%.
11.1K viewsedited  09:41
Ochish/sharhlash
2022-01-27 11:15:04 Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қўшма Ахборот хати эълон қилинди

Тадбиркорлик субъектларини дастурни қўллашга жалб қилиш 2022 йилда босқичма-босқич амалга оширилади. «E-aktiv» дастурий маҳсулотидан фойдаланмаганлик (тажриба товарлари тоифасига киритилган товарлар бундан мустасно) ҳамда ҳақиқатда етказиб берилган товарга (хизматга) мос келмайдиган маҳсулот ва хизмат индентификация кодларини кўрсатганлиги учун солиқ тўловчиларга нисбатан жавобгарлик чоралари 2022 йил 1 сентябрга қадар қўлланилмайди.

Аввал тақдим этилган уч ойлик даврга (2021 йилнинг октябрь ойидан декабрь ойига қадар) қўшимча равишда солиқ тўловчиларнинг қуйидаги солиқ хавфи мезонларини (ҳолатларини) қўлланилиши 2023 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилади:

– раҳбар шахсининг ёки молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахснинг ЯММТ да тасдиқланмаганлиги (омил #1);

– ўз кўчмас мулки, ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулки йўқлиги (омил #4);

– солиқ тўловчининг манзили номинал жойлашган жой манзили билан тўғри келиши (18 квадрат метрдан кам) (омил #6);

– охирги ўн икки ой ичида солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатлари мавжудлиги (омил #14);

– ёлланма ишчилари йўқлиги ёки 4 нафардан камлиги (омил #15).

Мол-мулк солиғи бўйича Ҳудудий молия ва солиқ органларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларига камайтирувчи коэффициентларни янада кенгроқ қўллаш юзасидан таклифлар киритиш бўйича тавсиялар берилди.

Сув ҳайдаш миноралари, резервуарлар, соябонлар, бетон майдончалар ва деворлар (бордюрлар) ҳамда бошқа шунга ўхшаш объектлар бўйича солиқ базасини 2021 йилдаги тартибга ўхшаш аниқлаш тартиби сақлаб қолинади.
Баҳоловчилар билан ҳамкорликда иш олиб бориш жараёнида энг кам қиймат татбиқ қилинмайдиган кўчмас мулк объектларининг рўйхати тўлдирилади.

Бизнес-ҳамжамият билан мулоқот давом эттирилади.

Батафсил.
11.5K viewsedited  08:15
Ochish/sharhlash
2022-01-27 09:38:32 Айбсиз айбдорлар савол бераяпти

Тошкентдаги корхоналардан бирининг директори Владимир Срапионов солиқ маъмурчилигидаги янгиликлар, жумладан, «риск-анализ» дастури, ҚҚС бўйича солиқ узилишлари коэффициенти» ва ҚҚС тўловчи сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришга оид саволлар бермоқда.

Саволлар нафақат Солиқ қўмитасига, Адлия вазирлигига ҳам қаратилган. Демак мулоқотга Адлия вазирлиги ҳам қўшилса мантиқан тўғри бўларди. Чунки муаммоларнинг бир илдизи қонунчилик ва қонуности ҳужжатларига, уларнинг ўзаро зиддиятига ҳам бориб тақалмоқда.

Биринчи савол
— «риск-анализ» дастури «узилиш коэффициенти»ни белгилаш учун маълумотни қаердан олади? Негаки, ДСҚнинг ўз маълумот базасига кўра, бу корхоналарнинг барчаси «тоза» бўлиб чиқди. Шунингдек, мен ушбу сирли коэффициентни ҳисоблашнинг методологияси ва дастлабки маълумотларини ҳамда улар қаерда тақдим этилганлигини билмоқчиман. Чунки унинг тавсифи ва ҳисоблаш методларини ҳеч қаердан, ҳеч қандай меъёрий ҳужжатдан топишнинг имкони бўлмади.

Иккинчи савол. «ҚҚС бўйича солиқ узилиши коэффициенти» қачон ва қайси ҳужжат билан муомалага киритилди ва, энг асосийси, ушбу коэффициент молиявий ва солиқ ҳисоботининг асосий шаклларидан бири бўлган ЭҲФ шаклига қайси асосга кўра киритилган?

Учинчи савол: Солиқ идоралари тўланмаган солиқларни «қаҳрамон»нинг ўзидан ундириб олишга уриниб кўришганми? Ўша тўламаганларнинг ўзидан.

Бизнес вакили ўз мақоласи давомида бошқа номуҳим бўлмаган қатор муаммоли нуқталарга ҳам эътибор қаратган.

Солиқ қўмитаси мазкур материалга ўзининг батафсил муносабатини билдиришга ваъда берган.
12.8K viewsedited  06:38
Ochish/sharhlash
2022-01-27 08:00:31 2021 йилда кредит ва депозит бозорининг фаол етакчилари

2021 йилда кредит қўйилмаларининг ўсиши унча юқори бўлгани йўқ. Лекин бозор учун кураш аввалги йиллардан анча фаол кечди.

Кредит қўйилмалари жами ўсишининг 72 фоизи давлат банкларига тўғри келган бўлса, 28 фоизи хусусий банклар ҳиссасига тўғри келди.

Давлат банклари орасида энг фаол етакчи ўзгаргани йўқ - Миллий банк йил давомида кредит портфели қолдиғини 8 436 млрд.сўмга ошира олди. Кейинги ўринларни Агробанк (+7 262 млрд.сўм) ва Ипотека банк банд этди (+4 742 млрд.сўм). Чакана кредитлашнинг етакчиси Ипотекабанк чакана портфелини 3 645 млрд.сўмга оширди. Чакана секторда кейинги ўринларда Қишлоққурилишбанк (+1 485 млрд.сўм) ва Агробанк (+902 млрд.сўм) бўлди.

Хусусий банклар орасида Капиталбанк кредит қолдиғининг энг кўп ўсишига эришди - 3 575 млрд.сўм. Хусусий банкларнинг доимий фаоллари Ҳамкорбанк (+2 085 млрд.сўм) ва Ипак йўли банки (+1 475 млрд.сўм) 2021 йилда бироз ортда қолишди. Таъкидлаш керакки, Капиталбанк чакана кредитлашда ҳам мутлақ етакчи бўлди (+2 445 млрд.сўм). Чакана кредитлаш суръатида Ҳамкорбанк (+882 млрд.сўм) иккинчи, 2021 йилда жудаям агрессив ишлаган Даврбанк (+690 млрд.сўм) учинчи бўлишди.

Гарчи кредит бозорида ўз гегемониясини сақлаб қолишган бўлсада, давлат банклари депозит бозорини секин-аста хусусий банкларга топширмоқда. 2021 йилда депозит портфели ўсишининг 52%и давлат, 48 фоизи эса хусусий банклар ҳиссасига тўғри келган.

Депозит жалб қилишда давлат банкларидан хусусийлаштирилиши кутилаётган Ипотекабанк лидерлик қилган (+6 325 млрд.сўм). Миллий банк (+4 888 млрд.сўм) ва Агробанк (+2 801 млрд.сўм) кейинги ўринларни эгаллашган. Кўп меҳнат ва эгилувчанлик талаб қиладиган чакана депозитлар жамғаришда Ўзсаноатқурилишбанк илғорлик қилган (+1 205 млрд.сўм). Агробанк (1 077 млрд.сўм) ва Миллий банк (1 028 млрд.сўм) дастлабки учликни тўлдирган. Чакана депозит жамғаришда мазкур банкларнинг иловалари муваффақияти алоҳида ўрнига эга бўлган.

Бенефициари ўзгарган Капиталбанк хусусий банклар орасида депозит жамлашдаям фаол бўлган. 2021 йилда мазкур банк депозит портфелини 7 129 млрд.сўмга ошира олган. Кейинги ўринлардаги Трастбанк (+ 1775 млрд.сўм) ва Ипак йўли банки (+1 350 млрд.сўм) анча ортда қолишган. Чакана депозит жамғаришда эса бозорнинг янги ўйинчиси Тибиси банк ҳаммани ортда қолдириб биринчи бўлган (+ 723 млрд.сўм). Бозорнинг аввалги йиллардаги асосий етакчилари ва доимий рақобатчилар Капиталбанк (+538 млрд.сўм) ва Инфинбанк (+496 млрд.сўм) чакана депозитлар учун курашдан бироз четланишган.
11.8K viewsedited  05:00
Ochish/sharhlash
2022-01-27 05:00:05 Доллар/рубль -80

Кеча кун бўйича рубль курси учун ижобий бўлмаган ва уруш эҳтимолини оширадиган қатор хабарлар янгради, хусусан:

Россия ДНР ва ЛНР суверенитетини тан олиши мумкинлиги;

Россия ДНР ва ЛНРга қурол-яроқ етказиб беришга чақириқлар;

Россиянинг Харьковга ҳужум қилиш режалари ва Россия назоратидаги Украина ҳудудларининг пойтахти деб эълон қилиниши эҳтимоллари (большевиклар назорати остида ва иккинчи жаҳон уруши давомида бир муддат Харьков Украина ССРнинг пойтахти бўлган);

АҚШ нафақат элчихона ходимлари ва оила аъзоларига, барча Америка фуқароларига Украинани тарк этишни буюрди.

Кун давомида рубль учун ижобий воқеалар ҳам юз берди, масалан, нефть котировкалари 7,5 йил деганда биринчи марта 90 доллардан қимматлашди. Лекин бу ҳам рублга ёрдам бера олмади.

Бугун АҚШнинг Россия ультиматумига нисбатан ёзма жавоб хати мазмуни очиқланиши мумкин. Шунга қараб вазият ё у, ё бу томонга кескин ўзгаради.
18.9K views02:00
Ochish/sharhlash
2022-01-26 17:54:15 Аввал ҳам таъкидлаганимдек, ҳозир бутун дунё иқтисодиётини IT йўналишидаги компания ва ташкилотлар бошқариб келяпти. Замонавий билим ва касбларга нафақат давлат миқёсида, балки нодавлат секторда ҳам ёшларни жалб қилиш, уларга шу йўналишда билим беришга қаратилган ҳаракатлар бўлаётгани қувончли ҳол.

Гапимнинг исботи сифатида, Нажот Таълим марказида дастурлашнинг моҳият ва асоси ўргатиладиган «Foundation» босқичига ўқувчиларнинг мантиқ ва инглиз тили асосида, имтиҳон орқали қабул қилинаётганлигини айтмоқчиман. Имтиҳон орқали сараланиб олинишининг сабаби шу соҳага қизиқиши ва потенциали бор ўқувчиларга интенсив таълим бериш. Бу дегани — сиз энг кучлилар билан жадал ўсасиз.

Жамоа аъзолари ушбу босқич ҳақида креатив видео-ролик ишлашибди. Ушбу видеони кўриш орқали саволларингизга жавоб топишингиз мумкин.

Ушбу босқич учун 22-23 январь кунлари имтиҳон бўлиб ўтганлигига қарамасдан, талабгорларнинг кўплиги сабабли 29-30 январь кунлари ҳам навбатдаги кириш имтиҳони бўлиб ўтар экан. Дастурчи бўлмоқчимисиз? Унда, бундай имкониятни қўлдан чиқармаслигингизни тавсия қиламан.

"Foundation" босқичи учун рўйхатдан ўтиш
8.4K views14:54
Ochish/sharhlash
2022-01-26 15:06:51 Блэкаутнинг қиймати

Албатта, ҳали мутахассислар блэкаутнинг қиймати, иқтисодиётимизга бевосита ва билвосита етказган зарарини (улар орасида миллий энергетикамиз инфратузилма ва технологияларига етказилган шикастни бартараф этиш, дебети тушиб кетган газ ва нефть конларини яна қайта тиклаш, магистраллардаги техник босимни жойига қайтариш кабилар ҳам бор) ҳисоблаб чиқишлари учун бироз вақт керак.

Лекин бугуннинг ўзида унинг товар ва хизматлардаги қиймат оқибатларини кўришни бошладик. Пойтахтда ва вилоятларда газга мослашган қатор емакхоналар, айниқса ош ва умумий овқатланиш марказлари фаолиятини вақтинча тўхтатди. Агар вақтинча чеклов чўзиладиган бўлса, умумий овқатланиш корхоналари янги вазиятга тезроқ кўникишлари ва муқобил ёқилғидан фойдаланишни бошлашлари керак бўлади.

Газ шохобчаларидаги вақтинча чеклов шаҳар таксиси, вилоятлараро йўловчи ташиш, етказиб бериш хизматлари нархларини 15-20 фоизга қимматлаштирди. Бу фақат бугуннинг ўзида.

Новвойхоналар етказиб бераётган нон ва патирлар нархида ҳам ўзгаришлар бор.

Миллий саноатда газ ва электрни энг кўп истеъмолчиси бўлган цемент заводлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар, текстиль ишлаб чиқариш циклига жиддий таъсир оқибатларини бошдан кечиради.

Паррандачилик фермалари, иссиқхоналар, лимонарийлар, озиқ-овқат маҳсулотлари цехларининг иситиш, яратиш ва етиштириш билан боғлиқ харажатлари ошади ва бу товуқ гўштидан тортиб помидоргача албатта таннархда ўтиради.

Хуллас, январь ойининг инфляцияси кутилмаган блэкаут воқелиги омилини ҳам ўз ичига олади.

@the_bakiroo
11.2K views12:06
Ochish/sharhlash
2022-01-26 09:08:32 Пойтахтда иситиш тизими ва сув таъминоти тўлиқ тиклангани маълум қилинди

Тунги соат учлардан кейин санаб ўтилган қозонхоналар ва уларнинг қамровидаги массивларда жойлашган уйлар ҳам иссиқлик таъминотига улангани маълум қилинди.

Тонг соат 9лар чамасида ичимлик суви таъминоти тўлиқ тикланганиги эълон қилинди.

Айни дамда пойтахтда аҳоли фойдаланувидаги электр, сув, иссиқлик таъминоти бир маромда ишламоқда. Газ таъминоти бўйича узилишлар мавжуд.

Бир муддат бизнес ва тадбиркорлар энергия таъминоти билан боғлиқ етишмовчиликлар юкламасини ўз зиммасига оладиган кўринади. Бугундан газ тўлдириш шохобчалари ва бошқа юридик истеъмолчиларга газ етказиш вақтинча тўхтатилади.
12.0K views06:08
Ochish/sharhlash
2022-01-26 07:00:16 Улуши камайиб бораётган давлат банклари, муаммоли кредитларнинг ўсиши, даромадлиликнинг пасайиши - 2021 йилда банк тизимининг асосий якунлари

2021 йилнинг энг асосий воқелиги бу шубҳасиз, давлат банклари улушининг янги даврда илк марта камайишни бошлаганидир. Йил давомида давлат банкларининг активлардгаи улуши 85%дан 81%га, капиталдаги улуши 84%дан 81%га, кредитлардаги улуши 88%дан 86%га, депозитлардаги улуши эса 72%дан 67%гача пасайган. Бунга аввало давлат банкларининг трансформация жараёнларига қарамай, очиқ бозорга кўника олмаётгани сабаб бўлган бўлса, бошқа тарафдан янги ва аввалдан мавжуд хусусий банкларнинг ҳаддан зиёд фаоллиги асосий омил бўлган. Хусусий банклар барча секторларда тезроқ ўсган. Шунингдек, Азия Альянс банкнинг давлат эгалиги банкнинг аввалги мусодара қилингунча хусусий акциядорига қайтариб берилгани ҳам ўринга эга бўлган. Лекин том маънода биронта давлат банкини хусусийлаштириш мантиқий ниҳоясига етказилгани йўқ.

Иккинчи кўзга ташланадиган воқелик муаммоли кредитларнинг ўта жиддий тарзда ошиши ва аввалги йилларда кузатилмаган миқдорда захиралар яратилиши билан боғлиқдир. Гарчи йилнинг охирида турли йўллар билан NPL даражасини 5,2%гача пасайтиришга муваффақ бўлинган бўлсада, бутун йил давомида банкларнинг асосий муаммоси айнан муаммоли кредитлар бўлди. Энг катта муаммолар давлатнинг энг катта қўллови ва аралашуви мавжуд бўлган Халқ банки ва Микрокредитбанкда кузатилди ва афсуски, 2022 йилда ҳам шундайлигича қоладиган кўринади.

Пандемия ва унинг оқибатлари банк тизими даромадлигига 2020 йилда эмас, 2021 йилда росмана зарба берди. Йил якунлари бўйича активлар рентабеллиги 1,3%гача, капитал рентабеллиги 6,1%гача пасайиб кетди. Аксар давлат банкларининг рентабеллиги инфляцияни қоплаш даражасигача ета олгани йўқ.
12.7K viewsedited  04:00
Ochish/sharhlash