Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.93K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 252

2022-01-31 07:55:44 Рубль тикланмоқда

Январь ойи бошидан буён турли баёнотлар ва қарши баёнотлар, ультиматумлар, янги санкциялар таҳдиди остида бўлган рубль ойнинг охирги кунида мавқеини бироз тикламоқда.

Ўтган ҳафта давомида 80гача чиққан доллар/рубль айни дақиқаларда 77,60гача тушган.

Бунга ҳарбий амалиётлар баҳонасида Россия Белорусга жойлаштирган қўшинларни ортга қайтараётгани, нефтнинг барқарор ўсаётгани ва албатта, ёвлашаётган томонларнинг бироз тин олгани сабаб бўлмоқда.

Агар томонлар ҳарбий ва санкциялар риторикаларини бироз бўлсада пасайтириш йўлидан юришса, рубль ҳафта давомида яна мустаҳкамланишда давом этиши эҳтимоли юқори.
11.7K views04:55
Ochish/sharhlash
2022-01-30 18:18:34 Аҳлоқий тўғри бўлмаган ёқимсиз ишлар ҳақида

Иқтисодчи ё молиячи бўлмасангиз ҳам, якшанба оқшомида 20 дақиқа вақтингиз бўлса, матни жуда узун бўлган қуйидаги тўртта постни ўқиб чиқишни тавсия этаман:

Биринчи.
Иккинчи.
Учинчи.
Тўртинчи.
8.5K views15:18
Ochish/sharhlash
2022-01-29 13:26:25
“Asaxiy Books“ АҚШ классик адабиётининг энг машҳур романларидан бири Теодор Драйзернинг “Сармоядор“ романини таржима қилибди.

Асар банкир оиласида туғилган молиячи Френк қандай қилиб жуда тез бойиб кетиши ва ундан сўнг атрофидаги молия дунёси билан бошланадиган муаммолар ҳақида бўлиб барчаси ўзига хос тилда китобхонга етказиб берилади. Сиз романда Фрэнкнинг ички кечинмалари, фикрлари, бойликка эришиш йўлида қандай унсурлардан фойдаланганлиги билан танишасиз.

Вақтингизни мазмунли китоб учун сарфлашни хоҳласангиз, бу сиз учун энг яхши таклиф. Асарни ўқиш чоғида фикрларингиз янада теранлашади. Пулга бошқа томондан ҳам қарашни ўрганасиз.

Китобни сотиб олиш учун: https://asaxiy.uz/s/BPZoiWkNxg

Реклама
8.4K views10:26
Ochish/sharhlash
2022-01-29 12:33:09 27 ёшли йигитлар ҳарбий хизматга боришни истамоқда

Канал ботига жудаям қизиқ мурожаат келиб тушди. Унда 26 ёшда эканлигида сафарбарлик чақирув хизмати тўловини амалга оширган, лекин 27 ёшга тўлиб қолган самарқандлик йигит бир ойлик ҳарбий хизматга боришда ёрдам сўрамоқда.

"2021 йилнинг апрель ойида 26 ёшда эканлигимда ҳарбий хизматнинг тўловини (4 775 690 сўм) "военкомат" ҳисоб рақамига тўладим ҳамда университетни июль ойида битириб, ҳарбий хизматга август ёки сентябрь ойларида бориб келмоқчи эдим. Сабаби октябрь ойида 27 ёшда бўлардим.

2021 йилнинг август-сентябр ойларида Республика бўйлаб "военкомат"лар ҳарбий хизматга юборишмади, сабаби карантин жорий этилганлигини айтишди.

2021 йилнинг июль ойида Мудофаа вазирлигининг тегишли бўлими менга телефон қилиб," военкомат"ларда карантин тугагач армияга юборилишизмизни маълум қилишди.

Карантин октябрь ойида тугагач биз 27 ёшга кирганлигимиз боис, армияга боришимиз қонуний жиҳатдан имконсиз эканлигини айтишди.

Ўшандан буён кўп бора армияда хизмат қилишимиз ҳақидаги талабларимизни инкор этишмоқда. Бизга жорий этилган карантин ҳамда ҳарбий хизматимиз кечиктирилиши бўйича қарорларни тақдим этишмади.

Масаланинг яна бир томони шундаки, 2020 йилнинг апрель-май ойларида ҳам барча военкоматларда карантин жорий этилган. 2020 йилги ҳолатда, карантиндан сўнг айнан шу ойларда 27 ёшга кирган чақирилувчиларга июнь ойидан бошлаб ҳарбий хизматни ўтаб келишларига рухсат беришган.

Ушбу муаммони кенгроқ ёритсангиз. Республикамизда бугунги кунда худди менга ўхшаб "военкомат"нинг барча талабларини бажарган бўлса-да, армияга бора олмаётган 460 нафардан зиёд йигитнинг масаласи ноаниқ бўлиб турибди".

Мурожаат эгасини айтишича, у каби ёши 27 га тўлиб қолган йигитлар жуда кўп. Мурожаатчи Армия сафида хизмат қилиш истагида жудаям қатъий. Шу сабабли гўёки Армиямиз устидан шикоят қилаётгандек бўлиб қолмаслиги учун исми шарифини очиқламасликни сўраган.

Мудофаа вазирлигимиздан сўраб қоламиз: Йигитларнинг Армиямизда хизмат қилиш истакларини амалга ошишида ёрдам берилса бўларди. Балки айнан шу каби ҳолатлар учун амалдаги қоидаларга ўзгартириш киритиш керакдир.
9.5K viewsedited  09:33
Ochish/sharhlash
2022-01-29 11:44:07 Аҳоли жон бошига реал даромадлар 9,9%га ўсган. Бу янги давр учун рекорд

Расмий статистикага кўра, 2020 йилда аҳоли жон бошига умумий даромадлар 14,8 млн.сўмни ташкил этган. Аҳолининг умумий даромадлари 2021 йилга нисбатан 24,2%га ўсган. Жон бошига реал даромадларнинг эса 9,9%лик ўсиши қайд этилган. Бу 2017 йилдан буён энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Дарвоқе, кризисли 2020 йилда жон бошига реал даромадлар атига 0,7%га ўсганди. Бу йилги ҳисоботда 2020 йилда жон бошига реал даромадлар 1,4%га қисқаргани кўрсатилган. Балки ҳисобларга янги корректировкалар киритилгандир, Расмий изоҳ берилса бўларди.

2021 йилда даромадлар таркибида Трансфертлардан олинган даромадлар ва мол-мулкдан олинган даромадлар улуши ортишда давом этган. Жами даромадларда меҳнат фаолияти - иш ҳақининг улуши йилма-йил камайиб бормоқда.

Гарчи йиллик ўсиш суръатлари энг пастлигига қарамай, Тошкент энг юқори даромадли ҳудудлигича қолмоқда. Пойтахтда жон бошига 30,2 млн.сўм даромад тўғри келади.

Юқори ўсиш суръатлари қайд этилган бўлсада, Фарғона вилояти энг кам даромадли ҳудуд ўрнида қолган. Жон бошига 10,9 млн.сўм.

Даромадлар таркибида ўз-ўзини банд қилганларнинг даромадлари улуши 37,4%ни, шахсий истеъмол учун ўзида ишлаб чиқарилган хизматлардан олинган даромадлар улуши эса 6,5%ни ташкил этган.

Амалда формал равишда транзакцияларда акс этмайдиган ушбу кўришдаги даромадларни аниқ ҳисоблаш жудаям қийин. Шу маънода статистикамиз мазкур даромадларни қай тарзда ва қай услуб билан ҳисоблаб бораётгани жудаям қизиқ.
10.0K viewsedited  08:44
Ochish/sharhlash
2022-01-28 12:25:55 ОДКБнинг хавфсизликка асло алоқаси йўқ, бу ташкилот диктаторларни тахтда абадий асраб қолиш клуби

Икки кундан бери ОДКБнинг икки аъзоси Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегарада отишмалар юз бермоқда. Аҳоли саросимага тушган. Ваҳима ортган. Тўғри, ҳозирча қурбонлар йўқ.

Ўтган йили баҳордаги тўқнашувлар вақтида ҳарбийлар ва тинч аҳоли ўртасида ўнлаб қурбонлар юз берганди.

Қизиқ тарафи, низолашаётган тарафлар ОДКБнинг аъзолари. Сиз, масалан, НАТОнинг икки аъзоси Нидерландия ва Бельгия ўртасида, ё Латвия ва Литва ўртасида низо юз беришини тасаввур қила оласизми?

Хуллас, ОДКБ фақат зўравон Россиянинг манфаатларига ишлайдиган, зарурат туғилганда Россия қўлловидаги вассал диктаторларни тахтда абадий қўллаш воситаси эканини яна бир бор кўрсатди.

P.S. Тожикистон тарафи 2 нафар қурбон борлигини маълум қилган. Иккиси ҳам тинч аҳоли вакили.
10.5K viewsedited  09:25
Ochish/sharhlash
2022-01-28 11:00:37 2021 йилда ўлим ҳолатлари фақат охирги уч ойда камайган

2021 йил якунлари бўйича демографик ҳолат статистикаси эълон қилинди.

Расмий статистикага кўра, 2021 йилнинг январь ойидан токи сентябргача ҳар ойлик ўлим кўрсаткичлари 2020 йилнинг тегишли ойларидаги ўлим кўрсаткичларидан юқори бўлган.

Энг юқори ўлим кўрсаткичлари 2020 йилда бўлгани сингари коронавирус пандемиясининг навбатдаги тўлқини юз берган июль (17 670) ва август (21 208) ойларига тўғри келган.

Октябрдан бошлаб эса ўлим кўрсаткичлари кескин пасайган. Солиштириш учун, 2020 йил октябрь-декабрь ойларида 49 771та ўлим ҳолати юз берган бўлса, 2021 йилнинг шу ойларида 15%га кам, 42 479та ўлим қайд этилган. Айнан охирги чоракда ўлим сони камайтирилгани эвазига 2021 йилнинг жами кўрсаткичлари 2020 йилга нисбатан бироз пасайган.

2021 йил туғилишнинг кескин ўсиши юз берган. Йил давомида 905,2 минг туғилиш қайд этилган, бу 2020 йилга нисбатан 63,4 мингга кўп. Энг кўп туғилиш ойлари ҳам июль (90 869) ва августга (99 693) тўғри келган (ўлим ва туғилиш ёнма-ён юради).

2020 йилдаги пасайишдан кейин 2021 йилда никоҳлар сони 2,8%га ошган. Йил давомида 305,1 минг никоҳ қайд этилган.

Икки йиллик пасайишдан кейин (сунъий равишда, суд ва маҳаллаларга босим ўтказиш ва бюрократик йўл билан чеклаш) никоҳдан ажралишлар сони 39%га ошган ва 39,2 мингга етган. Назаримизда бу кўрсаткич ҳам реал аҳволни акс эттирмайди. Ажралишларга қарши иррационал сиёсат давом эттирилмаганда кўрсаткич янаям юқори бўлган бўларди.
10.4K viewsedited  08:00
Ochish/sharhlash
2022-01-28 09:30:00Статқўмдан ликбез: дефлятор истеъмол баҳолари индекси эмас

Стаститика қўмитаси Истеъмол нархлари индекси ва ЯИМ дефлятори ўртасидаги фарқлар мавжудлигини эслатибди.

Албатта, ушбу икки индекс ўртасида фарқ, етарлича фарқ бор, вазндаям, қамровдаям, таркибдаям. Кўпчилик иқтисодчилар, ҳатто учинчи курсда ўқиётган талабалар ҳам ушбу индекслар ўртасида фарқни жуда яхши тушунишади.

Масала шундаки, дефляторнинг истеъмол нархлари индексидан ортда қолиши ёки ўзиб кетиши сигналлар беради. Дефляторнинг пасайиб бориши инфляцияни бир муддат ўтиб пасайишига ёки аксинча, дефляторнинг ўсиб бориши маълум вақтдан кейин инфляция жонланиб қолиши мумкинлигига ишоралар кўрсатади. Шу маънода 2021 йил якунлари бўйича дефлятор индекси инфляция кўрсаткичидан анча юқори бўлгани, хусусан қурилишда жуда юқори бўлгани (14,2%) тилга олинганди.
10.6K viewsedited  06:30
Ochish/sharhlash
2022-01-28 08:00:21 Глобаллашув суверенитетимизга таҳдидми?

Тошкент кимё-технология институти "Ижтимоий-сиёсий фанлар" кафедраси таянч докторанти Санжар Ҳамроев "Глобаллашувнинг миллий давлат суверенитетига таҳдидлари ва уларни бартараф этиш омиллари" мавзусидаги илмий иш устида ишламоқда экан.

Докторант изланишлари доирасида глобаллашувнинг северенитетга таҳдиди мавзусида социологик сўровнома ўтказмоқда.

Маълумотингиз, жинсингиз, ижтимоий келиб чиқишингиз умуман аҳамиятга эга эмас.

Сўровномада қуйидаги ҳавола орқали иштирок этишингиз мумкин:

https://forms.gle/UC39CFmxq3b12QZ57
11.2K views05:00
Ochish/sharhlash
2022-01-28 05:00:05“UzAuto Motors” 3 кундан кейин контрактацияни очадими?

Пешонамизга ёпиштирилган монополистимиз 40 кун аввал логистика билан боғлиқ муаммолар ва яримўтказгичлар етишмовчилигини рўкач қилиб, автомобиль сотиб олиш учун буюртма олишни тўхтатган эди.

Ўтган кунларда нимадир ўзгардими, логистика муаммоси ечилиб қолдими ё яримўтказгичлар ортилган махсус вагонлар етиб келдими, билмайман. Лекин 1 февралда контрактация очилиши борасида ҳали бир гап йўқ. Қўшимчасига монополист яна авжига чиқа бошлади, аввалги контрактациялар бўйича автомагнитола ўрнатмасдан автомобиль етказиб беришини маълум қилди.

Қизиқ тарафи, интеграл схемалар ва логистика муаммоси монополистнинг экспорт бозорлари учун автомобиль етказиб беришни 30 фоизга оширишига тўсқинлик қилмади. Кунора монополист ё Украинада ё Қозоғистонда харидорлар унинг автоларини танлагани билан мақтанишни канда қилмайди. Лекин унинг ўзбек истеъмолчиларига чайса қилиб тупуриб, тикка туриб чоптириб қўйгани бор.

Яна бир қизиқ тарафи, нўноқ ишлаб чиқарувчидан бож тўламасдан олиб-сотар чайқовчига айланган компания импорт қилиб олиб келаётган машиналари, гарчи уларнинг интеграл схемалари масалан Ластеттидан каррасига мураккаброқ ва замонавийроқ бўлишига қарамай, 6-12 ойга чўзиладиган микрочип муаммоларига дуч келгани йўқ. Демак, гап аслида микрочипда ҳам эмас, иқтисодий нўноқлик ва самарасизликда.

Логистика муаммоси иштонбоғ эмас, ўзидан ўзи ечилиши учун. Микрочип осмондан оғизга тушмайди. Бунинг учун ҳаракат керак. “UzAuto Motors” эса ҳаракат қилишниям, камёблашган интеграл схемаларни қидириб топиб келтиришниям истамайди. Унга шуниси, етишмовчилик, дефицит бўлиши қулай.

Хуллас, микрочиплар ва логистика муаммосини худонинг ўзи етказди уларга. Агар бу бўлмаганда бошқа муаммони ўйлаб топишга тўғри келарди.

Суратда сизнинг эмас, украин полицияси учун ишлаб чиқарилган кобальтлар. Чиплариям, схемалариям жойида.

@the_bakiroo
13.9K views02:00
Ochish/sharhlash