Get Mystery Box with random crypto!

'Бошқарув сифати Ўзбекистоннинг энг ожиз нуқталаридан' Fitch | bakiroo

"Бошқарув сифати Ўзбекистоннинг энг ожиз нуқталаридан"

Fitch Ratings Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича навбатдаги хулосаларини очиқлади.

Ислоҳотларда давлат молиялаштирувидан бозор манбаларига ўтиш турли соҳаларда турлича кетаётгани, лекин бу борада банклар кўпроқ натижага эришаётганлиги қайд этилган.

Агентлик ўтган даврда кредит юкининг юқори эмаслиги ислоҳотларда ёрдам берганини таъкидлаган ҳолда, қарздорликларнинг тез суръатда ошиши риск омилига айланишидан огоҳлантирган.

Ислоҳотларнинг асосий мақсади ҳисобланган юқори суръатлардаги ўсишга, хусусан электр генерациясига ва бошқа муҳим соҳаларга инвестицияларни кўпайтириш орқали эришиш ҳисобланади. Мазкур ўсиш бошқа тармоқлар ривожи учун таянч бўлиши мумкин. Лекин қарзлар ҳисобига юқори ўсиш янги рискларга, масалан активлар сифатининг пасайиши ва банкларнинг ташқи қарздорликка қарамлиги кучайишига олиб келиши мумкин.

Шунингдек, ҳисоботда бошқарув сифати Ўзбекистонда энг ожиз нуқталардан бири эканлиги таъкидланилган.