Get Mystery Box with random crypto!

Пойтахт бюджети қабул қилинди: Серхаржатликда у республика бюд | bakiroo

Пойтахт бюджети қабул қилинди: Серхаржатликда у республика бюджетини ортда қолдиради

2022 йил учун Тошкент шаҳар ва пойтахт туманлари бюджети қабул қилинди.

Серхаражатлиги бўйича пойтахт бюджети Республика бюджетидан асло қолишмайди.

Шундай қилиб, Пойтахт ва унинг туманлари биргаликдаги бюджети 6 044,7 миллиард сўм ҳажмида тасдиқланган. Пойтахтнинг туманларсиз бюджети 4 428,7 миллиард сўм. 2021 йилга нисбатан пойтахт бюджети 52 фоизга шиширилган.

Пойтахт ҳудудлар орасида Республика бюджетидан трансферт олмайдиган уч ҳудуддан бири.

Бюджет даромадларининг энг катта қисмини Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ташкил этади (728,8 миллиард сўм). Ўтган йили 313,6 миллиард сўм эди. Яъни гарчи солиқ ставкаси камайтирилди дейилганига қарамай, минимал база белгилангани учун, мулк солиғидан тушум 2,3 ошиши керак. Ҳийла-и солиқ деб шуни айтади.

Иккинчи асосий манба - Айланмадан олинадиган солиқ (586,8 миллиард сўм).

Учинчи манба юридик шахсларнинг ер солиғи 567,7 миллиард сўм). 2021 йилга нисбатан 35% ўсиш.

Жарималар доимгидек, пойтахт бюджетининг тўлдирадиган манбалигича қолмоқда. 256 миллиард сўм. Ўтган йилга нисбатан +69%.

Бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ тушумини деярли 4 баробар, 374,4 миллиард сўмгача оширишмоқчи.

Харажатлар қисми ҳам жуда қизиқ. Бечора пойтахтлик солиқ тўловчилар ўғри ва муттаҳам олигархларнинг ишрат масканига айланган "Хаятт Ридженси" меҳмонхонаси кредитлари тўлаш учун 69 миллиард сўм тўлаши керак бўлади.

Тошкент метрополитенида кундузи соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган кундузги даврда пенсионерларни бепул ташишда ва бепул юриш зарарини қоплашга 116,5 миллиард сўм йўналтиририлади (Ўтган йили 9,7 миллиард сўм эди). Иштаҳани ошганини кўрдизми? Шу пулни пенсионерларнинг ўзига пенсиясига қўшимча тўлов сифатида бериш ҳақида ўйлаб ҳам кўришмайди. Чунки бунда пуллар пенсионерлар чўнтагига тушади, чиновниклар чўнтагига эмас.

Шаҳар пассажир транспорти зарарларини қоплашга 150 миллиард сўм мўлжалланган.

«Обод қишлоқ» ва «Обод махалла» дастурларининг харажатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақсимланадиган маблағларга 500 миллиарддан жами 1 триллион сўм кўзланган. Демак пойтахт маҳаллаларида бордюр операцияси давом этади.

Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарувчиларга аҳолига кўрсатилган иссиқлик таъминоти хизмати учун пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида юзага келадиган зарарни қоплашга 732,2 миллиард.сўм ажратилади. Бу ўтган йилдан кўра 69 фоиз кўп дегани. Иссиқлик тизимиям нақ қора ўпқон. Тизим бутун мазмуни бўйича зарарларни кўпайтиришга ихтисослашган. Қанча зарар кўп бўлса, бюджет пулини шунча эмиш мумкин.

@the_bakiroo