Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.42K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-05-18 13:00:04 Ўзбек амалдори ва олигархи суҳбати

— Пулни қаердан оламиз?
— Камбағаллар ҳисобидан.
— Камбағалларнинг пули кам-ку.
— Лекин камбағаллар кўпку...

"Лолазор"нинг латифалар мавсуми учун махсус.
11.1K views10:00
Ochish/sharhlash
2024-05-18 11:00:06Камбағалларга ўрнатиладиган "текин" қуёш панели қайси ўғри олигархни бойитади?

20 мингга яқин муҳтож оилаларга 1.5-2,0 кВтли қуёш панеллари бепул ўрнатиб берилади, деб айтибди Энергетика вазири Мирзамаҳмудов.

Мирзамаҳмудов "бепул" панель бўлмаслигини жуда яхши билади. Ўтган йилги панель кампаниябозлиги эсингиздами? Мажбурлов ва ура-ура ортидан каррасига қимматлаган панеллардан ким триллионлаб фойда кўрди, деб ўйлайсиз? Энергетиками, йўқ. Бизнесми, йўқ, бюджет ташкилотларими, йўқ. Фақат ўртамчи паразитлар.

Бу сафар бошқача бўлади, нимадир ўзгаради, деб ўйлайсизми?

Ўзи 15 млн. турадиган 1.5-2,0 кВтли қуёш панелларини камида, ундаям инсоф қилишса, 30 млн.дан уришади. Бу 600 млрд.сўм бюджет пули дегани.

Сиз нима деб ўйлайсиз, Алабамада ўқиган Мирзамаҳмудов ўша 600 млрд.сўмни муҳтож оилаларга 30 млн.сўмдан тарқатса, шу 30 млн.сўмга муҳтож оилалар, ижтимоий норма эмас, тижорий тарифларда 5 йил свет ёқишини билмайди, деб ўйлайсизми?

Жуда яхши билади. Лекин 600 млрд.сўмга қайсидир ўғри олигарх тамшаниб турган бўлса, у нима қила олади?
12.6K views08:00
Ochish/sharhlash
2024-05-18 10:13:59
2024 йил 12-22 май кунлари UDEA ЎзР тижорат банклар раҳбар ходимлари учун АҚШ, Вашингтонда бўлиб ўтувчи “Экспорт назорати ва иқтисодий санкциялар” профессионал курсини ташкил этди.

Америка Университети билан ҳамкорликда ташкил қилинган ушбу 10 кунлик профессионал курс тижорат банк раҳбар ходимлари малакасини оширишга қаратилган ва ҳозирда АҚШ, Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Иштирокчилар қуйидаги модуллар бўйича ўз малакаларини оширишмоқда:
— Экспорт назоратининг қоидалари;
— Экспорт назорати ва иқтисодий санкциялар;
— Хорижий активлар назорати ва иқтисодий санкциялар;
— Экспертиза ва хавфларни камайтириш стратегиялари.

Курсда Халқаро ҳисоб-китоблар банки (BIS), Мудофаа савдосини назорат қилиш бошқармаси (DDTC) ва Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) каби ҳамкор ташкилотлар мутахассислари иштироки ҳам кўзда тутилган.

Ушбу курсда Республикамиздаги бир қатор етакчи "Агробанк" АТБ, "Алоқабанк" АТБ, "Трастбанк" АТБ, "Туронбанк" АТБ, "Asia Alliance Bank" АТБ ва "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ каби тижорат банк раҳбар ходимлари иштирок этишмоқда.

UDEA’нинг ушбу ташаббуси ЎзР миллий банк тизимини янги босқичга олиб чиқишдаги муҳим қадамдир. Бу каби молия секторини ривожлантиришга қаратилган қисқа муддатли курслар UDEA томонидан доимий тарзда ташкиллаштириб борилади.

Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз, бизнинг курсларимизга ҳужжат топширинг.

Батафсил:
udea.uz | Telegram | Instagram | +998788880800
реклама
12.1K views07:13
Ochish/sharhlash
2024-05-18 08:37:27 Иссиқ келди — свет ўчди, совуқ бўлди — свет ўчди, ёмғир томчиди — свет ўчди

Шонли энергетикларимизнинг шиори айнан шундай бўлиши керак аслида. "Аномал" ёмғир Ўзбекистоннинг ғарбий қисми бўйлаб, халқ тилида "энергодискотека" дейиладиган, ўчди свет-ёнди свет жараёнларини бошлаб юборди. Ҳартугул тан олишаяпти.

Кечга томон Тошкент ва шарқий ҳудудлар аҳолиси "ўчди светга" тайёр бўлиб тураверишлари керак.
17.4K views05:37
Ochish/sharhlash
2024-05-18 06:34:46 Олтин ва мис нархлари рекордларни такрорлади

Кеча бошқа рангли металларнинг нархи сезиларли қимматлашиши фонида олтин ва мис котировкалари аввалги даврдаги рекордларини яна такрорлади.

Олтин нархларни апрелдаги мутлақ максимум 2 430 долларни, мис эса 2022 йил мартдаги рекорд 10 718 долларлик чўққини яна синовдан ўтказди.

Ўзбекистоннинг асосий экспорт товарлари нархлари кескин ўсаётгани ва юқори даражада қолаётгани ҳозирча бюджет дефицити ва жорий операциялар дефицитининг барқарорлашини таъминлаётгани йўқ. Хусусан, даромадлардан харажатлар тезроқ ўсаётгани, харажатларни тийиб туришнинг институционал механизмлари йўқлиги туфайли.
15.0K views03:34
Ochish/sharhlash
2024-05-17 17:00:18 Прогрессив шкалага қайтиш режалари йўқ, хоҳишлар-чи?

Ўзбекистон амалдаги бир чизиқли шкаладан воз кечиб, даромад солиғи бўйича табақалаштирилган тизимга қайтиш тўғрисида янграган мулоҳазалар Тимур Исмаиловнинг шахсий фикри дейилмоқда.

"Прогрессив шкалага ўтиш борасида ҳали Солиқ қўмитасида ҳеч қанақа режа йўқ”, деб изоҳ берган Солиқ қўмитаси ахборот хизмати.

Албатта, ҳозирда бундай режаларнинг йўқлиги яхши, бироз тинчлантиради, лекин бу айрим қарор қабул қилувчиларда шундай хоҳишлар йўқ дегани эмас.

Эслатиб ўтамиз, қарор қабул қилувчилар халқаро тажриба дея андоза олишни хуш кўрадиган Россияда 2018-19 йилларда бундай режалар мавжуд эмас, дейилганига қарамай, 2021 йилдан кейин прогрессив шкалага қайтилган.
17.1K viewsedited  14:00
Ochish/sharhlash
2024-05-17 13:31:39 80 бензиндан воз кечиш юқори октанли бензин нархларини ошириб олиш учун баҳонага айланмайдими?

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ноябрь-декабрь ойларида Аи-91 ва ундан юқори турдаги бензинни кўпроқ ишлаб чиқаришни бошлайди, 2025 йил бошидан эса Аи-80 ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечиш режалаштирилган.

Давлат раҳбарининг 2025 йилдан бошлаб Аи-80 бензинидан бутунлай воз кечиш топшириғини бажариш бўйича Ўзбекнефтегаз томонидан эълон қилинаётган режалар яна бир завод -- модернизация қилиш шартларида арзонгаров "хусусийлаштирилган" Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ҳам амалга ошириладими, йўқми? Ҳали номаълум.

Яна нархлар масаласи ҳам жуда нозик ва шу сабабли, 80 шиптир лақабли бензиндан воз кечиш ҳатто истеъмолчиларда қониқиш ўрнига, эътирозлар туғдириши мумкин. 91 ва ундан юқори маркали бензин ишлаб чиқаришнинг кўпайиши юқори октанли бензин нархини ҳеч қурса қўшни давлатлар даражасига туширадими? Ҳозир фақат Россияга боғлиқ бўлиб қолган импорт диверсификацияси амалга ошадими?

Ёки монополист ва афилланган олигархия шимолдаги севимли оғалари билан тил бириктириб, 80 бензиндан воз кечиш баҳонасида яна бензин нархларини ошириб олишга уринадими?
18.6K views10:31
Ochish/sharhlash
2024-05-17 06:59:49 Даромад солиғи бўйича прогрессив шкалага қайтиладими?

Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Тимур Исмоиловга таяниб, Spot нашрининг ёзишича, Ўзбекистон амалдаги бир чизиқли шкаладан воз кечиб, даромад солиғи бўйича табақалаштирилган тизимга қайтиши мумкин.

Тимур Исмаилов кўплаб хорижий мамлакатларда бир чизиқли шкаладан фойдаланилмаслигига эътибор қаратган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йилгача жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортиш бўйича 7,5%дан 22,5%гача бўлган табақалаштирилган тизим амал қилган.Ўшанда иш ҳақи ва бошқа даромадларни оқартириш мотивлари билан 12%лик бир хил ставкага ўтилганди.
23.9K views03:59
Ochish/sharhlash
2024-05-16 17:00:05Дорилар нархи чўнтакларни қақшатмоқда

Апрелда нархи юқори даражада ўсган товар ва хизматлар ораисда дориларни кўрсатганлар улуши 12 фоиз бандига ўсиб, жами сўралганларнинг 36%ига етган. ҚҚС бекор қилинганида арзонлашмаган, ҚҚС қўшилгач, кескин қимматлашган дори-дармонлар нархи ўзбекистонликларнинг оғриқларидан бирига айланган (даволамайдиган ўзбек медицинасининг орқа чўнтагига айланган дори бизнеси юқори даражада олигополлашган сегментлардан ҳисобланади).

Сезилган инфляция кескин ошган ва 13,7%га етган (+1,0%). Расмий ва сезилган инфляция ўртасидаги фарқ яна янги максимум 5,6%гача кўтарилган.

Тошкентда сезилган инфляция 17,4%гача кўтарилган (+0,2%). Бу расмий инфляциядан икки баробардан кўпроқ. Тошкентликларнинг учдан бири 21% ва ундан юқори инфляция билан яшамоқдамиз, деб ҳисоблашмоқда.

Паст ва ўрта даромадли қатламнинг сезган инфляцияси кескин кўтарилган. 10 млн.сўмдан кўп даромад олувчиларнинг сезгилари эса бироз ўтмаслашган.
22.5K views14:00
Ochish/sharhlash
2024-05-16 16:28:58 Тўқимачилик, электротехника ва чарм-поябзал соҳаси бўйича экспортёр тадбиркорлардан ташкил топган ишчи гуруҳлар таркиби тасдиқланди

Ҳукумат комиссияси йиғилиши баёни билан тўқимачилик, электротехника, чарм-поябзал маҳсулотлари бўйича минимал экспорт нархларини белгилаш бўйича ишчи гуруҳлар таркиби тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада тўқимачилик, чарм-поябзал ва электротехника маҳсулотлари экспортини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ электротехника маҳсулотларига экспорт нархлари шакллантирилиши устидан назорат ўрнатиш белгиланганди. Ишчи гуруҳ мазкур қарор ижроси асосида тузилди. Тўлиқ таркиб:

• электротехника;
• чарм-поябзал;
• тўқимачилик.
17.6K views13:28
Ochish/sharhlash