Get Mystery Box with random crypto!

Тухум парадокси ва ўзбекча узвийлик Ҳукумат тухум экспортини | bakiroo

Тухум парадокси ва ўзбекча узвийлик

Ҳукумат тухум экспортини ёпиқ протокол билан тақиқлагани ортидан Ҳукуматнинг экспортни рағбатлантириш билан боғлиқ бошқа бир очиқ қарори эсга тушди.

Бундан бир ярим йил аввал, экспорт қилишда транспорт харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш бўйича механизм яратилган. Ундан аввал эса Президент қарори қабул қилинган.

Унга кўра, Транспорт харажатларини қоплаб бериш орқали экспорти рағбатлантириладиган маҳсулотлар рўйхатида, не ажабки, тухум ҳам бор.

Масалан, Афғонистонга тухум экспорт қилувчилар учун агар тухум автомобиль транспортида ташилса, килосига 260 сўм, темир йўл транспортида ташилса эса 115 сўм субсидия тарзида қоплаб берилади.

Бошқача айтганда тухум экспортини субсидия билан рағбатлантирмоқчи бўлган ҳукуматнинг ўзи тухум экспортини нотариф йўл билан чекламоқда. Мана буни ўзбекча узвийлик деб атаса бўлади.