Get Mystery Box with random crypto!

Йил хом-ашёси - Литий 2021 йил хом-ашё ва металлар нархларини | bakiroo

Йил хом-ашёси - Литий

2021 йил хом-ашё ва металлар нархларининг кескин кўтарилгани билан ёдда қолди. Пандемиядан кейин таклифнинг жуда тез тикланаётган талабдан ортда қолиши, логистикадаги узилишлар хом-ашё нархларини ҳаддан зиёд ошириб юборди.

Нархларни доимий кузатиб ва ўрганиб борувчи OilPrice нашри 2021 йилда энг қимматлаган хом-ашё ўлароқ Литийни кўрсатган. Электромобиллар учун асосий таркиб металл ҳисобланган литий 2021 йилда 477%га ошган. Дарвоқе литий захираларига энг бой мамлакат бу Афғонистон ҳисобланади, лекин қайси инвестор толиблар билан ишлашга журъат эта олади?

Нарх ошишдаги кейинги ўринни этанол эгаллаган. Яшил иқтисодиётга ўтиш урф бўлган мамлакатларда биоёқилғи ҳисобланган этанол йил давомида 125%га ошган.

Ёзда ва кузда шамол энергетикаси дуч келган муаммолар, газ нархининг қимматлашуви кўмирга бўлган қизиқишни қайтарган. Кўмир 2021 йилда 111%га ошган.

Қимматлаган ТОП-10 хом-ашёлар қаторига яна маккажўхори, кофе, газолин, нафта, пропан, мазут ва нефть кирган.